“ТАРБИЯ” энциклопедияси |
Maqolani o'qishdi: 2685 | 30-12-2010, 12:10 | | ||||||||||
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан 2010 йил “Баркамол авлод йили” деб номлангач мамлакатимизда соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, ёшларнинг ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариши, мамалакатимиз йигит-қизларини ХХI аср талабларига тўлиқ жавоб берадиган ҳар томонлама ривожланган шахслар этиб вояга етказиш учун зарур шарт-шароитлар ва имкониятлар яратиш бўйича кенг кўламли чора-тадбирни амалга ошириш мақсадида махсус “Баркамол авлод йили” Давлат дастури тасдиқланди ва бу борада турли соҳаларда амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар белгиланди. Жумладан, “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти томонидан Дастурнинг 15-банди бўйича 5 номда, 91-банди бўйича ҳам 5 номда китоб чиқарилди. Булар орасида ўзбек тилида биринчи бор яратилган “Тарбия” энциклопедияси бор. “Тарбия” энциклопедиясида ижтимоий ҳаётда анча-мунча тажриба ортирган ота-оналарнинг эндигина турмуш қурган ёш оилаларга бугунги кунда айтмоқчи бўлган фикр-мулоҳазалари педагогикадаги назарий қарашлар билан асосланиб бир тизимга солинди, холос. Ундан ёш ота-оналардан ташқари таълим-тарбия ишлари билан шуғулланувчи барча мураббийлар ҳам фойдаланишлари мумкин. Китобда тарбия ва у билан боғлиқ 300 га яқин тушунчалар моҳияти очиб берилган. Тарбия соҳасида дуч келинадиган муаммолар жуда ҳам кўп. Бола дунёга келгач, физиологик ривожланиш ўз йўли билан боради. Тарбиявий ривожланиш эса боланинг ёш хусусиятлари – гўдаклик даври, илк болалик, мактабгача бўлган давр, кичик ёшдаги мактаб даври, балоғат ёши, ўспиринлик даври билан боғлиқ равишда тарбияда муайян ёндашув, ўзига хос усулни талаб этади. Болани ақлий, ахлоқий тарбиялаш, жинсий, жисмоний тарбиялаш, ватанпарварлик, байналмилал тарбиялаш, ижодкорлик, иқтисодий тарбиялаш, эстетик тарбия, оила тарбияси, ҳуқуқий тарбиялаш ва яна бошқа кўплаб тарбия шакллари борки, буларни ўрганиб жиддий амал қилинса чинакам баркамол авлод шаклланади. Китобдаги мақолаларда юқорида тилга олинган тарбиянинг барча шакллари, хусусан оила ҳаётининг маънавий-руҳий томонлари, ўсиб келаётган авлодни шахс сифатида шакллантириш, болалар маънавиятини юксалтириш, соғлиғини мустаҳкамлаш масалалари ёритилган. Китобда фарзанд тарбиясида шарқона одоб-ахлоққа, миллий қадриятларга эътибор бериш устида ҳам тўхтаб ўтилган. Кийиниш маданияти, суҳбатлашиш одоби, келинлик одоби, касб одоби, меҳмондорчилик одоби, муомала одоби каби мақолалар шулар жумласидандир. Китобда, шунингдек, камтарлик, мардлик, жасорат, инсонпарварлик, инсоф, дўстлик, виждон, бурч, бахт, ишчанлик, кўнгилчанлик, масъулият, ростгўйлик, поклик каби ахлоқий тушунчалар баён этилган. “Тарбия” китобига услуб, шакл нуқтаи назардан эмас (бу жиҳатдан анъанавий энциклопедия талабларидан фарқланади) балки мазмун-мундарижаси жиҳатдан – тарбия соҳасида кўп масалаларни қамраб олганлиги билан энциклопедия деб аталди. Ундаги мақолаларни тайёрлашда асосан Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти олимлари иштирок этди. Шунингдек, 12 жилдли “Ўзбекистон миллий энцикллпедияси” мақолаларидан, рўйхати китобнинг охирида берилган адабиётлардан фойдаланилди. “Тарбия” энциклопедияси педагогика фанлари доктори Қозоқбой Йўлдошевнинг “Тарбия – баркамол авлодни шакллантиришнинг бош омили” мақоласи билан бошланади, сўнг алифбо тартибида асосий мақолалар берилади. Китобнинг адади 3000 нусха. Тузувчиси М.Аминов, Масъул муҳаррири А.Маджидов.
|
||||||||||
|
|
2012 yil, " O'zbekiston milliy ensiklopediyasi" Davlat ilmiy nashriyotining tadbirlar rejasi
Hurmatli mehmon sizga O'zME nashrlaridan biri maqul kelgan bo'lsa siz saytimizdan harid qilish formasini to'ldirishingiz mumkin! va biz sizga tez orada javob beramiz!
|
||||||
---|---|---|---|---|---|---|
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
|
|
|
||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Avstriyada taqdimot
Yaqinda Venada bo’lib o’tgan “Ferien Messe Wien - 2013” xalqaro sayyohlik yarmarkasida Avstriya va dunyoning 100 dan ortiq mamlakatida faoliyat ko’rsatadigan sayyohlik kompaniyalari, ...
Mintaqamiz suv-ekologiya muammolari Berlinda muhokama qilindi
O’zbekiston Respublikasining Germaniya Federativ Respublikasidagi elchixonasida “O’rta Osiyo atrof-muhitining muhofazasi bo’yicha loyihalar: mintaqaning suv muammolari” mavzuiga bag’ishlangan ...
O‘zbekiston Respublikasi Markaziy bankining axboroti
O‘zbekiston Respublikasi Markaziy banki xorijiy va milliy tajribani chuqur tahlil etib, 2013-yilning 1-fevralidan boshlab respublika aholisiga chet el valyutasini sotishning takomillashtirilgan ...
Oliy Majlis Qonunchilik palatasida
29-yanvar kuni O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasining navbatdagi majlisi bo‘lib o‘tdi.
O’zbek zamini ne'matlari Berlindagi “Yashil haftalik”da namoyish etildi
Ma'lumki, Berlin “Yashil haftalik” xalqaro qishloq xo’jaligi yarmarkasi an'ana tusini olgan va u ko’p yillardan buyon har yili yanvar oyining so’nggi o’n kunligida o’tkaziladi. 1926 ...
Yangiliklar «Жахон» axborot agentligi tomonidan taqdim etilgan