O'zMEning ustavi |
“O'zbekiston milliy ensiklopediyasi”
Davlat ilmiy nashriyotining
Уставидан I. Умумий қоидалар
1.1. “O'zbekiston milliy ensiklopediyasi” Davlat ilmiy nashriyoti (бундан буён “Нашриёт” деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маxкамасининг 1997 йил 20 мартдаги 154-сонли ва 2004 йил 11 июндаги 274-сонли қарорлари xамда Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг 2004 йил 16 июндаги 50-сонли буйруғига мувофиқ Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти (Шайхонтоxур туман xокимиятида 1991 йил 26 сентябрь №225/18-97 қарори билан рўйхатдан ўтган) ва Абу Али ибн Сино номидаги тиббиёт нашриётининг (Шайхонтоxур туман xокимиятида 1995 йил 15 март №327/3 қарори билан рўйхатдан ўтган) ўз таркибига қўшилиши асосида қайта ташкил этилган ва уларнинг xуқуқий вориси xисобланади. Рус тилида нашриёт номи: Государственное научное издательство «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Нашриётнинг қисқача номланиши: ўзбек тилида - «ЎзМЭ» ДИН рус тилида - ГНИ «УзМЭ»
1.2. Муассис: Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги. 1.3. Нашриёт ўз фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Консти-туцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маxкамасининг қарорлари ва фармойишлари xамда меъёрий xужжатлари, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг буйруқлари, шунингдек, ушбу Уставга амал қилади. 1.4. Нашриёт: – нашриёт юридик шахс xисобланади. – ўзига тезкор бошқариш учун берилган мулк негизида ташкил этилган давлат корхонаси xисобланади, биркитилган мулкдан қонунда белгиланган доирада, ўз фаолияти мақсадларига, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги топшириқларига xамда эгалик қилиш xуқуқидаги мулкдан мақсадга мувофиқ фойдаланишни ва уни тасарруф этишни амалга оширади; – ўзининг мустақил балансида xисобга олинган мулкига эга бўлади. Ўз номидан мулкий ва номулкий xуқуқларни олиши ва амалга ошириши, суд олдида даъвогар ва жавобгар бўлиши, низоларни xал қилишда бошқа органларда вакиллик қилиши мумкин: – ўзини-ўзи бошқариш ва хўжалик xисобини юритиш тамойиллари асосида фаолият юритади; – ўз фаолиятида муассис олдида – Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигига xисобот беради. 1.5. Нашриёт мустақил балансга, хўжалик юритиш xисобидан пайдо бўлган кўчмас мулкга, банкдаги xисоб-рақамларига, валюта xисоб-рақамларига, рамзи, штамплари ва давлат тилида ўз номи xамда манзили кўрсатилган махсус бланкларга эга бўлади. Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, нашриёт номи давлат тилида ёзилган муxрга эга бўлади. 1.6. Нашриёт ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли барча мол-мулки билан жавобгардир. Муассис Нашриётнинг мажбуриятлари бўйича жавобгар эмас ва унинг фаолиятига боғлиқ зарарларни тўлашни кафолатламайди. Нашриёт xам муассиснинг мажбуриятлари бўйича жавобгар эмас.
1.7. Нашриёт муассис розилиги билан қонун xужжатларига мувофиқ тижорат ташкилотлари, шунингдек уларда юридик шахсларнинг қатнашишига йўл қўйиладиган нотижорат ташкилотлар қатнашчиси (аъзоси) бўлиши мумкин. 1.8. Нашриёт давлат рўйхатидан ўтган пайтдан бошлаб юридик шахс мақомига эга бўлади. 1.9. Нашриётнинг манзили: 700129, Тошкент ш., Навоий кўчаси, 30-уй.
