Nashriyotning 2013 yil nashr rejasi |
I. ЭНЦИКЛОПЕДИЯ, ЛУҒАТ ВА МАЪЛУМОТНОМАЛАР
1. Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти. ПЕДАГОГИКА ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ, 5 жилдли, 1-жилд, кирилл алифбосида, 70,0 н.ҳ.т. (50,0 б.т.), 3000 нусха.
Ушбу энциклопедия педагогика ва халқ таълими бўйича илмий-оммабоп нашр бўлиб, таълим-тарбия тарихи, назарияси ва амалиёти бўйича маълумотларни ўз ичига олади. Энциклопедияда, шунингдек, педагогика фани ва унинг муаммолари, соҳалари ҳақида ҳам мақолалар ёритилади. Энциклопедияда дидактика, таълим методикаси, мактабдан ва синфдан ташқи ишлар, дефектология, педагогика ҳамда болалар психологияси масалаларига эътибор қаратилади. Энциклопедиядан Ўзбекистонда халқ таълимининг ҳозирги ҳолати, мамлакатимиз ва хориж педагоглари, маърифатпарварлари тўғрисидаги маълумотлар, Ўзбекистонда олий ва ўрта махсус таълим тизими, олий ўқув юртлари, ўрта таълим ҳақидаги материаллар ўрин олади.
Буюртма нусха
2. Жамоа. РУСЧА-ЎЗБЕКЧА ЛУҒАТ, 2 жилдли, 1-жилд, кирилл алифбосида, 160 н.ҳ.т. (50,5 б.т.), 5000 нусха.
Икки жилдли катта ҳажмдаги Русча-ўзбекча луғат нашриётимизда сўнгги бор 1983–1984 йилларда нашр этилган эди. Албатта, бу нашр шу турдаги луғатлар ичида ўз даврида энг мукаммали ҳисобланган. Ўтган йиллар мобайнида рус тилида ҳам, ўзбек тилида ҳам катта ўзгаришлар рўй берди, адабий ва илмий тилда янги-янги сўзлар пайдо бўлди. Бундан ташқари ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши муносабати билан сўзлар таржимаси ва изоҳида ҳам янгича ёндашув юзага келди. Шуларни ҳисобга олиб нашриёт Ўзбекистон ФА Тил ва адабиёт институти билан ҳамкорликда луғатнинг ҳозирги кун талабига жавоб берадиган янги нашрини тайёрлади. Луғатнинг 1-жилди А–О ҳарфлари билан бошланувчи сўзларни ўз ичига олади. Луғат кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган.
Буюртма нусха
3. Жамоа. РУСЧА-ЎЗБЕКЧА ЛУҒАТ, 2 жилдли, 2-жилд, кирилл алифбосида, 160 н.ҳ.т. (50,0 б.т.), 5000 нусха.
Икки жилдли катта ҳажмдаги Русча-ўзбекча луғат нашриётимизда сўнгги бор 1983–1984 йилларда нашр этилган эди. Албатта, бу нашр шу турдаги луғатлар ичида ўз даврида энг мукаммали ҳисобланган. Ўтган йиллар мобайнида рус тилида ҳам, ўзбек тилида ҳам катта ўзгаришлар рўй берди, адабий ва илмий тилда янги-янги сўзлар пайдо бўлди. Бундан ташқари ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши муносабати билан сўзлар таржимаси ва изоҳида янгича ёндашув юзага келди. Шуларни ҳисобга олиб нашриёт Ўзбекистон ФА Тил ва адабиёт институти билан ҳамкорликда луғатнинг ҳозирги кун талабига жавоб берадиган янги нашрини тайёрлади. 2-жилд П–Я ҳарфлари билан бошланувчи сўзларни ўз ичига олади. Луғат кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган.
Буюртма нусха
4. Жамоа. ЎЗБЕК ТИЛИНИНГ ИЗОҲЛИ ЛУҒАТИ, 5 жилдли, 1-жилд, лотин алифбосида, 75,0 н.ҳ.т., 3000 нусха. Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги мавқеи уни янада ривожлантиришни, унинг асрлар оша тўпланиб келган сўз бойлигини такомиллаштиришни ва қўллаш доирасини мунтазам кенгайтириб боришни тақозо этади. Луғатнинг асосий вазифаси ўзбек адабий тилининг сўз бойлигини тўплаш ва тавсифлаш билан бирга унинг меъёрларини белгилаш ва мустаҳкамлашдан иборат. Луғатда истиқлол йилларида Ўзбекистон фани, техникаси ва технологияси тараққиёти ҳамда бозор муносабатларининг ривожланиши туфайли ўзбек тили лексикасида пайдо бўлган жуда кўплаб сўз ва терминларга изоҳ берилади. «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» кирилл алифбосида 2006–2008 йилларда нашр этилган 5 жилдли луғат асосида, китобхонлар, тилшунос олимлар билдирган фикр-мулоҳазалар инобатга олинган ҳолда тайёрланди. Луғат тилшунослар, ўқитувчилар, ёзувчилар, журналистлар, нашриёт ходимлари, шунингдек, ўзбек тилига қизиқувчи барча китобхонларга мўлжалланган.
Буюртма нусха
5. Ш.Раҳматуллаев, ЎЗБЕК ТИЛИНИНГ ФРАЗЕОЛОГИК ЛУҒАТИ, лотин алифбосида, 30,0 н.ҳ.т. ( 22,0 б.т.), 1000 нусха.
