Nashriyotning 2014 yil nashr rejasi |
«ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ» ДАВЛАТ ИЛМИЙ НАШРИЁТИНИНГ 2014 ЙИЛ НАШР РЕЖАСИ
I. ЭНЦИКЛОПЕДИЯ, ЛУҒАТ ВА МАЪЛУМОТНОМАЛАР
1. Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти. ПЕДАГОГИКА ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ 3 жилдли, 1-жилд, кирилл алифбосида, 70,0 н.ҳ.т. (50,0 б.т.), 3000 нусха Ушбу энциклопедия педагогика ва халқ таълими бўйича илмий-оммабоп нашр бўлиб, таълим-тарбия тарихи, назарияси ва амалиёти бўйича маълумотларни ўз ичига олади. Энциклопедияда, шунингдек, педагогика фани ва унинг муаммолари, соҳалари ҳақида ҳам мақолалар ёритилади. Энциклопедияда дидактика, таълим методикаси, мактабдан ва синфдан ташқи ишлар, дефектология, педагогика ҳамда болалар психологияси масалаларига эътибор қаратилади. Энциклопедиядан Ўзбекистонда халқ таълимининг ҳозирги ҳолати, мамлакатимиз ва хориж педагоглари, маърифатпарварлари тўғрисидаги маълумотлар, Ўзбекистонда олий ва ўрта махсус таълим тизими, олий ўқув юртлари, ўрта таълим ҳақидаги материаллар ўрин олади. 2. Жамоа. АРАБЧА-ЎЗБЕКЧА ЛУҒАТ Араб-кирилл ёзувида, 180,0 н.ҳ.т. (70,0 б.т.), 5000 нусха
Маълумки, ўзбек халқининг араб тилига қизиқиши ўзбек тилининг араб тили билан асрлар мобайнида уйғун ривожланганлиги, ўзбек тилида кўплаб араб сўзларининг мавжудлиги, қолаверса, ўзбек халқининг катта маданий ва илмий мероси араб тилида битилгани, шунингдек, аҳолининг ислом динига бўлган эътибори билан ўзига хос аҳамият касб этади. Бу талабни қондириш мақсадида шу пайтгача икки тил луғати нашри бўйича бир мунча ишлар қилинган. Мазкур луғат бевосита араб тилидаги энг мўътабар луғатлардан фойдаланиб тузилганлиги, ниҳоятда кенг қамровлиги, араб луғатшунослиги меъёрларига риоя этилганлиги билан олдингиларидан кескин фарқ қилади. Луғатда 60 мингдан зиёд сўз мавжуд. Уни тайёрлашда таниқли ўзбек арабшунослари иштирок этишди.
3. Жамоа. ЎЗБЕКЧА-РУСЧА ЛУҒАТ Кирилл алифбосида, 124,0 н.ҳ.т. (45,0 б.т.), 3000 нусха
Мазкур луғат Ўзбекистон ФА Тил ва адабиёт институти томонидан тайёрланиб, 1988 йилда нашр этилган бир жилдлик китоб асосида юзага келди. Луғат босилиб чиққандан буён ўтган қарийб чорак аср мобайнида шубҳасиз, ўзбек тилининг луғат таркибида турли ўзгаришлар рўй берди, қатор янги сўзлар, термин ва атамалар вужудга келди. Ўзбекистон мустақиллиги туфайли кўп байналмилал сўзларнинг ўрнини ўзбекча муқобиллари эгаллади, сўз маънолари кенгайди, айримлари эскириб истеъмолдан чиқди ёки бошқа сўзлар билан алмашинди. Янги нашрда мана шуларнинг ҳаммаси эътиборга олинди. Кўп ўринларда матнга аниқлик киритилди, янги маънолар мисоллар ҳисобига бойитилди. Луғатга 50 мингдан зиёд сўз ва ибора киритилган. Луғат охирида ўзбек тили ҳақида грамматик маълумотнома илова этилган. 4. Ҳ. Неъматов. Фермерлар китоби Кирилл алифбосида, 20,0 н.ҳ.т. (17,0 б.т.), 3000 нусха Қишлоқ хўжалигида тадбиркорликни ривожлантиришда деҳқон (фермер) хўжаликларининг аҳамияти катта. Деҳқон хўжаликлари аграр тармоқда ишлаб чиқариш тузилмаларининг шакли бўлиб, уларнинг ҳуқуқий негизлари барқарорлашмоқда. Деҳқон хўжаликларида мулкни хусусийлаштиришнинг энг самарали усули амалга оширилди ва уларда ўзининг мулкига нисбатан тўла эгалик ҳисси пайдо бўлди. Мазкур китобда аграр тармоқда энг муҳим тадбиркорлик шаклларидан бири бўлган деҳқон хўжаликлари билан боғлиқ фикр-мулоҳазалар, уларга оид ҳуқуқий ҳолат, таъсис ва меъёрий ҳужжатлар, меҳнат қилиш тартиби, ишлаб чиқариш фаолиятининг асослари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг деҳқон (фермер) хўжалигига оид чиқарган қарорлари, шунингдек, илғор фермерлар фаолияти ҳақида маълумотберилган.
