"ТАРАҚҚИЁТНИНГ ЎЗБЕК МОДЕЛИ" |
Maqolani o'qishdi: 1406 | 2-05-2012, 18:54 | | ||||||||||
“Тараққиётнинг ўзбек модели” тушунчасининг ҳаётимизга шиддат билан кириб келганига бу йил роппа-роса 20 йил тўлди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов дастлаб 1992 йилда чоп этилган “Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли” асарида ўзбек моделининг моҳияти ва шакл-шамойиллари ҳамда тамойилларини белгилаб берган эди. Кейинчалик бу ғоя давлатимиз раҳбарининг 1993 йилдаги “Ўзбекистон – бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли”, “Комсомольская правда” газетаси мухбири саволларига берган жавобларида, ижтимоий-иқтисодий соҳадаги асарлари, нутқ ва мақолаларида янада ривожлантирилди. 20 йил тарих учун катта муддат эмас. Лекин ана шу нисбатан қисқа давр мобайнида бу тушунча шунчаки оддий ғоя эмас, балки улкан ҳаётбахш куч эканлигини тўла намоён этди. Ўзбек модели иккита катта синовдан муваффақиятли ўтди. Биринчи синов – ўтган асрнинг 90-йилларини ўз ичига олган ёш мустақил мамлакатимиз бошидан кечирган ўтиш даври эди. Ҳали ўтиш даври давом этаётган паллада Ўзбекистон постсовет майдонида биринчи бўлиб макроиқтисодий барқарорликка эришди, саноат ва ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқаришда ислоҳотдан олдинги йиллардаги кўрсаткичлардан ўзиб кетди. Бошқача айтганда, инқироздан ривожланиш орқали чиқиб кетиш бирдан-бир тўғри йўл эканлигини исботлади. Иккинчи синов – 2008 йилда бошланган глобал молиявий-иқтисодий инқироз бўлди. Тараққиётнинг ўзбек модели нафақат бутун жаҳонни қамраб олган молиявий-иқтисодий инқироз зарбаларига қарама-қарши тура олди, балки дунёдаги 10 мамлакат қаторида иқтисодий ўсишнинг энг юқори (йилига 8–9 фоиздан кам бўлмаган) суръатларини таъминлади. Йўлбошчимизнинг шу муносабат билан чоп этилган “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари” асарида ҳамда мамлакатимизда жаҳон иқтисодий инқирозининг салбий оқибатларини бартараф этиш бўйича 2009–2012 йилларга мўлжалланган Инқирозга қарши чоралар дастурида Ўзбекистон иқтисодиётининг инқироздан кейинги янада кучли, барқарор ва мутаносиб ривожланиши концепцияси илгари сурилди. Бу иқтисодиёт назариясини ривожлантиришга қўшилган катта ҳисса эди. “Шуни доимо ёдда тутишимиз керакки, ҳаёт ҳеч қачон бир жойда тўхтаб турмайди ва эришган натижалари билан кифояланмасдан, дунёда кечаётган туб ўзгаришлар жараёнидаги ўз ўрнига ҳаққоний ва танқидий баҳо берадиган, даврнинг тобора ортиб бораётган талаблари ва жаҳон бозорида кучайиб бораётган рақобат курашига мос ҳолда қадам ташлайдиган давлатгина биринчи навбатда муваффақият қозона олади”, – деб таъкидланди Президентимиз томонидан. Китоб мамлакатимизда бозор муносабатларига ўтишнинг шарт-шароитлари, қийинчиликлари, глобал, минтақавий ва миллий тараққиёт моделларининг моҳияти, қиёсий афзалликлари, ўзбек моделининг мазмун-моҳияти, асосий тамойиллари, Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланишининг геосиёсий ва геостратегик муаммоларининг айрим жиҳатларига бағишланган ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
Китоб 13 бобдан иборат: I боб. Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтиш зарурати ва шарт-шароитлари Бурилишсиз уринишлар Самарали механизм Монополия ва танқислик – қондош, эгизак Нимадан бошламоқ керак?