Ушбу китоб 1992 йилда шу ном билан чоп этилган луғатнинг жузъий ўзгартиришлар киритилган янги нашри бўлиб, 3000 иборага семантик. грамматик, қисман нутқий ва бошқа изоҳлар берилган. Луғат алифбо тартибида тузилган бўлиб, унга бевосита иборалар киритилган. Изоҳлар таянч вариант остида берилган. Луғат фразеологик ҳодисаларни системага солиб, ўзаро қиёслаб ўрганиш имкониятини беради. Луғат олий ўқув юртларининг филология факультети талабаларига, олий ва ўрта мактаб ўқитувчиларига, шунингдек, нашриёт ходимларига мўлжаллаб тузилган.
Буюртма нусха
6. П.Н.Ғуломов. ГЕОГРАФИЯДАН ҚИСҚАЧА РУСЧА-ЎЗБЕКЧА ТЕРМИНЛАР ВА ТУШУНЧАЛАР ЛУҒАТИ, 6,0 н.ҳ.т. (5,2 б.т.), 2000 нусха.
Ушбу луғатда ҳозирги вақтда фанда ва амалиётда кенг қўлланаётган 2000 дан ортиқроқ географик термин ва тушунчалар тўпланган. Луғатнинг ўзбекча варианти лотин алифбоси асосидаги ўзбек алифбосида берилди. Луғат географ мутахассислар, ўқитувчилар, матбаачилар, талабалар, умумий таълим мактаблари, коллеж, лицей ўқувчилари фойдаланишига мўлжалланган.
Буюртма нусха
II. «ОБОД ТУРМУШ ЙИЛИ»ГА БАҒИШЛАНГАН АДАБИЁТЛАР (Маънавий-маърифий мавзудаги нашрлар)
7. Н.М.Ходаков. ЁШ ЭР-ХОТИНЛАРГА, кирилл алифбосида, 11,0 н.ҳ.т. (10,0 б.т.), 5000 нусха.
Бу китоб биринчи муҳаббат, оилавий турмуш масалаларига бағишланган бўлиб, севги-муҳаббат, оилавий ҳаёт тўғрисида, эр билан хотиннинг ўзаро муносабати ҳақида баҳс қилади. У турмуш қураётган йигит ва қизларга ҳамда турмуш қурган дастлабки кунларда психология билан физиологияга доир турли муаммоларга дуч келадиган келин-куёвларга мўлжалланган. Китобда психология ва физиология масалаларига катта ўрин берилган. Буларни билиб олиш эр-хотинга меҳр-муҳаббатларининг совимаслигига, жанжал-можароларнинг олдини олишга ёрдам беради. Умуман ушбу китобни янги турмуш қураётган йигит-қизлар албатта ўқишлари керак.
Буюртма нусха
8. Абу Али ибн Сино. ШИФОБАХШ ЎСИМЛИКЛАР ҲАҚИДА, кирилл алифбосида, тузувчи-муаллиф А.С.Мадраҳимов, 6,0 н.ҳ.т. (5,0 б.т.), 3000 нусха.
Инсоният қадим замонлардан бери шифобахш ўсимликлардан фойдаланиб келади. Улуғ мутафаккир Абу Али ибн Сино ўзининг шифокорлик фаолиятида ёввойи ва маданий ҳолда ўсадиган доривор ўтлардан беморларни даволашда самарали фойдаланган. Ушбу китобчада 120 дан зиёд ўсимликнинг шифобахшлик хусусиятлари тўғрисида Ибн Сино томонидан берилган таъриф, шунингдек, бу ўсимликларнинг ботаникасига оид маълумотлар берилади. Кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
Буюртма нусха
9. Раҳима Шомансурова. КЕЛИННОМА, кирилл алифбосида, 24,92 н.ҳ.т. (33,93 б.т.), 1000 нусха.
Сизга тақдим этилаётган ушбу китобдаги мавзу бир қарашда жузъий кўринса-да, аслида уни синчиклаб ўқисангиз, ундаги фикрлар эндигина турмушга чиқаётган қизларга, келинларга, ёш жувонларга айтиладиган зарур гаплар эканига ишонч ҳосил қиласиз. Китобда хусусан ўзбек аёлларига хос бўлган – зукколик, дилбарлик, фидойижонлик, меҳр ва вафо улашиш, яхшилик излаш, ҳаётсеварлик каби гўзал фазилатларнинг шаклланишида энг масъулиятли ва «қалтис» давр ҳисобланган келинлик даврининг қирралари очиб берилади. Мазкур китоб эрта-индин эшигида сурнай навоси янграйдиган қизларга, янги уйларига қадам босган келинчакларга турмуш сабоғи бўлади, деб умид қиламиз.
Буюртма нусха
10. Жамоа. ЎСМИРЛАР ОЛАМИ, лотин алифбосида, 3,0 н.ҳ.т. (2,6 б.т.), 3000 нусха.
14 ёшлилар ва ундан катталар учун мўлжалланган ушбу рисола балоғат ёшидаги болалар дуч келадиган қуйидаги мавзуларни қамраб олган: «сиз ва танангиз», «ҳис-туйғулар», «сиз ва отангиз», «сирдошингиз», «севги нима?»... Рисолада ўғил ва қизларга шу мавзуларда самимий маслаҳатлар берилган.