II. МЕРОС ВА МАНБА
1. Абу Райҳон Беруний. ҚАДИМГИ ХАЛҚЛАРДАН ҚОЛГАН ЁДГОРЛИКЛАР («Ал-осор ал-боқия ан ал-қурун ал-ҳолия») Кирилл алифбосида, 38,0 н.ҳ.т. (24,0 б.т.), 1000 нусха
Берунийнинг ушбу йирик энциклопедик асарида Ўрта Осиё халқлари, яҳудий, юнон ва бошқа халқларнинг ижтимоий, маданий ва илмий ҳаёти тарихи, урф-одатлари ва бошқа жиҳатлари, шунингдек, Ўрта Осиёнинг араблар томонидан истило қилинишига доир маълумотлар берилган. Унда олимнинг табиий фанларнинг турли соҳаларига оид кашфиётлари ўз ифодасини топган. Асар XIX асрнинг 2-ярми – XX аср мобайнида немис, инглиз, рус тилларига таржима қилинган. Китобнинг араб тилидан ўзбек тилига таржимаси 1968 йилда Тошкентда Берунийнинг «Танланган асарлари» туркумида (1-жилд) Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институти томонидан 3000 нусхада нашр этилган. Бугунги кунда ушбу асарга эҳтиёж ниҳоятда катта. Асар илмий ходимларга, тадқиқотчиларга, умуман маданий ва илмий меросимиз билан қизиқувчиларга муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Ундан кенг китобхонлар ҳам фойдаланишлари мумкин. 2. Маҳмуд Кошғарий. ДЕВОНУ ЛУҒОТИТ ТУРК («ТУРКИЙ СЎЗЛАР ДЕВОНИ») Кирилл алифбосида, 3 жилдли, 1-жилд, 50,0 н.ҳ.т. (27,0 б.т.), 1000 нусха
Ушбу китоб туркий тиллар ҳақидаги қомусий асар бўлиб, 1072 йилда ёзилган. Асар туркий халқлар тарихидаги диалектологик, изоҳли, этнографик, тарихий-этимологик луғатларнинг барча унсурларини қамраб олувчи дастлабки универсал луғат бўлиб, ўз муаллифини дунёга улуғ адабиётчи, тарихчи, географ ва бошқа кўп фанлардан яхши хабардор бўлган йирик фан арбоби, қомусий олим сифатида танитди. Бу асарида олим туркий қабила ва уруғлар (халқлар) тилларидаги сўзлар маъносини араб тилида изоҳлаб беради. Мисол сифатида эса мақоллардан ва бадиий адабиётдан парчалар келтиради. Асар бундан 54 йил илгари Профессор Солиҳ Муталлибов таржимасида ўзбек тилида нашр этилган. Янги нашрга Ўзбекистон ФА академиги Алибек Рустамов сўзбоши ёзган. Асар илмий ходимларга, тадқиқотчиларга, умуман маданий ва илмий меросимиз билан қизиқувчиларга муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Ундан кенг китобхонлар ҳам фойдаланишлари мумкин.
3. Аҳмад Дониш. РИСОЛА ЁХУД МАНҒИТЛАР ХОНАДОНИ САЛТАНАТИНИНГ ҚИСҚАЧА ТАРИХИ Кирилл алифбосида, 10,0 н.ҳ.т. (8,2 б.т.), 1000 нусха Ўрта Осиёда маърифатпарварлик ғояларининг илк тарғиботчиларидан бўлган Аҳмад Донишнинг ушбу рисоласида Бухоро амирлигини бошқарган манғитлар сулоласи тарихи қисқача баён этилган. Ўша давр тарихий воқеаларининг шоҳиди бўлган муаллиф манғит амирларининг маиший бузуқлиги, сарой аъёнларининг лаганбардорлиги, уқувсизлиги, мансабларини суиистеъмол қилишлари, оддий халққа нисбатан зўравонлик сиёсати юргизганликларини ўткир ҳажв қилар экан, Бухоро амирлигидаги ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маданий, ахлоқий таназзул пировардида амирликни Россия империясига қарам бўлишга олиб келганлигини таъкидлайди. Рисола ўзбек хонликлари даврини ўрганишда ўзига хос манба вазифасини ўтайди. Китоб кенг китобхонлар жамоасига мўлжалланган.
4. Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий. САҲИҲИ БУХОРИЙ («Ал-жомиъ ас-саҳиҳ» – Ишонарли тўплам), Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг «Мовароуннаҳр» нашриёти билан ҳамкорликда 4 жуздан иборат 2 китоб, 1-китоб, 85,55 н.ҳ.т. (74,76 б.т.), 10000 нусха (1-гал босилиши 5000 нусха) Юртдошимиз Имом Бухорийнинг ушбу ҳадислар тўплами ислом оламидаги бошқа муҳаддислар тўплаган Ҳадис тўпламлари орасида энг ишонарлиси ва мукаммалидир. Тўпламда фиқҳ, оила, никоҳ, мерос, илм-маърифат, имон, эътиқод, ахлоқ-одоб, таълим-тарбия ва бошқа масалалар ёритилган. Унда ислом арконларига алоқадор мавзулар билан бирга ўша давр тарихи ва этнографиясига оид кўпдан-кўп маълумотлар мавжуд. Имом ал-Бухорийнинг бу шоҳ асари дунё юзини кўрганига қарийб 1200 йил бўлди. У то шу вақтгача ҳам Ислом манбалари бўйича Қуръони каримдан кейин иккинчи ўринни эгаллаб келмоқда. Муҳим манба сифатида асар қайта-қайта нашр этилмоқда. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг у ўзбек тилида 4 жилдда бир неча бор, 2 китобда жамланган нашр эса 2008 йилда нашр этилди. Бугунги кунда «Саҳиҳи Бухорий» китоби ноёб асарлар жумласига айланган. Халқимиз орасида унга эҳтиёж ниҳоятда катта. 2014 йилда нашр этиш мўлжалланган «Саҳиҳи Бухорий»нинг икки китобдан иборат янги нашрида аввалги нашр таржималари ҳадисшунос олимлар томонидан қайта кўриб чиқилиб тайёрланди. Унда китобхонлар билдирган фикр-мулоҳазалар, йўл қўйилган камчиликлар тузатилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов таъкидлаганидек, «Бундай табаррук асарларни аҳамияти шундаки, улар дунёнинг айрим ҳудудларида одоб-ахлоқ асосларига болта урилаётган, «оммавий маданият» кўринишлари тобора кенг тарқалиб бораётган бир вақтда, бамисоли инсониятнинг кўзини очиб борадиган, уни огоҳ этадиган бонг каби янграмоқда».
5. Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий. САҲИҲИ БУХОРИЙ («Ал-жомиъ ас-саҳиҳ» – Ишонарли тўплам), Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг «Мовароуннаҳр» нашриёти билан ҳамкорликда 4 жуздан иборат 2 китоб, 2-китоб, 85,55 н.ҳ.т. (74,76 б.т.), 10000 нусха (1-гал босилиши 5000 нусха) Юртдошимиз Имом Бухорийнинг ушбу ҳадислар тўплами ислом оламидаги бошқа муҳаддислар тўплаган Ҳадис тўпламлари орасида энг ишонарлиси ва мукаммалидир. Тўпламда фиқҳ, оила, никоҳ, мерос, илм-маърифат, имон, эътиқод, ахлоқ-одоб, таълим-тарбия ва бошқа масалалар ёритилган. Унда ислом арконларига алоқадор мавзулар билан бирга ўша давр тарихи ва этнографиясига оид кўпдан-кўп маълумотлар мавжуд. Имом ал-Бухорийнинг бу шоҳ асари дунё юзини кўрганига қарийб 1200 йил бўлди. У то шу вақтгача ҳам Ислом манбалари бўйича Қуръони каримдан кейин иккинчи ўринни эгаллаб келмоқда. Муҳим манба сифатида асар қайта-қайта нашр этилмоқда. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг у ўзбек тилида 4 жилдда бир неча бор, 2 китобда жамланган нашр эса 2008 йилда нашр этилди. Бугунги кунда «Саҳиҳи Бухорий» китоби ноёб асарлар жумласига айланган. Халқимиз орасида унга эҳтиёж ниҳоятда катта. 2014 йилда нашр этиш мўлжалланган «Саҳиҳи Бухорий»нинг икки китобдан иборат янги нашрида аввалги нашр таржималари ҳадисшунос олимлар томонидан қайта кўриб чиқилиб тайёрланди. Унда китобхонлар билдирган фикр-мулоҳазалар, йўл қўйилган камчиликлар тузатилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов таъкидлаганидек, «Бундай табаррук асарларни аҳамияти шундаки, улар дунёнинг айрим ҳудудларида одоб-ахлоқ асосларига болта урилаётган, «оммавий маданият» кўринишлари тобора кенг тарқалиб бораётган бир вақтда, бамисоли инсониятнинг кўзини очиб борадиган, уни огоҳ этадиган бонг каби янграмоқда».
III. ИЖТИМОИЙ- СИЁСИЙ ОММАБОП АДАБИЁТЛАР
1. Н.Тўхлиев. ЎЗБЕК МОДЕЛИ: ТАРАҚҚИЁТ ТАМОЙИЛЛАРИ Тўлдирилган ва тузатилган янги нашри, кирилл алифбосида, 10,0 н.ҳ.т. (8,0 б.т.), 2000 нусха
Ушбу китобда Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтишнинг зарурати, шарт-шароитлари ва омиллари таҳлил этилган. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов илгари сурган бозор муносабатларига ўтишнинг бешта тамойили, тараққиётнинг ўзбек модели моҳияти ва самарасини ёрқин мисоллар ва рақамларда очиб беришга ҳаракат қилинган. Китобда, шунингдек, жаҳондаги бошқа тараққиёт андозаларига ҳам алоҳида ўрин берилган. Китоб талабалар, илмий ходимлар ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
2. Жамоа. Ўзбекистон иқтисодиёти асослари Лотин алифбосида, 20,0 н.ҳ.т. (21,5 б.т.), 3000 нусха
Ўқув қўлланмаси китобхонлар кенг оммасини мамлакатимиз иқтисодиётининг тузилиши ва ривожланиши билан таништиради. Китобда Ўзбекистоннинг беқиёс меҳнат, табиат ва ишлаб чиқариш ресурслари, саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, алоқа, инвестиция, инновация, экспорт салоҳияти, хизмат кўрсатиш, савдо, молия ва банк соҳалари, миллий давлатнинг иқтисодий роли, институционал ўзгаришлар ва бошқа муаммолар ёритилган.
