“А.П.ЧЕХОВ: ТАНЛАНГАН ҲИКОЯЛАР” |
Maqolani o'qishdi: 1420 | 16-07-2012, 15:52 | | ||||||||||
Олам гўзал!.. Унинг мафтункорлигини қалбдан ҳис этмоқ учун «инсоннинг ҳамма нарсаси: қиёфаси ҳам, кийими ҳам, руҳи ҳам, фикри ҳам гўзал бўлмоғи лозим» (А. Чехов). Дарҳақиқат, гўзаллик ошуфтаси бўлган Антон Павлович Чехов инсоннинг руҳ ва қалб гўзаллигини қўшиқдек ўз асарларига чуқур сингдира олган ҳақиқий ёзувчи, рус адабиётини дунё бадиий тафаккури мақомига олиб чиққан машҳур санъаткордир. У умуминсоний маънавий-руҳий дард ва малҳам ҳақида нафақат сўзлади, балки уни китобхонлар қалбига жо қилди. Бу беқиёс яратиқлар унинг бебаҳо асарларида бўй кўрсатиб келмоқда. Шўро тузуми даврида Чехов ижодига бўлган бирёқлама муносабат 60-йилларгача давом этди. Кейинчалик унинг меросини илмий тадқиқ қилиш ва нашр этиш ишлари кенг йўлга қўйилди. Чеховшунослик рус адабиётининг муҳим тармоғи сифатида эътибор қозонди. А. Чехов адабий меросини ўрганиш, ижод намуналарини таржима қилишда юртимизда ҳам бир қанча ишлар амалга оширилди. Ўтган асрнинг 30-йилларида Чўлпон бошлаб берган чеховчилик ҳаракати 40-йилларга келиб Абдулла Қаҳҳор ва бошқалар томонидан давом эттирилди. Қўлингиздаги «Танланган ҳикоялар» тўплами ҳам 1947 йилда Абдулла Қаҳҳор таҳририда нашр этилган шу номдаги китоб асосида тайёрланди. Абдулла Қаҳҳор, Одил Раҳимий, Зумрад, Наби Алимуҳамедов, Мирзакалон Исмоилий каби таниқли ёзувчи ва таржимонларимизнинг таржималаридан ташкил топган юқорида қайд этилган тўпламдаги ҳикоялар 60-йилларгача бўлган қатор нашрларда бирмунча таҳрирларга учраган. Ўша йиллар, яъни Чеховнинг таржима асарлари қайта чоп этилган (1956, 1958) даврда, Абдулла Қаҳҳор ҳаёт бўлган, шу боис, бу нашрлар унинг эътиборидан четда қолмаганлиги аниқ. Биз шу нашрлардан фойдаланиб, бугунги ўқувчилар руҳиятига мос тарзда муайян ўзгартиришлар билан китобни қайта нашрга тайёрладик. Таъкидлаш жоизки, Чўлпоннинг «Эски қўра», «Битаётган авлоднинг сўнги қизи», «Егер», «Бўйинга осилган Анна», «Ғам» каби таржималари ҳам ушбу тўпламдан ўрин олди. Бу асарлар «Ўзбекистон давлат нашриёти»да 1933 йил нашр этилган мўъжазгина «Ҳикоялар» таржима китобидан олинди. Аммо бу ҳикоялар А. Чеховнинг қайта нашр этилган таржима тўпламларининг ҳеч бирида учрамайди. Шунингдек, мазкур китобга Зуҳриддин Исомиддинов («Хотин»), Илҳом Ҳофизовлар томонидан («Аза очиш») қилинган янги таржималар ҳам киритилди. Ўйлаймизки, Чеховнинг ушбу «Танланган ҳикоялар»и Абдулла Қаҳҳор таҳририда нашр этилганлиги жиҳатидан қадрли ва эътиборли, шу билан бирга, ундан ўрин олган Абдулҳамид Чўлпоннинг гўзал таржималари ҳам сиз ўқувчиларни бефарқ қолдирмайди.