Буюртма нусха
11. Жамоа. ВАТАН ҲАҚИДАГИ ШЕЪРЛАР, лотин алифбосида, 3,5 н.ҳ.т. (3,0 б.т.), 1000 нусха.
Ватан – бу муқаддас туйғу. Ҳозирги пайтда ёшларимизда Ватан туйғусини камол топтириш, уларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш муҳим аҳамиятга эга. Ушбу мажмуа ҳам боғча ва мактаб ёшидаги болаларга мўлжалланган бўлиб, ундан таниқли шоирларимизнинг Ватан мавзуидаги шеърлари ўрин олган.
Буюртма нусха
12. Доктор Станислав Трча. ФАРЗАНД КУТИБ, кирилл алифбосида, 10,5 н.ҳ.т. (13,0 б.т.), 3000 нусха.
Чех олимининг ушбу китоби ҳаётида илк бор фарзанд кўришдек зўр қувонч арафасида турган ва эсон-омон қутилиб олиб, жигаргўшасини бағрига босиш бахтига муяссар бўлган оналарга мўлжалланган. Китобда аёл кишининг бўйида бўлганидан тортиб, то кўзи ёригунига қадар унинг организмида содир бўладиган ўзгаришлар содда ва равон тилда баён этилади.
Буюртма нусха
13. А.Н.Раҳмонов. ХОНАДОНДА ҚУШЛАР ПАРВАРИШИ, лотин алифбосида, 10,0 н.ҳ.т. (8,9 б.т.), 2000 нусха.
Турмуш яхшилангани сари ўз фарзандларини табиатга ошно қилиш мақсадида уйда сайроқи қушлар боқиш кенг расм бўлиб бормоқда. Ушбу китоб хонадонда қушлар парваришини олиб борувчиларга мўлжалланган. Унда қушларни уй шароитида сақлаш, парваришлаш, касалликларнинг олдини олиш ва даволаш, декоратив қушларни ўрганиш, қушларни бола очдириш, тўтиларни гапга ўргатиш каби мавзулар очиб берилган. Матнга мос безаклар берилган.
Буюртма нусха
III. БОЛАЛАР АДАБИЁТИ
Ушбу бўлимга киритилган нашрларни режалаштиришда 2010–2015 йилларда болалар ва ўсмирларни маънавий камол топтиришга йўналтирилган ноширлик маҳсулотларини нашр этиш дастури (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 апрелдаги 75-сонли қарори)га кирган ёки шу дастур йўналишига жавоб берадиган адабиётлар назарда тутилди. Нашриёт «Менинг биринчи энциклопедиям» туркумида кичик ёшдаги болалар учун бир неча китобларни нашр этган эди. 2013 йилдан бошлаб катта ёшдаги мактаб ўқувчилари учун энциклопедиялар нашр этишни режалаштирди.
14. Жамоа. ҚАДИМГИ ДУНЁНИНГ СИР-АСРОРЛАРИ, лотин алифбосида, 8,0 н.ҳ.т. (4,5 б.т.), 5000 нусха.
Қадимги дунёда, яъни милоддан аввалги асрларда шундай тарихий воқеалар, ҳодисалар рўй берганки уларнинг сирига ҳануз инсоният тафаккури етиб бормаган. Миср эҳромларига ёки дунёнинг етти мўъжизасига ўхшаш шундай улкан иншоатлар, ибодатхоналар, тош қўрғонлар борки ҳамон улар қандай барпо этилгани жумбоқ бўлиб келяпти. Энциклопедияда шулар ҳақида маълумот берилади. Китоб болаларбоп содда тилда ёзилган, кўплаб безаклар берилган.
Буюртма нусха
15. Жамоа. ТАРИХ СИРЛАРИ, лотин алифбосида, 8,0 н.ҳ.т. (4,5 б.т.), 5000 нусха.
Ушбу китобда тарихий воқеаларнинг содир бўлиш сирлари, айрим тарихий шахслар ҳаётидаги сирли ҳодисалар баён қилинган. Китобдаги безаклар ўқиладиган мақолалар мазмунини янада яхшироқ очишга ёрдам беради.
Буюртма нусха
16. Жамоа. ЎШ БИЛИМДОНЛАРГА, лотин алифбосида, 11,26 н.ҳ.т. (10,92 б.т.), 5000 нусха.
Ушбу энциклопедияда атрофимиздаги борлиқ, табиат ҳодисалари ва улар нима учун содир бўлиши ҳақида ҳикоя қилинади. Кўпдан-кўп ёрқин безаклар ўқилган мавзуларни янада яхшироқ тушунишга ёрдам беради. Умуман мазкур китоб катта ёшдаги мактаб ўқувчилари қуввати муҳофазасини яна ҳам кенгайтиради, уларни зукколик, билимдонлик сари етаклайди. Китобдан ота-оналар, ўқитувчилар ҳам фойдаланишлари мумкин.
Буюртма нусха
17. Жамоа. АТРОФИМИЗДАГИ ДУНЁ, лотин алифбосида, 11,26 н.ҳ.т. (10,92 б.т.), 5000 нусха.
Болалар учун мўлжалланган ушбу безакли энциклопедиядан ҳозирги замон фани билиши лозим бўлган барча нарсалар: Коинот, Ой, Ер ва бошқа сайёралар, дунё сир-асрорлари, табиат ҳодисалари ҳақида материаллар ўрин олган. Китобдаги безак материаллар ўқилган нарсаларни янада яхшироқ тушунишга ёрдам беради.