3. Жамоа. «500 СЎЗ» (ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ТЕРМИН ВА ТУШУНЧАЛАРНИНГ ҚИСҚАЧА ЛУҒАТИ) Кирилл ёзувида, 10,0 н.ҳ.т. (7,5 б.т.), 3000 нусха
Ижтимоий-сиёсий мавзуга доир илмий-оммабоп чўнтак луғатлари кўп йиллардан бери нашр қилинмаган. Мазкур луғатда газета ва журналларда тез-тез учратиб, радио-телевидениеда эшитиб туриладиган сўз ва терминлар тўпланган. Ундан китобхонлар иқтисодий, дипломатик, юридик, ижтимоий-сиёсий ва бошқа терминларнинг аниқ ва қисқа илмий изоҳини топади. Луғат кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган.
IV. БОЛАЛАР АДАБИЁТИ
1. Жамоа. ЁШ БИЛИМДОНЛАРГА Лотин алифбосида, 11,26 н.ҳ.т. (10,92 б.т.), 5000 нусха
Ушбу энциклопедияда атрофимиздаги борлиқ, табиат ҳодисалари ва улар нима учун содир бўлиши ҳақида ҳикоя қилинади. Кўпдан-кўп ёрқин безаклар ўқилган мавзуларни янада яхшироқ тушунишга ёрдам беради. Умуман мазкур китоб катта ёшдаги мактаб ўқувчилари қувваи муҳофизасини яна ҳам кенгайтиради, уларни зукколик, билимдонлик сари етаклайди. Китобдан ота-оналар, ўқитувчилар ҳам фойдаланишлари мумкин. 2. Жамоа. МЕНИНГ РАСМЛИ ЭНЦИКЛОПЕДИЯМ (нашрга тайёрловчи Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети профессори Ш.Каримов) Лотин алифбосида, 10,0 н.ҳ.т. (8,2 б.т.), 3000 нусха Тавсия этилаётган мазкур китоб ҳали ўқиш ва ёзишни ўрганмаган кичкинтойлар ўзларини қуршаб турган атроф-муҳит, моддий оламни идрок этишининг илк босқичига мўлжалланган. Унда танлаб олинган мавзу қизиқарли расмлар орқали тушунтирилиб, болажонлар дунёқарашини бойитишга, кенгайтиришга ёрдам беради. Китоб болалар онгини ўстиришда ота-оналар, бобо ва бувилар ҳамда боғчадаги мураббийларга ҳам қўл келади.
* * * Нашриёт Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қароридан келиб чиқиб, 2013 йилдан бошлаб инглиз тилини ўрганиш умумтаълим мактабларининг биринчи ва иккинчи синфлари учун қўшимча адабиёт тарзида «Инглиз тилини ўрганамиз» рукни остида бир туркум китобларни нашр этди. Нашриёт 2014 йилда шу туркумни давом эттириб, 7 та китобни чоп этишни режалаштирди. Бу китоблар мавзуси болаларга яхши таниш – жаҳонга машҳур эртаклардир. Улар асосида мультфильмлар олинган, кўплаб китоблар ҳам чиққан. Бизнинг мақсадимиз, эртак мазмунидан кўра, болалар онгида муҳрланган эртак персонажлари баҳона, уларни инглиз тилига ўргатиш, бу борада уларга илк сабоқ беришдир. Ҳар бир саҳифада инглиз, ўзбек, рус тилларида эртакнинг қисқартирилган шакли баён этилади ва унга монанд ишланган ажойиб расмлар берилади. Китоб охирида инглиз тилини ўзлаштиришга қаратилган эртак мазмуни билан боғлиқ безакли масалалар, топишмоқлар, муҳим сўзлар луғати келтирилган.
3. АЛИ БОБО ВА ҚИРҚ ҚАРОҚЧИ, инглиз-ўзбек-рус тилларида, 3,0 н.ҳ.т. (2,8 б.т.), 10000 нусха.
4. ОППОҒОЙ ВА ЕТТИ МИТТИВОЙ, инглиз-ўзбек-рус тилларида, 3,0 н.ҳ.т. (2,8 б.т.), 10000 нусха.
5. УЧ ЙИГИРУВЧИ, инглиз-ўзбек-рус тилларида, 3,0 н.ҳ.т. (2,8 б.т.), 10000 нусха.
9. ХУНУК ЎРДАКЧА, инглиз-ўзбек-рус тилларида, 3,0 н.ҳ.т. (2,8 б.т.), 10000 нусха.
1. Жамоа. ХХ АСР ЖАҲОН ШЕЪРИЯТИ Лотин алифбосида, 28,0 н.ҳ.т. (24,5 б.т.), 3000 нусха
Ушбу мажмуада жаҳон адабиётидаги самарали ижод қилган дунё шоирларининг ўзбек тилига таржима қилинган энг сара асарларидан намуналар келтирилган. Серҳис, залворли сўзлар билан тўлғин шоирлар худди шеърларидек ўз маконларига торлик қилиб қоладилар ва дунё билан юзлашадилар. Ана шундай сўзлари жаҳон кезаётган шоирлар ижоди тўпланган бу мажмуа сиз ўқувчиларга ҳам манзур бўлади, деган умиддамиз.