Мундарижа
Нашриётдан Мангуликка дахлдор Ниқоб. Абдулла Қаҳҳор таржимаси Ёвуз ниятли киши Абдулла Қаҳҳор таржимаси Лозим чоралар. Абдулла Қаҳҳор таржимаси Семиз ва ориқ. Абдулла Қаҳҳор таржимаси Хамелеон. Абдулла Қаҳҳор таржимаси Унтер Пришибеев Абдулла Қаҳҳор таржимаси Чиқди. Абдулла Қаҳҳор таржимаси Чиновникнинг ўлими. Абдулла Қаҳҳор таржимаси Ойни этак билан ёпиб бўлмайди. Одил Раҳимий таржимаси Ҳасрат. Зумрад таржимаси Нодонлик. Зумрад таржимаси Икки мухбир. Одил Раҳимий таржимаси Мужиклар. Наби Алимуҳамедов таржимаси Сойликда. Наби Алимуҳамедов таржимаси Ванька. Одил Раҳимий таржимаси Уйқу истаги. Зумрад таржимаси Тегирмонда. Одил Раҳимий таржимаси Ёвуз ниятли кишилар. Одил Раҳимий таржимаси Оқсоқол. Одил Раҳимий таржимаси Налим Қишлоқ луқмонлари. Зумрад таржимаси Почта мудири билан суҳбатим. Одил Раҳимий таржимаси Олтинчи палата. Зумрад таржимаси Жонгинам. Одил Раҳимий таржимаси Ғилоф бандаси. И. Раззоқов таржимаси Сарлавҳасиз. Абдулла Қаҳҳор таржимаси Ротшильднинг скрипкаси Ўғил болалар. Мирзакалон Исмоилий таржимаси Каштанка. Абдула Қаҳҳор таржимаси Вакил ёки Дездемоновнинг 25 сўм йўқотгани ҳақида қисса. Одил Раҳимий таржимаси. Гриша. Абдулла Қаҳҳор таржимаси Таниш эркак Санъат асари. Одил Раҳимий таржимаси Муштипар. Одил Раҳимий таржимаси Латта. Одил Раҳимий таржимаси Киши билмас кўз ёшлари. Зумрад таржимаси. Қайнона – адвокат. Зумрад таржимаси Айб кимда. Зумрад таржимаси Орден. Зумрад таржимаси Ишдан қайтганда. Одил Раҳимий таржимаси Ой тутилиши. Абдулла Қаҳҳор таржимаси Узун тил. Одил Раҳимий таржимаси Жарроҳлик Эски қўра. Чўлпон таржимаси Ғам. Чўлпон таржимаси Битаётган авлоднинг сўнги қизи. Чўлпон таржимаси Егер.Чўлпон таржимаси Бўйинга осилган Анна.Чўлпон таржимаси Хотин. Зуҳриддин Исомиддинов таржимаси Аза очиш. Илҳом Ҳафизов таржимаси Гаров. Илҳом Ҳафизов * * * Ажойиб янгилик. Зуҳриддин Исомиддинов таржимаси
Муаллиф: А.П.Чехов Нашр йили: 2012 Тили – ўзбек, кирил алифбосида
|
||||||||||
|
|
2012 yil, " O'zbekiston milliy ensiklopediyasi" Davlat ilmiy nashriyotining tadbirlar rejasi
Hurmatli mehmon sizga O'zME nashrlaridan biri maqul kelgan bo'lsa siz saytimizdan harid qilish formasini to'ldirishingiz mumkin! va biz sizga tez orada javob beramiz!
|
||||||
---|---|---|---|---|---|---|
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
|
|
|
||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Mintaqamiz suv-ekologiya muammolari Berlinda muhokama qilindi
O’zbekiston Respublikasining Germaniya Federativ Respublikasidagi elchixonasida “O’rta Osiyo atrof-muhitining muhofazasi bo’yicha loyihalar: mintaqaning suv muammolari” mavzuiga bag’ishlangan ...
O‘zbekiston Respublikasi Markaziy bankining axboroti
O‘zbekiston Respublikasi Markaziy banki xorijiy va milliy tajribani chuqur tahlil etib, 2013-yilning 1-fevralidan boshlab respublika aholisiga chet el valyutasini sotishning takomillashtirilgan ...
Oliy Majlis Qonunchilik palatasida
29-yanvar kuni O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasining navbatdagi majlisi bo‘lib o‘tdi.
O’zbek zamini ne'matlari Berlindagi “Yashil haftalik”da namoyish etildi
Ma'lumki, Berlin “Yashil haftalik” xalqaro qishloq xo’jaligi yarmarkasi an'ana tusini olgan va u ko’p yillardan buyon har yili yanvar oyining so’nggi o’n kunligida o’tkaziladi. 1926 ...
Tokioda bo’lib o’tgan tadbir “Obod turmush yili” mavzuiga bag’ishlandi
Tokioda 2013 yil O’zbekistonda “Obod turmush yili” mavzuiga bag’ishlangan brifing bo’lib o’tdi. Mamlakatimizning Yaponiyadagi diplomatiya vakolatxonasi va “Yaponiya - O’zbekiston” do’stlik ...
Yangiliklar «Жахон» axborot agentligi tomonidan taqdim etilgan