Risola yoxud mang'itlar xonadoni saltanatining qisqacha tarixi |
Maqolani o'qishdi: 486 | 21-01-2014, 16:55 | Sharhlar: 0 | Turkim: Yangiliklar | |||||
|
|||||
Maqolani to'liq ko'rish |
Farzand kutib |
Maqolani o'qishdi: 420 | 21-01-2014, 16:14 | Sharhlar: 0 | Turkim: Yangiliklar | |||||
|
|||||
Maqolani to'liq ko'rish |
ДИПЛОМЛИ КИТОБЛАР |
Maqolani o'qishdi: 674 | 9-12-2013, 15:37 | Sharhlar: 0 | Turkim: Yangiliklar | |||
ДИПЛОМЛИ КИТОБЛАР
«Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриётининг бир нечта китоблари халқаро танловларда нуфузли мукофот ва дипломларга сазовор бўлган. Жумладан, «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти Москвада ўтказилган «Китоб санъати» Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги танловида «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» нашри учун «Ҳамдўстлик» номинацияси бўйича III даражали диплом (2004), «Ўзбекистон пазандачилиги» китоби учун I даражали диплом (2005), 11 жилдли «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» фундаментал нашри учун «Маданият диалоги» номинацияси бўйича III даражали диплом (2006) билан мукофотланди. 2009 йил «Йилнинг энг яхши китоби» биринчи Республика кўрик танловида 5 жилдли «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» «Ижтимоий-сиёсий адабиёт» номинацияси бўйича I даражали диплом, 2010 йил иккинчи Республика кўрик танловида «Мумтоз адабиёт» номинацияси бўйича «Ахлоқи муҳсиний» китоби I даражали диплом, «Ватан тарихи» номинацияси бўйича «Тошкент» энциклопедияси II даражали диплом, 2012 йил тўртинчи Республика кўрик танловида «Моя страна» китоби I даражали, «Проза и поэзия малого бизнеса» китоби рағбатлантирувчи диплом, 2013 йилда бешинчи Республика танловида «Ўзбекистон амалий санъати дурдоналари» китоби «Арт китоб» номинацияси бўйича I даражали диплом билан тақдирланди. |
|||
Maqolani to'liq ko'rish |
“Русча-ўзбекча луғат” |
Maqolani o'qishdi: 4370 | 4-12-2013, 16:05 | Sharhlar: 0 | Turkim: Yangiliklar | |||
“Русча-ўзбекча луғат” Ўзбекистонда шу кунгача турли ҳажмдаги, турли мақсад ва йўналишдаги кўплаб икки жилдли луғатлар нашр этилган. Буларнинг ичида 1983–1984 йилларда чиққан икки жилдли “Русча-ўзбекча луғат” ўз даврида мукаммаллиги билан китобхонлар орасида эътиборга сазовар бўлган. Бу луғат мамлакатимизда рус тилини кенг кўламда ўрганиш ишига, таржимачиликка жуда катта ҳисса қўшди. Орадан 30 йилдан зиёд вақт ўтиб, юқоридаги луғат ноёб, топилиши қийин нашрга айланган эди. Бундан ташқари мазкур луғат Ўзбекистон тарихидаги оламшумул воқеа–мустақиликка эришиш билан боғлиқ ижтимоий-сиёсий талабларга, шунингдек, фавқулодда тезлик билан тараққий этиб бораётган ҳаёт эҳтиёжларига тўла жавоб бермай қолган эди. Фан-техника, ишлаб чиқариш, маданият ва санъатга шундай ўзгаришлар, янгиликлар содир бўлдики, бу ҳол ўз навбатида дунё халқлари тилларининг, жумладан ўзбек ва рус тилларининг ҳам замон янгиликларини ўзида акс эттириб, узлуксиз бойиб, янгиланиб боришига олиб келди. Шу муносабат билан мавжуд талаб ва эҳтиёжларни ҳисобга олиб, “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти Ўзбекистон ФА Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти билан ҳамкорликда икки жилдли “Русча-ўзбекча луғат” нинг янги нашрини чиқарди. 324,05 нашриёт-ҳисоб табоғидан иборат мазкур луғат Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг “Ўқитувчи” нашриёт-матбаа ижодий уйида 5000 нусхада чоп этилиб, сотувга чиқарилди. Луғатнинг I жилдидаги “Сўзбоши” да қайд этилганидек, ушбу нашр шўро даврида тузум тақозоси билан ва шўро мафкураси нуқтаи назаридан бир томонлама, нохолис изоҳланган бир қанча сўзлар, хусусан, ижтимоий-сиёсий, диний-фалсафий, тарихий, иқтисодий терминлар энг сўнгги манбаларга таянган, уларга қиёсланган ҳолда қайтадан холисона изоҳланди. Луғатни шўро мафкурасини акс эттирувчи сўз