«Ўқувчининг китоб жавони» туркумида «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг лотин имлосида нашр этиладиган бадиий, ижтимоий-сиёсий ва маърифий адабиётларга бўлган чанқоқлигини қондириш мақсадида 2004 йилдан «Ўқувчининг китоб жавони» туркумида ўзбек мутафаккирлари ва адибларининг бадиий юксак, илмий-тарихий аҳамиятга молик асарларини лотин алифбосида чоп этмоқда. Шу мақсадда нашриёт Ўзбекистон халқ ёзувчилари Саид Аҳмаднинг «Қоракўз мажнун», Пиримқул Қодировнинг «Она лочин видоси (Гавҳаршодбегим)» китобларини, Форобийнинг «Фозил одамлар шаҳри», Абдулла Авлонийнинг «Туркий гулистон ёхуд ахлоқ» асарларини, Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимнинг «Соғинч» ва Эркин Аъзамнинг «Эртак билан хайрлашув» қисса ва ҳикояларини китобхонларга тақдим этган эди. 2014 йилда нашриёт мазкур туркумни қуйидаги китоблар билан давом эттиради:
2. Ҳамид Олимжон, Зулфия. ТАНЛАНГАН ШЕЪРЛАР Тўпловчи ва нашрга тайёрловчи Наим Каримов, 10,0 н.ҳ.т. (8,1 б.т.), 3000 нусха.
3. А.С.Пушкин. ДОСТОНЛАР (Ойбек, Усмон Носир, Ҳамид Олимжон, Асқад Мухтор таржимаси), 10,0 н.ҳ.т. (8,1 б.т.), 2000 нусха.
VI. ТИББИЁТГА ОИД АДАБИЁТЛАР
«Саломатлик» энциклопедияси туркумида Маълумки тиббиёт соҳасида кўплаб китоблар нашр этилган. Лекин бу борадаги кашфиётлар, янгиликлар ундан ҳам кўп. Кечаги гап бугунга тўғри келмаётган ҳолатлар ҳам кузатилмоқда. Шуни назарда тутиб, нашриёт «Саломатлик» энциклопедияси туркумини очди. Бу туркумда ҳар йили 5–10 та китоб нашр этиш режалаштирилган. Уларнинг ҳажми унча катта эмас (8,0–10,0 босма табоқ атрофида). Лекин мазмуни анча кенг қамровли – оила аъзоларига мавзу бўйича энг зарур маълумотларнинг муҳимини ажратиб баён этишга қаратилган. Туркумда инсон тана аъзолари ва бу билан боғлиқ хасталиклар, бугунги кунда кенг тарқалган касалликлар ва уларнинг олдини олиш, даволаш каби масалалар тушунтириб берилган. Туркум китоблар матнга монанд расмлар билан безатилган, кенг оммага мўлжалланган.
1 . Жамоа. ЮРАК Кирилл алифбосида, 10,0 н.т. (8,1 б.т.), 3000 нусха
Ҳар бир киши, агар тоби қочиб қолса, организмида нималар содир бўлаётганлигини ва тезроқ тузалиб кетиш учун нима қилиш кераклигини билиши зарур. Кўпинча касаллик олдидан унинг турли белгилари – оғриқ, мажолсизлик, кучли толиқиш ва бошқа аломатлар пайдо бўлади. Касалликни худди шу босқичда енгиш осонроқ. Гавдамиздаги орган ва тўқималар қон билан биргаликда кислород ва озиқ моддаларни узлуксиз олиб туриши, шунингдек, моддалар алмашинуви маҳсулидан холи бўлиши лозим. Бу вазифани фақат яхши ишлайдиган юрак ва томирлар бажаришга қодир. Ушбу китобда юрак-томир системаси беками-кўст қандай ишлаши кераклиги ҳақида ҳикоя қилинади, шунингдек, энг кўп тарқалган касалликлар: артериал гипертензия, атеросклероз, юракнинг ишемик касаллиги, юрак етишмовчилиги тўғрисида гаплашилади. Китобда замонавий ташхис усуллари ва дори-дармонлар билан даволаш баёнидан ташқари, шифобахш овқатланиш, фитотерапия ва организмни соғломлаштиришнинг бошқа табиий усуллари бўйича тавсиялар ҳам мавжуд.
1. Жамоа. БУЙРАК Кирилл алифбосида, 10,0 н.т. (8,1 б.т.),3000 нусха.
Сийдик чиқариш тизимининг вазифаси – ишлатилиб бўлган моддаларни организмдан чиқариб ташлаш ва қон таркибидаги сув ҳамда туз балансини муайян меъёрда ушлаб туришдан иборат. Буйракларимиз бир сутка мобайнида ўзи орқали 200 литр қонни ундаги токсин, микроб ва турли зарарли аралашмалардан тозалаб ўтказади. Аммо нотўғри овқатланиш, ифлос сув, дори-дармонларни қабул қилиш буйраклар фаолиятига салбий таъсир этиши ва жиддий касалликлар келиб чиқишига сабабчи бўлиши мумкин. Мазкур рисолада сийдик тизими касалликлари белгилари ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳақида сўз юритилади, диагностика ва даволашнинг замонавий усуллари баён қилинади, фитотерапия ва парҳезшунослик бўйича маслаҳатлар берилади. 1. Жамоа. ЭРКАКЛАР САЛОМАТЛИГИ Кирилл алифбосида, 10,0 н.т. (8,1 б.т.), 3000 нусха. Эркак одам ҳамиша – ҳар қандай ёшда эркак бўлиб қолмоғи зарур деган нақл бор. Бунинг учун нима қилмоқ керак? Эркак организми аёл организмидан бир қанча физиологик ва психологик хусусиятлари билан ажралиб туради. Тиббиётда андрология деган соҳа бор. Бу соҳада фақат эркаклар анатомияси ўрганилади. Ушбу нашрда нашриёт эркак организмининг ўзига хос томонлари, ундаги ёш ўзгаришлари, касалликлари, эркаклар умрини узайтириш усуллари ҳақида китобхонга оммабоп тарзда ҳикоя қилади.