Буюртма нусха
18. Жамоа. ТИРИК ТАБИАТ МЎЖИЗАЛАРИ, лотин алифбосида, 11,26 н.ҳ.т. (10,92 б.т.), 5000 нусха.
Безакли ушбу энциклопедия саҳифаларидан тирик табиат тарихи, ундаги мавжудот олами турлари, яшаш тарзлари ва бошқа қизиқарли маълумотлар ўрин олган. Китоб катта ёшдаги мактаб болалари учун мўлжалланганлиги учун ҳам унда мавзу анча кенг ва чуқурроқ ёритилади.
Буюртма нусха
* * *
Қайта нашрлар:
19. Жамоа. Менинг биринчи энциклопедиям: ТЕХНИКА ДУНЁСИ, лотин алифбосида, 11,57 н.ҳ.т. (10,92 б.т.), 1500 нусха. Буюртма нусха
20. Жамоа. Менинг биринчи энциклопедиям: ЎСИМЛИКЛАР ОЛАМИ, лотин алифбосида, 11,42 н.ҳ.т. (8,40 б.т.), 5000 нусха. Буюртма нусха
21. Жамоа. Менинг биринчи энциклопедиям: ҲАЙВОНОТ ОЛАМИ, лотин алифбосида, 12,46 н.ҳ.т. (10,92 б.т.), 5000 нусха. Буюртма нусха
22. Жамоа. Менинг биринчи энциклопедиям: КОИНОТ, лотин алифбосида, 12,46 н.ҳ.т. (10,92 б.т.), 5000 нусха.
Буюртма нусха
23. Жамоа. Менинг биринчи энциклопедиям: ЕР ВА ЭЛ, лотин алифбосида, 11,26 н.ҳ.т. (10,92 б.т.), 5000 нусха.
Буюртма нусха
* * *
Нашриёт Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қароридан келиб чиқиб 2013 йилдан бошлаб инглиз тилини ўрганиш умумтаълим мактабларининг биринчи ва иккинчи синфлари учун қўшимча адабиёт тарзида «Инглиз тилини ўрганамиз» рукни остида бир туркум китобларни нашр этишни режалаштирган. Бу китоблар мавзуси болаларга яхши таниш – жаҳонга машҳур эртаклардир. Улар асосида мультфильмлар олинган, кўплаб китоблар ҳам чиққан. Бизнинг мақсадимиз, эртак мазмунидан кўра, болалар онгида муҳрланган эртак персонажлари баҳона, уларни инглиз тилига ўргатиш, бу борада уларга илк сабоқ беришдир. Ҳар бир саҳифада инглиз, ўзбек, рус тилларида эртакнинг қисқартирилган шакли баён этилади ва унга монанд ишланган ажойиб расмлар берилади. Китоб охирида инглиз тилини ўзлаштиришга қаратилган эртак мазмуни билан боғлиқ безакли масалалар, топишмоқлар, муҳим сўзлар луғати келтирилган.
24. АЛИ БОБО ВА ЕТТИ ҚАРОҚЧИ, инглиз-ўзбек-рус тилларида, 3,0 н.ҳ.т. (2,8 б.т.), 10000 нусха.
25. АЛОВУДДИННИНГ ЧИРОҒИ, инглиз-ўзбек-рус тилларида, 3,0 н.ҳ.т. (2,8 б.т.), 10000 нусха.
26. ЭТИК КИЙГАН МУШУК, инглиз-ўзбек-рус тилларида, 3,0 н.ҳ.т. (2,8 б.т.), 10000 нусха.
27. ҚИЗИЛ ШАПКАЧА, инглиз-ўзбек-рус тилларида, 3,0 н.ҳ.т. (2,8 б.т.), 10000 нусха.
28. СИНБАД, инглиз-ўзбек-рус тилларида, 3,0 н.ҳ.т. (2,8 б.т.), 10000 нусха.
29. УЙҚУДАГИ ГЎЗАЛ, инглиз-ўзбек-рус тилларида, 3,0 н.ҳ.т. (2,8 б.т.), 10000 нусха.
30. ПИНОКИО, инглиз-ўзбек-рус тилларида, 3,0 н.ҳ.т. (2,8 б.т.), 10000 нусха.
31. АЛИСА АЖОЙИБОТЛАР МАМЛАКАТИДА, инглиз-ўзбек-рус тилларида, 3,0 н.ҳ.т. (2,8 б.т.), 10000 нусха.
33. ҲУНУК ЎРДАКЧА, инглиз-ўзбек-рус тилларида, 3,0 н.ҳ.т. (2,8 б.т.), 10000 нусха.
IV. БАДИИЙ АДАБИЁТЛАР
33. Жамоа. ХХ АСР ЖАҲОН ШЕЪРИЯТИ, лотин алифбосида, 28,0 н.ҳ.т. (24,5 б.т.),
Ушбу мажмуада жаҳон адабиётидаги самарали ижод қилган дунё шоирларининг ўзбек тилига таржима қилинган энг сара асарларидан намуналар келтирилган. Серҳис, залворли сўзлар билан тўлғин шоирлар худди шеърларидек ўз маконларига торлик қилиб қоладилар ва дунё билан юзлашадилар. Ана шундай сўзлари жаҳон кезаёгган шоирлар ижоди тўпланган бу мажмуа сиз ўқувчиларга ҳам манзур бўлади, деган умиддамиз.
