Кийиксўқмоқдаги йўловчи |
Maqolani o'qishdi: 292 | 28-05-2014, 16:43 | Sharhlar: 0 | Turkim: Yangiliklar | ||
|
||
Maqolani to'liq ko'rish |
Ўзбек модели: тараққиёт тамойиллари |
Maqolani o'qishdi: 144 | 28-05-2014, 11:11 | Sharhlar: 0 | Turkim: Yangiliklar | ||
Ўзбек модели: тараққиёт тамойиллари Китоб мамлакатимизда бозор муносабатларига ўтишнинг шарт-шароитлари, қийинчиликлари, глобал, минтақавий ва миллий тараққиёт моделларининг моҳияти, қиёсий афзалликлари, ўзбек моделининг мазмун-моҳияти, асосий тамойиллари, Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланишининг геосиёсий ва геостратегик муаммоларининг айрим жиҳатларига бағишланган ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган. |
||
Maqolani to'liq ko'rish |
ICHKI KASALLIKLAR |
Maqolani o'qishdi: 695 | 27-05-2014, 16:04 | Sharhlar: 0 | Turkim: --- | ||
Ushbu darslik tibbiyot institutlari talabalari uchun mo‘ljallangan bo‘lib, unda ichki a’zolar barcha tizimlarining kasalliklari yoritilgan. Bunda nafas olish, yurak-qon tomir, ovqat hazm qilish, siydik ajratish, qon yaratish va biriktiruvchi to‘qimaning tizimli kasalliklarining etiologiyasi, patogenezi, patomorfologiyasi, klinikasi, tashxisi, qiyosiy tashxisi va davosi aks ettirilgan. Darslik kasalliklar haqidagi yangi ma’lumotlar: kasalliklar rivojlanishining yangi mexanizmlari, xalqaro tasniflar, kasalliklarni tashxislash va davolashning xalqaro standartlari bilan boyitildi. Kitobdan shuningdek, amaliyot shifokorlari – terapevtlar, kardiologlar, pulmonologlar foydalanishlari mumkin.
|
||
Maqolani to'liq ko'rish |
“КИТОБ – МИЛЛАТНИНГ БЕБАҲО МАЪНАВИЙ ВА МАДАНИЙ МЕРОСИ” |
Maqolani o'qishdi: 279 | 27-05-2014, 10:12 | Sharhlar: 0 | Turkim: Yangiliklar | ||
Тошкент шаҳрида йил 23 май куни “Китоб – миллатнинг бебаҳо маънавий ва маданий мероси” мавзуида иккинчи илмий-амалий конференция бўлиб ўтди Конференция Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Республика кенгаши, Республика Маънавият тарғибот маркази томонидан ташкил этилди. Конференция миллий адабиётимизни кенг тарғиб қилиш, китобхонлик маданиятини янада юксалтириш мақсадида “Адабиётга эътибор – маънавиятга эътибор” шиори остида ўтказилган анъанавий Республика “Китоб байрами” доирасида ўтказилди. Илмий-амалий конференцияни Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори А.Юнусов кириш сўзи билан очиб берди. Модератор Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон халқ шоири С.Сайидов иштирокчиларни меҳмонлар билан таништирди. Конференцияда Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти Б.Абдухалимов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси М.Аҳмедов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат Деҳқонов, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Феруза Муҳамеджанова, ЎзФА Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институтининг етакчи илмий ходими, филология фанлари доктори Жаббор Эшонқулов, “Шарқ” нашриё-матбаа акциядорлик компанияси бош муҳаррири Аҳрор Аҳмедов маърузалари тингланди. Маърузалар бўйича музокаралар жараёнида сўзга чиққан соҳа вакиллари, олимлар, адиблар, ношир ва матбаа соҳаси мутахассисларининг фикр-мулоҳазалари, таклиф ва тавсиялари эшитилди. |
||
Maqolani to'liq ko'rish |
Kitob bayrami |
Maqolani o'qishdi: 194 | 26-05-2014, 15:37 | Sharhlar: 0 | Turkim: Yangiliklar | ||