1. Жамоа. АЛЛЕРГИЯ Кирилл алифбосида, 10,0 н.т. (8,1 б.т.), 3000 нусха. Сиз врач қабулига келиб қандайдир хасталик ёки соғлиғингиз ҳақида мурожаат этсангиз, у албатта сизда аллергия бор-йўқлиги тўғрисида сўрайди. Аллергия – киши организмида ташқаридан таъсир кўрсатувчи аллерганлик хусусиятига эга бўлган ҳар хил ёт моддаларга нисбатан пайдо бўладиган ўзига хос реакция. Кимёвий моддалар, микроблар ва уларнинг ҳаёт фаолиятида ҳосил бўладиган маҳсулотлар, озиқ-овқатлар аллергияни юзага келтиради. Экологиянинг бузилиб бориши билан аллергик касалликлари ҳам урчиб боряпти. Ушбу китобда аллергияни вужудга келтирадиган омиллар, ундан фориғ бўлиш қоидалари баён этилган.
1. Жамоа. ЖИГАР Кирилл алифбосида, 10,0 н.т. (8,1 б.т.), 3000 нусха. Одамда жигар мураккаб, ҳаёт учун муҳим аъзо бўлиб, организмнинг марказий биокимёвий лабораторияси ҳисобланади. У овқат ҳазм бўлишида ва озиқ моддаларнинг ичакдан қонга сўрилишида муҳим роль ўйнайди; оқсиллар, ёғлар, углеводлар алмашинувида қатнашади; организмга кирган заҳарли моддаларни зарарсизлантириб, ҳимоя функциясини бажаради. Ушбу нашрда сиз одам фаолияти ҳар жиҳатдан боғлиқ бўлган жигарнинг тузилиши, ишлаш фаолияти билан танишасиз. Жигар билан боғлиқ кенг тарқалган касалликлар, уларнинг юзага келиш сабаблари ва даволанишнинг самарали усуллари – асрлар бўйи халқ табобатида фойдаланиб келинган даволаш воситаларидан тортиб ҳозирги тиббиётнинг илғор технологияси билан танишасиз. 1. Жамоа. ҚУЛОҚ, ТОМОҚ, БУРУН Кирилл алифбосида, 10,0 н.т. (8,1 б.т.), 3000 нусха.
VII. НАШРИЁТ ХАЗИНАСИДАН
1. Жамоа. Болалар энциклопедияси Лотин алифбосида, 41,5 н.т., 3000 нусха, 3-нашри.
ўзбек ёзувчи, шоир ва алломалар, тарихий шахслар фаолияти билан яқиндан танишишга ёрдам беради. Китобдан болалар фан ва техника, маданият ва санъат, табиатнинг турли соҳалари, ҳашарот, қуш, балиқ ва ҳайвонларнинг ҳаёт кечириши билан танишадилар, ўсимлик ва минераллар, сайёра ва юлдузлар, қитъалар ва давлатлар, чет эллик олим ва сайёҳлар, ёзувчи ва рассомлар тўғрисида кўп нарсаларни билиб оладилар.
1. Жамоа. ХОТИН-ҚИЗЛАР ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ Лотин алифбосида, 32,2 н.ҳ.т. (30,0 б.т.),5000 нусха. Ушбу китоб аёлларга бағишланган. Унда қиз болани дунёга келишидан бошлаб, уни тарбиялаб ўстириш, балоғат ёшига етгунга қадар ички ва ташқи дунёсида юз берадиган ўзгаришлар, қиз болани оила қуришга тайёрлаш, эр-хотинлик муносабатлари, оналик бахти, оиланинг ахлоқий-руҳий муҳити, муҳаббат ва вафо каби масалалар ўрин олган. Унинг ижодкорлари рисоладагидек она бўлишлик учун самимий маслаҳатлар, тавсиялар берадилар.
3. Жамоа. БЕМОРЛАРНИ УЙДА ВА ШИФОХОНАДА ПАРВАРИШ ҚИЛИШ Кирилл алифбосида, 40,0 н.ҳ.т. (35,44 б.т.) ,5000 нусха.
Ушбу китобда шифокоргача кўрсатиладиган ёрдам ва беморларни парваришлаш бўйича барча масалалар батафсил ёритилган. Унда барча китобхонларни қизиқтирадиган жуда кўп саволларга, жумладан ташхислаш муолажаларини бажариш йўл-йўриқлари, турли хил касалликларда организмни назорат қилиш, беморларни парваришлаш ҳамда шошилинч ҳолатлар (заҳарланиш, қон кетиши, ток уриши ва бошқалар) да қандай ёрдам кўрсатиш муаммолари ёритилган.