Буюртма нусха
34. Ч.Диккенс. ОЛИВЕР ТВИСТНИНГ САРГУЗАШТЛАРИ, лотин алифбосида, 28,0 н.ҳ.т. ( 25,0 б.т.), 3000 нусха.
Инглиз ёзувчиси Чарльз Диккенснинг дунёга машҳур қилган асарларидан бири бўлган мазкур роман 1984 йилда ўзбек тилида нашр этилган эди. Унда Америка ҳаётидаги долзарб ижтимоий воқеалар қизиқарли услубда баён этилган.
Буюртма нусха
«Ўқувчининг китоб жавони» туркумида
«Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг лотин имлосида нашр этиладиган бадиий, ижтимоий-сиёсий ва маърифий адабиётларга бўлган чанқоқлигини қондириш мақсадида 2004 йилдан «Ўқувчининг китоб жавони» туркумида ўзбек мутафаккирлари ва адибларининг бадиий юксак, илмий-тарихий аҳамиятга молик асарларини чоп этмоқда. Шу мақсадда нашриёт Ўзбекистон халқ ёзувчилари Саид Аҳмаднинг «Қоракўз мажнун», Пиримқул Қодировнинг «Она лочин видоси (Гавҳаршодбегим)» китобларини, Форобийнинг «Фозил одамлар шаҳри», Абдулла Авлонийнинг «Туркий гулистон ёхуд-ахлоқ» асарларини, Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимнинг «Соғинч» ва Эркин Аъзамнинг «Эртак билан хайрлашув» қисса ва ҳикояларини китобхонларга тақдим этган эди. 2013 йилда нашриёт мазкур туркумни қуйидаги китоблар билан давом эттиради:
35. Абдулла Қаҳҳор. ҲИКОЯЛАР, 10,0 н.ҳ.т., 3000 нусха.
36. Шукур Холмирзаев. САРА ҲИКОЯЛАР, 10,0 н.ҳ.т., 3000 нусха.
37. Неъмат Аминов. ҲАНГОМАЛАР, 8,0 н.ҳ.т., 3000 нусха.
38. Ҳамид Олимжон, Зулфия. ВОДИЙЛАРНИ ЯЁВ КЕЗГАНДА, Танланган шеърлар. Тўпловчи ва нашрга тайёрловчи Наим Каримов, 10,0 н.ҳ.т., 3000 нусха.
V. ИЛМИЙ-ОММАБОП НАШРЛАР
39. Б.Абдукаримов. САВДО ИҚТИСОДИЁТИ АСОСЛАРИ, кирилл алифбосида, 10,0 н.ҳ.т. (9,1 б.т.), 1000 нусха.
Ушбу китоб улгуржи ва чакана савдо хусусий шаҳобчаларини ташкил этиш, уларнинг ҳисоб-китоб ишларини юргизиш, рентабеллигини ошириш, ресурслар салоҳиятидан фойдаланиш, асосий ва айланма фондларидан фойдаланишни яхшилаш масалаларига бағишланган. Китоб савдо соҳасида ишлаётган иқтисодчи кадрлар, менежер ва маркетологларга корхонани бошқариш ва иқтисодий молиявий воситалардан фойдаланиш бўйича чуқурроқ билим ва кўникмалар бериш мақсадида ёзилган. Савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари ходимлари, коллеж ўқувчилари ва бу соҳа фаолияти билан қизиқувчиларга мўлжалланган.
Буюртма нусха
40. Б.Абдукаримов. ОММАВИЙ ОВҚАТЛАНИШ КОРХОНАЛАРИ ИҚТИСОДИЁТИ АСОСЛАРИ, 10,0 н.ҳ.т., 1000 нусха.
Китоб оммавий овқатланиш корхоналари фаолиятини ташкил этиш, самарали юритиш, ҳисоб-китоб, калькуляция ишларини олиб бориш, мавжуд ресурслардан фойдаланишни яхшилаш, корхона истиқболини белгилаш, жорий ҳаражатларини камайтириш масалаларига бағишланган. Соҳа мутахассислари, хизмат кўрсатиш коллежлари ўқувчиларига, соҳа раҳбар, менежер ва маркетолог кадрларига бағишланган.
Буюртма нусха
41. М.Васильев. МЎЪЖИЗАЛАР ОЛАМИ, лотин алифбосида, 17,0 н.ҳ.т. (18,5 б.т.), 3000 нусха.