22–23 май кунлари шаҳримиздаги Ғафур Ғулом маданият ва истироҳат боғида “Адабиётга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор” шиори остида анъанавий республика “Китоб байрами” бўлиб ўтди. Унда республикамизда фаолият кўрсатиб келаётган нашриётлар томонидан сўнгги йилларда чоп этилган мумтоз адабиёт намуналари, энг сара адабий-бадиий асарлар, маънавий-маърифий, энциклопедик адабиётларнинг тақдимот маросимлари, чегирмали китоб савдоси уюштирилди. Байрамда таниқли адиб ва шоирлар, ношир ва матбаачилар билан кенг китобхонлар оммасининг ижодий учрашувлари, машҳур санъат усталари ҳамда истеъдодли ёш санъаткорларнинг энг сара чиқишлари бўлиб ўтди. Байрамни Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори О.Юнусов кириш сўзи билан очиб берди. Сўзга чиққан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси М.Аҳмедов, Ўзбекистон халқ шоири С.Саййид ва бошқалар китобнинг фарзандлар таълими ва тарбиясида муҳим омил экани, китоб инсониятнинг энг бой билим хазинаси сандиғи бўлиб, у миллатнинг маданий мероси сифатида боқий эканини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти ҳам “Китоб байрами”да 80 дан зиёд номдаги энг сара китоблари билан қатнашди. Байрам тадбирларига нашриёт ходимлари алоҳида тайёргарлик кўрдилар. Байрамга таклиф этилган машҳур ёзувчи ва шоирлар, илм аҳли вакиллари билан китобхонлар ўртасида фикр алмашинувлар, савол-жавоб, музокаралар ташкил этилди. Китобхонлар учун “Антонимлар занжири”, “Эртаклар оламига саёҳат”, “Топишмоқлар”, “Мақоллар билимдони” каби турли викториналар уюштирилди. Викторина ғолиблари нашриёт томонидан тайёрланган махсус совғалар билан тақдирландилар. Байрамда китобларнинг чегирмали нархлардаги савдоси ҳам ташкиллаштирилди. Байрам боғга ташриф буюрган ҳар бир шахсда, ёшидан қатъи назар жуда катта таассурот қолдирди. Умуман “Китоб байрами” ёшларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишларини кучайтириш, демакки, уларнинг маънавий юксалишлари ва маданий савиясини оширишда муҳим аҳамият касб этди. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Маданият ва спорт ишлари, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, Республика Маънавият тарғибот маркази, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, «Ўздавкитобсавдотаъминоти» масъулияти чекланган жамияти ҳамкорлигида уюштирилган байрам тадбирлари нафақат Тошкент шаҳрида, балки республикамизнинг барча вилоят марказларида ҳам бўлиб ўтди.
|
||
Maqolani to'liq ko'rish |
|
Ushbu ikki jildli «Ruscha-o'zbekcha lug'at»dan 59 140 so'z o'rin olgan
Hurmatli mehmon sizga O'zME nashrlaridan biri maqul kelgan bo'lsa siz saytimizdan harid qilish formasini to'ldirishingiz mumkin! va biz sizga tez orada javob beramiz!
Abu Ali ibn Sino merosi – bebaho xazina
Buxoroda “Ibn Sinoning ilmiy-ma’naviy merosi – bashariyat uchun bebaho xazina” mavzusida ilmiy-amaliy konferensiya bo‘lib o‘tdi.
Deputatlar qonunlarga tuzatishlar kiritmoqdalar
6-noyabr kuni O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasining navbatdagi majlisi bo‘lib o‘tdi.
“Earth Times” Orol muammosi haqida
Yaqinda Britaniyaning “Earth Times” onlayn-jurnalida “Orol qurishining salbiy oqibatlari yechimlarini qidirish” sarlavhali maqola e'lon qilindi. Unda dengizning hozirgi tang holati, uning ...
Samaradorlik, ishonchlilik, xavfsizlik
“Turkiston” saroyida 6-noyabr kuni “O‘zbekiston temir yo‘llari” davlat aksiyadorlik kompaniyasining 20-yilligiga bag‘ishlangan tantanali marosim bo‘lib o‘tdi.
O’zbekistonning zamonaviy ijtimoiy-siyosiy hayoti nemis jurnalisti nigohida
Yaqinda Germaniyaning “Reisetravel”, “Fair-news” va boshqa qator axborot portallarida nemis jurnalisti Folker Neyefning O’zbekistonda bo’lib o’tajak saylovlar va fuqarolarning o’zini-o’zi ...
Yangiliklar «Жахон» axborot agentligi tomonidan taqdim etilgan