VIII. ДАРСЛИК ВА ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМАЛАРИ
Мактаб дарсликлари
1. О.Ҳасанбоева ва б. «ОДОБНОМА», 1-синф учун, ўзбек тилида (лотин алифбосида), 4,68 н.ҳ.т., 498270 нусха. 2. О.Ҳасанбоева ва б. «ОДОБНОМА», 1-синф учун, қозоқ тилида, 4,68 н.ҳ.т., 6177 нусха. 3. О.Ҳасанбоева ва б. «ОДОБНОМА», 1-синф учун, қирғиз тилида, 4,68 н.ҳ.т., 904 нусха. 4. О.Ҳасанбоева ва б. «ОДОБНОМА», 1-синф учун, тожик тилида, 4,68 н.ҳ.т., 5832 нусха. 5. О.Ҳасанбоева ва б. «ОДОБНОМА», 1-синф учун, туркман тилида, 4,68 н.ҳ.т., 998 нусха. 6. О.Ҳасанбоева ва б. «ОДОБНОМА», 1-синф учун, қорақалпоқ тилида, 4,68 н.ҳ.т., 11318 нусха. 7. Жамоа. «ОДОБНОМА», 2-синф учун, ўзбек тилида (лотин алифбосида), 5,0 н.ҳ.т., 498270 нусха. 8. Жамоа. «ОДОБНОМА», 2-синф учун, қозоқ тилида, 5,0 н.ҳ.т., 5583 нусха. 9. Жамоа. «ОДОБНОМА», 2-синф учун, қирғиз тилида, 5,0 н.ҳ.т., 918 нусха. 10. Жамоа. «ОДОБНОМА», 2-синф учун, тожик тилида, 5,0 н.ҳ.т., 5465 нусха. 11. Жамоа. «ОДОБНОМА», 2-синф учун, туркман тилида, 5,0 н.ҳ.т., 1014 нусха. 12. Жамоа. «ОДОБНОМА», 2-синф учун, қорақалпоқ тилида, 5,0 н.ҳ.т., 9880 нусха. 13. П.Ҳабибуллаев ва б. «ФИЗИКА», 8-синф учун, ўзбек тилида (лотин алифбосида), 10,0 н.ҳ.т., 421734 нусха. 15. П.Ҳабибуллаев ва б. «ФИЗИКА», 8-синф учун, қозоқ тилида, 10,0 н.ҳ.т., 5472 нусха. 16. П.Ҳабибуллаев ва б. «ФИЗИКА», 8-синф учун, қирғиз тилида, 10,0 н.ҳ.т., 843 нусха. 17. П.Ҳабибуллаев ва б. «ФИЗИКА», 8-синф учун, тожик тилида, 10,0 н.ҳ.т., 7830 нусха. 18. П.Ҳабибуллаев ва б. «ФИЗИКА», 8-синф учун, туркман тилида, 10,0 н.ҳ.т., 1021 нусха. 19. П.Ҳабибуллаев ва б. «ФИЗИКА», 8-синф учун, қорақалпоқ тилида, 10,0 н.ҳ.т., 10075 нусха. 20. Э.Сариқов ва б. «ИҚТИСОДИЙ БИЛИМ АСОСЛАРИ», 8-синф учун, ўзбек тилида (лотин алифбосида), 9,0 н.ҳ.т., 421734 нусха. 21. Э.Сариқов ва б. «ИҚТИСОДИЙ БИЛИМ АСОСЛАРИ», 8-синф учун, рус тилида, 9,0 н.ҳ.т., 47038 нусха. 22. Э.Сариқов ва б. «ИҚТИСОДИЙ БИЛИМ АСОСЛАРИ», 8-синф учун, қозоқ тилида, 9,0 н.ҳ.т., 5472 нусха. 23. Э.Сариқов ва б. «ИҚТИСОДИЙ БИЛИМ АСОСЛАРИ», 8-синф учун, қирғиз тилида, 9,0 н.ҳ.т., 843 нусха. 24. Э.Сариқов ва б. «ИҚТИСОДИЙ БИЛИМ АСОСЛАРИ», 8-синф учун, тожик тилида, 9,0 н.ҳ.т., 7830 нусха. 25. Э.Сариқов ва б. «ИҚТИСОДИЙ БИЛИМ АСОСЛАРИ», 8-синф учун, туркман тилида, 9,0 н.ҳ.т., 1021 нусха. 26. Э.Сариқов ва б. «ИҚТИСОДИЙ БИЛИМ АСОСЛАРИ», 8-синф учун, қорақалпоқ тилида, 9,0 н.ҳ.т., 10075 нусха. 27. Э.Сариқов ва б. «ИҚТИСОДИЙ БИЛИМ АСОСЛАРИ», 9-синф учун, ўзбек тилида (лотин алифбосида), 9,0 н.ҳ.т., 426540 нусха. 28. Э.Сариқов ва б. «ИҚТИСОДИЙ БИЛИМ АСОСЛАРИ», 9-синф учун, рус тилида, 9,0 н.ҳ.т., 42943 нусха. 29. Э.Сариқов ва б. «ИҚТИСОДИЙ БИЛИМ АСОСЛАРИ», 9-синф учун, қозоқ тилида, 9,0 н.ҳ.т., 5592 нусха. 30. Э.Сариқов ва б. «ИҚТИСОДИЙ БИЛИМ АСОСЛАРИ», 9-синф учун, қирғиз тилида, 9,0 н.ҳ.т., 843 нусха. 31. Э.Сариқов ва б. «ИҚТИСОДИЙ БИЛИМ АСОСЛАРИ», 9-синф учун, тожик тилида, 9,0 н.ҳ.т., 7830 нусха. 32. Э.Сариқов ва б. «ИҚТИСОДИЙ БИЛИМ АСОСЛАРИ», 9-синф учун, туркман тилида, 9,0 н.ҳ.т., 1021 нусха. 33. Э.Сариқов ва б. «ИҚТИСОДИЙ БИЛИМ АСОСЛАРИ», 9-синф учун, қорақалпоқ тилида, 9,0 н.