Менделеевнинг буюк элементлар жадвали катакларидан жой олган кимёвий элементларнинг талайгинаси олмий-оммабоп адабиётда роса ардоқланган. Темир билан уран, олтин билан плутоний, мис билан кумуш каби металларга атаб қанчадан-қанча қизиқ мақола ва китоблар ёзилган! Металмасларга эса омад унча ёр бўлмай қолди. Ҳолбуки, ҳаётда шу элементлар ниҳоятда катта роль ўйнайди. Металмаслар билан нафас оламиз, металмасларни ичамиз, еймиз, металмаслар устида юрамиз. Буни ҳам қўяверинг, ўзимиз ҳам металмаслардан таркиб топганмиз. Бу китобда металмасларнинг ажойиб бир олами тўғрисида сўзлаб берилади. Муаллиф металмаслар ва уларнинг бирикмалари тўғрисида, кашф этилиши ва текширилишининг жуда қизиқ тарихи тўғрисида, мамлакатимиз саноати ва қишлоқ хўжалигида бу элементларнинг нечоғли кўп ишлатилиши тўғрисида жуда кенг китобхонлар оммасига қизиқарли ва тушунарли тилда ҳикоя қилиб беради. Китоб кимё фани билан қизиқувчи ўқувчи, талаба, шунингдек кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
Буюртма нусха
VI. ТИББИЁТГА ОИД АДАБИЁТЛАР
42. Н.К.Аҳмедов. ОДАМ АНАТОМИЯСИ. АТЛАС, рангли, 2 жилдли, 1-жилд, ўзбек тилида, лотин алифбосида, 47,0 н.т. (24,0 б.т.), 5000 нусха.
1-жилд суяклар, мускуллар, ички аъзолар, эркаклар ва аёллар сийдик-таносил аъзоларига бағишланган. Атлас тиббиёт коллежлари ва тиббиёт олий ўқув юртлари талабаларига мўлжалланган.
Буюртма нусха
43. Н.К.Аҳмедов. ОДАМ АНАТОМИЯСИ. АТЛАС, рангли, 2 жилдли, 2-жилд, ўзбек тилида, лотин алифбосида, 38,0 н.ҳ.т. (15,0 б.т.), 5000 нусха.
2-жилд қон ва лимфа томирлари системаси, нерв системаси ҳамда сезги ва кўриш аъзоларига бағишланган. Атлас тиббиёт коллежлари ва тиббиёт олий ўқув юртлари талабаларига мўлжалланган.
Буюртма нусха
44. И.С.Гильбо. ЎЗИНГИЗНИ БИЛАСИЗМИ? (Одам анатомияси ва физиологияси ҳақида илмий-оммабоп очерк), лотин алифбосида, 5,5 н.ҳ.т. (4,5 б.т.), 4000 нусха.
Бу китобда одам анатомияси ва физиологиясининг асосий масалалари қизиқарли қилиб, оммабоп тилда баён этилган. Шу мавзуга бағишланган кўпчилик оммабоп китоблардан фарқли ўлароқ, бу китобчада одам организмининг тузилиши ва ишлашига оид қонуниятлар эволяция ғоясига асосланган чуқур умумбиологик концепция нуқтаи назаридан изоҳлаб берилади. Муаллиф одам саломатлигини мустаҳкамлаш ва узайтириш йўлларини кўрсатар экан, зарарли одатларга қарши кураш ва жисмоний тарбиянинг аҳамиятига эътибор беради. Яхши адабий тилда ёзилган бу китоб инсон ҳаёт-фаолиятининг талайгина мураккаб кўринишлари тўғрисида сўз юритади. У китобхонга гўё: «Сиз ўз организмингизни билишингиз керак!» деб мурожаат қилаётганидек бўлади. Китоб расмлар билан безатилган, тиббиёт коллежлари ўқувчилари, умуман кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
Буюртма нусха
45. Ш.М.Раҳимов ва б. ИЧКИ КАСАЛЛИКЛАР, ўзбек тилида, лотин алифбосида, 10,0 н.ҳ.т. (8,5 б.т.), 3000 нусха.
Тиббиёт институтларининг талабаларига мўлжалланган дарслик. Ундан ёш шифокорлар ҳам фойдаланишлари мумкин. Китоб ички аъзолар касалликларининг келиб чиқиши, патоморфологик ўзгаришлари ва клиник манзараси, ташхиси, даволаш қоидаларига бағишланган. Даволаш тамойиллари ҳозирги замон тиббиёт фани ютуқларига асосланиб ёзилган. Китобда асосий рецептлар ва даво воситалари ҳам келтирилади.
Буюртма нусха
46. М.М.Асадуллаев, С.Н.Асланова. ПРОПЕДЕВТИКА НЕРВНЫХ БОЛЕЗНЕЙ, рус тилида, кирилл алифбосида, 18,15 н.ҳ.т. (22,5 б.т.), 1000 нусха.
Тиббиёт олий ўқув юртлари талабалари учун дарслик. Китобдан шифокор невропатологлар ҳам амалиётда фойдаланишлари мумкин. Дарсликда умумий неврологиянинг асослари, асаб тизимининг клиник-анатомик тузилиши, текширув усуллари ва турли патологик жараёнлардаги семиотикаси ҳамда топик диагностикаси тўлиқ баён этилган.
Буюртма нусха
47. БОЛАЛАР УРОЛОГИЯСИ, И.Аҳмаджонов таҳрири остида, лотин алифбосида, 13,0 н.ҳ.т. (11,75 б.т.), 1000 нусха.
Ушбу дарслик тиббиёт институтлари талабалари учун мўлжалланган бўлиб, болаларда учрайдиган сийдик аъзоларининг нуқсонли ривожланишлари ва жарроҳлик касалликлари тўғрисида керакли маълумотларни ўз ичига олган. Дарслик замонавий ўқув дастури асосида ёзилган. Дарсликдан, шунингдек, болалар жарроҳлари, педиатрлар ва амалиёт шифокорлари ҳам фойдаланишлари мумкин. Унда жадваллар, расм ва тестлар, вазиятли масала ва кластерлар ҳам ўрин олган.