II боб. Глобал ва минтақавий тараққиёт моделлари Моделлар кўп. Лекин Бир ёнда “йўлбарслар-у”, бир ёнда “аждарҳо” Замоннинг ўзгарганини қаранг! Барака – аҳилликда Тузишдан мақсад бузишми? Манфаатлар муштараклиги
III боб. Миллий тараққиёт моделлари Буюк ақл-заковатнинг амалдаги ифодаси Дарёга туташган модель Японча баркамоллик Хитойнинг “иқтисодий усуллари” Чеклашдан чекиниш Иқтисодиётнинг очиқлиги
IV боб. Тараққиётнинг ўзбек модели Қайси йўлдан борамиз? Мақсад ва манзил аниқ бўлса, адашмайсан Тарихий тажриба ва миллий анъаналар Эгалик туйғуси Ҳайрат ва ҳавас
V боб. Иқтисодиётни мафкурадан холи этиш Тизгинли тузум қурбони Ўзи – кичик, имконияти – катта Дарёлар бўйида сувга зор Рақамлар сўзлаганда
VI боб. Давлат – бош ислоҳотчи Ягона ва тўғри йўл Нозик масала Саркози тан олган ҳақиқат Ижтимоий раҳнамолик
VII боб. Ислоҳотларни босқичма-босқич амалга ошириш Тадрижийлик замиридаги такомил Тадбиркорлик осон иш эмас Таркибий силжишлар Бош мақсад – фаровонлик
VIII боб. Қонун устуворлигини таъминлаш Ўтиш даврининг муҳим шарти Боқимандалик – худбинлик “Чиптасиз йўловчилар”
IX боб. Кучли ижтимоий сиёсат Аянчли аҳвол Икки муҳим йўналиш Самарали бандлик самараси
X боб. Ўзбек модели ва иқтисодий ўсиш Тангликдан чиқиш феномени Юксалиш ўз-ўзидан бўлмайди «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган»
XI боб. Ўзбек модели глобал молиявий-иқтисодий инқироз шароитида Инқироз нега глобаллашди? Иқтисодиёт назариясининг ривожлантирилиши Инқироздан қачон чиқилади? Қувган яхшими, ўзган?
XII боб. Ўзбек модели ва глобал иқтисодиётга интеграциялашув Глобализм ва миллий суверенитет Миллийлик ва очиқлик диалектикаси Интеграциянинг икки тури: қай бири афзал?
XIII боб. Ўзбек модели ривожланишининг янги тамойиллари Модернизациялаш ва диверсификациялаш – давр талаби Модернизациялаш мезонлари Диверсификациялаш йўлидан
Муаллиф: Нурислом Тўхлиев, иқтисод фанлари доктори Нашр йили: 2012 Тили-ўзбек (кирилл алифбосида).
|
||||||||||
|
|
2012 yil, " O'zbekiston milliy ensiklopediyasi" Davlat ilmiy nashriyotining tadbirlar rejasi
Hurmatli mehmon sizga O'zME nashrlaridan biri maqul kelgan bo'lsa siz saytimizdan harid qilish formasini to'ldirishingiz mumkin! va biz sizga tez orada javob beramiz!
|
||||||
---|---|---|---|---|---|---|
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
|
|
|
||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Avstriyada taqdimot
Yaqinda Venada bo’lib o’tgan “Ferien Messe Wien - 2013” xalqaro sayyohlik yarmarkasida Avstriya va dunyoning 100 dan ortiq mamlakatida faoliyat ko’rsatadigan sayyohlik kompaniyalari, ...
Mintaqamiz suv-ekologiya muammolari Berlinda muhokama qilindi
O’zbekiston Respublikasining Germaniya Federativ Respublikasidagi elchixonasida “O’rta Osiyo atrof-muhitining muhofazasi bo’yicha loyihalar: mintaqaning suv muammolari” mavzuiga bag’ishlangan ...
O‘zbekiston Respublikasi Markaziy bankining axboroti
O‘zbekiston Respublikasi Markaziy banki xorijiy va milliy tajribani chuqur tahlil etib, 2013-yilning 1-fevralidan boshlab respublika aholisiga chet el valyutasini sotishning takomillashtirilgan ...
Oliy Majlis Qonunchilik palatasida
29-yanvar kuni O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasining navbatdagi majlisi bo‘lib o‘tdi.
O’zbek zamini ne'matlari Berlindagi “Yashil haftalik”da namoyish etildi
Ma'lumki, Berlin “Yashil haftalik” xalqaro qishloq xo’jaligi yarmarkasi an'ana tusini olgan va u ko’p yillardan buyon har yili yanvar oyining so’nggi o’n kunligida o’tkaziladi. 1926 ...
Yangiliklar «Жахон» axborot agentligi tomonidan taqdim etilgan