ҳ.т., 10075 нусха. 34. И.Асқаров ва б. «КИМЁ», 9-синф учун, ўзбек тилида (лотин алифбосида), 12,0 н.ҳ.т., 42654 нусха. 35. И.Асқаров ва б. «КИМЁ», 9-синф учун, рус тилида, 12,0 н.ҳ.т., 42943 нусха. 36. И.Асқаров ва б. «КИМЁ», 9-синф учун, қозоқ тилида, 12,0 н.ҳ.т., 5592 нусха. 37. И.Асқаров ва б. «КИМЁ», 9-синф учун, қирғиз тилида, 12,0 н.ҳ.т., 843 нусха. 38. И.Асқаров ва б. «КИМЁ», 9-синф учун, тожик тилида, 12,0 н.ҳ.т.,7830 нусха. 39. И.Асқаров ва б. «КИМЁ», 9-синф учун, туркман тилида, 12,0н.ҳ.т., 1021 нусха. 40. И.Асқаров ва б. «КИМЁ», 9-синф учун, қорақалпоқ тилида, 12,0 н.ҳ.т., 10075 нусха. 41. Б.Ҳайдаров ва б. «ГЕОМЕТРИЯ», 9 синф учун, ўзбек тилида (лотин алифбосида), 10.0 н.ҳ.т., 426540 нусха. 42. Б.Ҳайдаров ва б. «ГЕОМЕТРИЯ», 9 синф учун, рус тилида, 10.0 н.ҳ.т., 42943 нусха. 43. Б.Ҳайдаров ва б. «ГЕОМЕТРИЯ», 9 синф учун, қозоқ тилида, 10.0 н.ҳ.т., 5592 нусха. 44. Б.Ҳайдаров ва б. «ГЕОМЕТРИЯ», 9 синф учун, қирғиз тилида, 10.0 н.ҳ.т., 7880 нусха. 45. Б.Ҳайдаров ва б. «ГЕОМЕТРИЯ», 9 синф учун, тожик тилида, 10.0 н.ҳ.т., 9327 нусха. 46. Б.Ҳайдаров ва б. «ГЕОМЕТРИЯ», 9 синф учун, туркман тилида, 10.0 н.ҳ.т., 1021 нусха. 47. Б.Ҳайдаров ва б. «ГЕОМЕТРИЯ», 9 синф учун, қорақалпоқ тилида, 10.0 н.ҳ.т., 10075 нусха.
Режадаги адабиётлар бўйича буюртмаларни қуйидаги манзилга юборишингизни сўраймиз. 100129, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 30-уй, «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти, тел.: 244-34-38, 244-07-47, 244-60-75. Факс: (371) 244-24-91 e-mail: Нашриёт сайти: ensiklopediya.uz Буюртмаларингизни кутиб қоламиз.
|
Реклама |
Kontekst kodi
|
Ushbu ikki jildli «Ruscha-o'zbekcha lug'at»dan 59 140 so'z o'rin olgan
Hurmatli mehmon sizga O'zME nashrlaridan biri maqul kelgan bo'lsa siz saytimizdan harid qilish formasini to'ldirishingiz mumkin! va biz sizga tez orada javob beramiz!
|
||||||
---|---|---|---|---|---|---|
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
|
|
|||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Abu Ali ibn Sino merosi – bebaho xazina
Buxoroda “Ibn Sinoning ilmiy-ma’naviy merosi – bashariyat uchun bebaho xazina” mavzusida ilmiy-amaliy konferensiya bo‘lib o‘tdi.
Deputatlar qonunlarga tuzatishlar kiritmoqdalar
6-noyabr kuni O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasining navbatdagi majlisi bo‘lib o‘tdi.
“Earth Times” Orol muammosi haqida
Yaqinda Britaniyaning “Earth Times” onlayn-jurnalida “Orol qurishining salbiy oqibatlari yechimlarini qidirish” sarlavhali maqola e'lon qilindi. Unda dengizning hozirgi tang holati, uning ...
Samaradorlik, ishonchlilik, xavfsizlik
“Turkiston” saroyida 6-noyabr kuni “O‘zbekiston temir yo‘llari” davlat aksiyadorlik kompaniyasining 20-yilligiga bag‘ishlangan tantanali marosim bo‘lib o‘tdi.
O’zbekistonning zamonaviy ijtimoiy-siyosiy hayoti nemis jurnalisti nigohida
Yaqinda Germaniyaning “Reisetravel”, “Fair-news” va boshqa qator axborot portallarida nemis jurnalisti Folker Neyefning O’zbekistonda bo’lib o’tajak saylovlar va fuqarolarning o’zini-o’zi ...
Yangiliklar «Жахон» axborot agentligi tomonidan taqdim etilgan