Буюртма нусха
VII. МЕРОС
48. Абу Райҳон Беруний. ҚАДИМГИ ХАЛҚЛАРДАН ҚОЛГАН ЁДГОРЛИКЛАР («Ал-осор ал-боқия ан ал-қурун ал-ҳолия»), 2-нашри, ўзбек тилида, 38,0 н.т. (24,0 б.т.), 1000 нусха.
Берунийнинг ушбу йирик энциклопедик асарида Ўрта Осиё халқлари, яҳудий, юнон ва бошқа халқларнинг ижтимоий, маданий ва илмий ҳаёти тарихи, урф-одатлари ва бошқа жиҳатлари, шунингдек, Ўрта Осиёнинг араблар томонидан истило қилинишига доир маълумотлар берилган. Унда олимнинг табиий фанларнинг турли соҳаларига оид кашфиётлари ўз ифодасини топган. Асар ХIХ асрнинг 2-ярми – ХХ аср мобайнида немис, инглиз, рус тилларига таржима қилинган. Китобнинг араб тилидан ўзбек тилига таржимаси 1968 йилда Тошкентда Берунийнинг «Танланган асарлари» туркумида (1-жилд) Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институти томонидан 3000 нусхада нашр этилган. Бугунги кунда ушбу асарга эҳтиёж ниҳоятда катта. Асар илмий ходимларга, тадқиқотчиларга, умуман маданий ва илмий меросимиз билан қизиқувчиларга муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Ундан кенг китобхонлар ҳам фойдаланишлари мумкин.
Буюртма нусха
VI. ДАРСЛИК ВА ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМАЛАРИ
Мактаб дарсликлари
49. О.Ҳасанбоева ва б. «ОДОБНОМА», 1-синф учун, ўзбек тилида (лотин алифбосида), 4,68 н.ҳ.т., 438558 нусха.
50. О.Ҳасанбоева ва б. «ОДОБНОМА», 1-синф учун, қозоқ тилида, 4,68 н.ҳ.т., 5260 нусха.
51. О.Ҳасанбоева ва б. «ОДОБНОМА». 1-синф учун, қирғиз тилида, 4,68 н.ҳ.т., 525 нусха.
52. О.Ҳасанбоева ва б. «ОДОБНОМА», 1-синф учун, тожик тилида, 4,68 н.ҳ.т., 4790 нусха.
53. О.Ҳасанбоева ва б. «ОДОБНОМА», 1-синф учун, туркман тилида, 4,68 н.ҳ.т., 560 нусха.
54. О.Ҳасанбоева ва б. «ОДОБНОМА», 1-синф учун, қорақалпоқ тилида, 4,68 н.ҳ.т., 15000 нусха.
55. Т.Салимов ва б. «ЖАҲОН ТАРИХИ», 7-синф учун, ўзбек тилида, 10,0 н.ҳ.т. 420750 нусха.
56. Т.Салимов ва б. «ЖАҲОН ТАРИХИ», 7-синф учун, рус тилида, 10,0 н.ҳ.т. 30840 нусха.
57. Т.Салимов ва б. «ЖАҲОН ТАРИХИ», 7-синф учун, қозоқ тилида, 10,0 н.ҳ.т. 8196 нусха.
58. Т.Салимов ва б. «ЖАҲОН ТАРИХИ», 7-синф учун, қирғиз тилида, 10,0 н.ҳ.т. 1040 нусха.
59. Т.Салимов ва б. «ЖАҲОН ТАРИХИ», 7-синф учун, тожик тилида, 10,0 н.ҳ.т. 8024 нусха. 60. Т.Салимов ва б. «ЖАҲОН ТАРИХИ», 7-синф учун, туркман тилида, 10,0 н.ҳ.т. 1020 нусха.
61. Т.Салимов ва б. «ЖАҲОН ТАРИХИ», 7-синф учун, қорақалпоқ тилида, 10,0 н.ҳ.т. 10842 нусха..
62. П.Ҳабибуллаев ва б. «ФИЗИКА», 7-синф учун, ўзбек тилида, 10,0 н.ҳ.т. 420750 нусха
63. П.Ҳабибуллаев ва б. «ФИЗИКА», 7-синф учун, рус тилида, 10,0 н.ҳ.т. 30840 нусха.
64. П.Ҳабибуллаев ва б. «ФИЗИКА», 7-синф учун, қозоқ тилида, 10,0 н.ҳ.т. 8196 нусха.
65. П.Ҳабибуллаев ва б. «ФИЗИКА», 7-синф учун, қирғиз тилида, 10,0 н.ҳ.т. 1040 нусха.
66. П.Ҳабибуллаев ва б. «ФИЗИКА», 7-синф учун, тожик тилида, 10,0 н.ҳ.т. 8024 нусха.
67. П.Ҳабибуллаев ва б. «ФИЗИКА», 7-синф учун, туркман тилида, 10,0 н.ҳ.т. 1020 нусха.
68. П.Ҳабибуллаев ва б. «ФИЗИКА», 7-синф учун, қорақалпоқ тилида, 10,0 н.ҳ.т. 10842 нусха.
69. О.Мавлонов. «ЗООЛОГИЯ», 7-синф учун, ўзбек тилида, 15,0 н.ҳ.т. 420750 нусха.