ва иллюстратив материаллардан «тозалаш» зарурати муносабати билан (зеро, луғатни мафкурасизлантириш ушбу нашрнинг асосий мақсадларидан бири эди) луғатдан кўплаб луғат мақолалари ва уларга берилган мисоллар чиқарилди, уларнинг ўрнига сўнгги йилларда ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий соҳаларда пайдо бўлган янги тушунчаларни номловчи, рус тили луғатларидан барқарор ўрин олган тил бирликлари киритилди, шунингдек, мавжуд сўз ва терминлар янги маънолар билан бойитилди ҳозирги ўзбек тилида аниқ муқобили бўла туриб ўринсиз қўлланиб келаётган бир қатор русча ва байналмилал сўзлар мамлакатимиздаги ҳозирги тил сиёсати талаблари ва тил амалиётидан келиб чиққан ҳолда ўзбек тилида аввалдан мавжуд бўлган тегишли тил бирликлари билан алмаштирилди. Ҳозирги имло амалиётидан келиб чиққан ҳолда айрим сўзларнинг ёзилишига аниқликлар киритилди. Умуман, янги нашрда қуйидагича миқдорий ўзгартишлар амалга оширилди: аввалги нашрдаги 8800 дан ортиқ луғат мақолалари (айрим эскирган сўзлар; миллат, халқ, элатларга мансуб ҳар иккала жинсдаги шахслар номлари; эркак жинсини англатувчи шахс номларидан ҳосил қилинган, аёл жинсидаги шахсларни англатадиган номлар; тугалланмаган феъл шаклларини ифодаловчи сўзлар ва б.) янги луғатда алоҳида луғат мақола сифатида берилмади, шунингдек, 1330 та иллюстратив мисол ҳам чиқариб ташланди. Бунинг эвазига луғатга янгидан 3460 та луғат мақоласи ҳамда 4000 дан ортиқ иллюстратив мисол киритилди. Бундан ташқари, мавжуд сўзларнинг 1060 та янги маъноси қайд этилди, 1070 та сўз янгидан изоҳланди, 7000 га яқин луғат мақоласи жиддий таҳрир қилинди; шунингдек, иллюстратив мисоллар ҳам анча кўпайтирилди, аввалги нашрдаги 92 516 та ўрнига янги нашрда 95 236 та иллюстратив мисол берилди. Хуллас, ушбу икки жилдли «Русча-ўзбекча луғат»дан 59 140 сўз ўрин олган (1-жилдда 31 146, 2-жилдда 27 994 сўз берилган). Луғатга А.П.Мадвалиев масъул муҳаррирлик қилган ва тузувчи сифатида иштирок этган. Луғат кенг китобхонлар оммасига ва, аввало, рус тилини ўрганувчиларга мўлжалланган. У таржимонлар ва нашриётларнинг муҳаррирлари, матбуот, радио ва телевидение ходимлари учун ҳам муҳим қўлланма бўлиб қолади. |
|||
Maqolani to'liq ko'rish |
“КЕЛИННОМА” |
Maqolani o'qishdi: 1589 | 25-04-2013, 14:44 | Sharhlar: 0 | Turkim: Yangiliklar | |||||
|
|||||
Maqolani to'liq ko'rish |
|
Ushbu ikki jildli «Ruscha-o'zbekcha lug'at»dan 59 140 so'z o'rin olgan
Hurmatli mehmon sizga O'zME nashrlaridan biri maqul kelgan bo'lsa siz saytimizdan harid qilish formasini to'ldirishingiz mumkin! va biz sizga tez orada javob beramiz!
|
||||||
---|---|---|---|---|---|---|
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
|
|
|||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Abu Ali ibn Sino merosi – bebaho xazina
Buxoroda “Ibn Sinoning ilmiy-ma’naviy merosi – bashariyat uchun bebaho xazina” mavzusida ilmiy-amaliy konferensiya bo‘lib o‘tdi.
Deputatlar qonunlarga tuzatishlar kiritmoqdalar
6-noyabr kuni O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasining navbatdagi majlisi bo‘lib o‘tdi.
“Earth Times” Orol muammosi haqida
Yaqinda Britaniyaning “Earth Times” onlayn-jurnalida “Orol qurishining salbiy oqibatlari yechimlarini qidirish” sarlavhali maqola e'lon qilindi. Unda dengizning hozirgi tang holati, uning ...
Samaradorlik, ishonchlilik, xavfsizlik
“Turkiston” saroyida 6-noyabr kuni “O‘zbekiston temir yo‘llari” davlat aksiyadorlik kompaniyasining 20-yilligiga bag‘ishlangan tantanali marosim bo‘lib o‘tdi.
O’zbekistonning zamonaviy ijtimoiy-siyosiy hayoti nemis jurnalisti nigohida
Yaqinda Germaniyaning “Reisetravel”, “Fair-news” va boshqa qator axborot portallarida nemis jurnalisti Folker Neyefning O’zbekistonda bo’lib o’tajak saylovlar va fuqarolarning o’zini-o’zi ...
Yangiliklar «Жахон» axborot agentligi tomonidan taqdim etilgan