II. НАШРИЕТНИНГ ФАОЛИЯТ ЙЎНАЛИШИ, Мақсад ва вазифалари
2.1. Нашриётнинг асосий фаолияти жамият xаётининг барча соxалари бўйича энциклопедик нашрлар, луғатлар, маълумотномалар, ўзбек халқининг тарихий, маданий мероси, қадриятлари, тиббиёт, спорт ва бошқа нашрларга бўлган аxоли эxтиёжини қондиришдан иборат. 2.2. Нашриёт соxалар бўйича энциклопедиялар, луғатлар, маълумотномалар, тарих, иқтисодиёт, маданий мерос, тиббиёт, спорт ва жисмоний тарбия ва бошқа адабиётларни нашр этади. Олий ўқув юртлари, академик лицей ва касб-xунар коллежлари, ўрта мактаблар учун дарслик, ўқув қўлланмалари чоп этади. Нашриёт ўз фаолиятида узлуксиз таълим тизимининг тарих, иқтисодиёт, миллий маданий мерос, тиббиёт, биология, химия, информатика, математика, техника, спорт ва жисмоний тарбияга оид дарсликларни нашр этишга устувор аxамият беради. Нашриёт, шунингдек, илмий-оммабоп, бадиий, илмий-техника, туризм, халқ мероси, миллий қадриятларга оид адабиётлар чоп этади, ички ва ташқи бозор, китобхонлар эxтиёжи ва китоб савдоси ташкилотлари, хорижий фирмаларнинг xамда бошқа ташкилотлар буюртмаларини xисобга олган xолда, китоб-журнал ва тасвирий санъатга доир адабиётлар, тақвим ва плакатлар, канцелярия моллари, бланклар, этикеткалар нашр этади, ташкилотлар, корхоналар, ширкатлар ва фуқароларга тижорат ва воситачилик хизмати кўрсатади. 2.3. Нашриёт ўз нашрларининг ғоявий-илмий савиясига алоxида эътибор бериб, Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий xаётда эришган ютуқларини, халқимизнинг кўп асрлик бой тарихи, фани, маданияти, қадриятлари, ўзбек тилининг кенг имкониятлари, мамлакатимизнинг жаxон маданияти тараққиётида тутган ўрни ва аxамиятини атрофлича илмий акс эттиришга, тарихий воқеа ва xодисаларга, шахсларга холисона баxо беришга xамда уни оммага етказишга xаракат қилади. 2.4. Қўшимча фаолият турлари: – халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш; – воситачилик ва савдо воситачилик ва савдо-сотиқ фаолияти, улгуржи, чакана ва комиссион савдо билан шуғулланиш; – нашр этилган маxсулотлар ярмаркаларини, кўргазмаларини ташкил этиш ва ўтказиш; – аxоли, корхона ва ташкилотларга турли хизматлар кўрсатиш; – компьютер ишларини бажариб бериш, қўлёзмаларни адабиёт ва техни-кавий таxрир қилиш, таржималар қилиб бериш, турли безаш ва дизайн ишларини бажариш, оригинал макет тайёрлаш, реклама хизматини кўрсатиш; – консалтинг, маркетинг хизматларини амалга ошириш. |
Реклама |
Kontekst kodi
|
2012 yil, " O'zbekiston milliy ensiklopediyasi" Davlat ilmiy nashriyotining tadbirlar rejasi
Hurmatli mehmon sizga O'zME nashrlaridan biri maqul kelgan bo'lsa siz saytimizdan harid qilish formasini to'ldirishingiz mumkin! va biz sizga tez orada javob beramiz!
|
||||||
---|---|---|---|---|---|---|
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Mintaqamiz suv-ekologiya muammolari Berlinda muhokama qilindi
O’zbekiston Respublikasining Germaniya Federativ Respublikasidagi elchixonasida “O’rta Osiyo atrof-muhitining muhofazasi bo’yicha loyihalar: mintaqaning suv muammolari” mavzuiga bag’ishlangan ...
O‘zbekiston Respublikasi Markaziy bankining axboroti
O‘zbekiston Respublikasi Markaziy banki xorijiy va milliy tajribani chuqur tahlil etib, 2013-yilning 1-fevralidan boshlab respublika aholisiga chet el valyutasini sotishning takomillashtirilgan ...
Oliy Majlis Qonunchilik palatasida
29-yanvar kuni O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasining navbatdagi majlisi bo‘lib o‘tdi.
O’zbek zamini ne'matlari Berlindagi “Yashil haftalik”da namoyish etildi
Ma'lumki, Berlin “Yashil haftalik” xalqaro qishloq xo’jaligi yarmarkasi an'ana tusini olgan va u ko’p yillardan buyon har yili yanvar oyining so’nggi o’n kunligida o’tkaziladi. 1926 ...
Tokioda bo’lib o’tgan tadbir “Obod turmush yili” mavzuiga bag’ishlandi
Tokioda 2013 yil O’zbekistonda “Obod turmush yili” mavzuiga bag’ishlangan brifing bo’lib o’tdi. Mamlakatimizning Yaponiyadagi diplomatiya vakolatxonasi va “Yaponiya - O’zbekiston” do’stlik ...
Yangiliklar «Жахон» axborot agentligi tomonidan taqdim etilgan