70. О.Мавлонов. «ЗООЛОГИЯ», 7-синф учун, рус тилида, 15,0 н.ҳ.т. 30840 нусха.
71. О.Мавлонов. «ЗООЛОГИЯ», 7-синф учун, қозоқ тилида, 15,0 н.ҳ.т. 8196 нусха.
72. О.Мавлонов. «ЗООЛОГИЯ», 7-синф учун, қирғиз тилида, 15,0 н.ҳ.т. 1040 нусха.
73. О.Мавлонов. «ЗООЛОГИЯ», 7-синф учун, тожик тилида, 15,0 н.ҳ.т. 8024 нусха.
74. О.Мавлонов. «ЗООЛОГИЯ», 7-синф учун, туркман тилида, 15,0 н.ҳ.т. 1020 нусха.
75. О.Мавлонов. «ЗООЛОГИЯ», 7-синф учун, қорақалпоқ тилида, 15,0 н.ҳ.т. 10842 нусха.
76. Б.Болтаев ва б. «ИНФОРМАТИКА», 7-синф учун, ўзбек тилида, 5,0 н.ҳ.т. 420750 нусха.
77. Б.Болтаев ва б. «ИНФОРМАТИКА», 7-синф учун, рус тилида, 5,0 н.ҳ.т. 30840 нусха.
78. Б.Болтаев ва б. «ИНФОРМАТИКА», 7-синф учун, қозоқ тилида, 5,0 н.ҳ.т. 8191 нусха.
79. Б.Болтаев ва б. «ИНФОРМАТИКА», 7-синф учун, қирғиз тилида, 5,0 н.ҳ.т. 1040 нусха.
80. Б.Болтаев ва б. «ИНФОРМАТИКА», 7-синф учун, тожик тилида, 5,0 н.ҳ.т. 8024 нусха.
82. Б.Болтаев ва б. «ИНФОРМАТИКА», 7-синф учун, туркман тилида, 5,0 н.ҳ.т. 1020 нусха.
82. Б.Болтаев ва б. «ИНФОРМАТИКА», 7-синф учун, қорақалпоқ тилида, 5,0 н.ҳ.т. 10842 нусха.
Ўқув қўлланмалари
83. М.Болиев. «ЛОТИН ТИЛИ ВА ТИББИЁТ ТЕРМИНОЛОГИЯСИ», тўлдирилган қайта нашр, лотин алифбосида, 30,0 б.т., 3000 нусха.
84. И.Асқаров. «Основа химии», рус тилида, 15,0 б.т., 3000 нусха.
85. И.Асқаров. «КИМЁДАН МАШҚ ВА МАСАЛАЛАР ТЎПЛАМИ», лотин алифбосида, 12,0 б.т., 5000 нусха.
86. Жамоа. «ФИЗИКАДАН ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ», лотин алифбосида, 12,0 б.т., 3000 нусха.
87. Ш.Қурбонов. «ТЎҒРИ ОВҚАТЛАНИШ», лотин алифбосида, 20,0 б.т., 3000 нусха.
Режадаги адабиётлар бўйича буюртмаларни қуйидаги манзилга юборишингизни сўраймиз: 100129, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 30-уй, “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриётига. Тел: 244-34-38, 244-07-47. Факс: (371) 244-24-91 Е-mail: Нашриёт сайти: ensiklopediya.uz
Буюртмаларингизни кутиб қоламиз. |
Реклама |
Kontekst kodi
|
2013-yil, " O'zbekiston milliy ensiklopediyasi" Davlat ilmiy nashriyotining nashr rejasi
Hurmatli mehmon sizga O'zME nashrlaridan biri maqul kelgan bo'lsa siz saytimizdan harid qilish formasini to'ldirishingiz mumkin! va biz sizga tez orada javob beramiz!
|
||||||
---|---|---|---|---|---|---|
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
|
|
|
||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
O’zbekiston Dehlidagi «Do’stlik» kinoanjumanida
Yaqinda Dehlida «Do’stlik» IV kinofestivali bo’lib o’tdi. Hindiston fuqarolik kinoforumi tomonidan Mustaqil Davlatlar Hamdo’stligi mamlakatlarining Dehlidagi elchixonalari ko’magida tashkil etilgan ...
O’zbekiston Dehlidagi «Do’stlik» kinoanjumanida
Yaqinda Dehlida «Do’stlik» IV kinofestivali bo’lib o’tdi. Hindiston fuqarolik kinoforumi tomonidan Mustaqil Davlatlar Hamdo’stligi mamlakatlarining Dehlidagi elchixonalari ko’magida tashkil etilgan ...
O‘zbekiston paxtakorlari va barcha mehnatkashlariga
Aziz do‘stlar!
Barchamizning muqaddas burchimiz
Mamlakatimizda xotin-qizlarning iqtisodiy bilimlarini oshirish, ularni tadbirkorlik faoliyatiga keng jalb etish, pirovardida ayollarning jamiyatdagi nufuzini oshirishga qaratilgan ishlar tizimli ...
Barchamizning muqaddas burchimiz
Mamlakatimizda xotin-qizlarning iqtisodiy bilimlarini oshirish, ularni tadbirkorlik faoliyatiga keng jalb etish, pirovardida ayollarning jamiyatdagi nufuzini oshirishga qaratilgan ishlar tizimli ...
Yangiliklar «Жахон» axborot agentligi tomonidan taqdim etilgan