Вверх

Ensiklopediya.uz:

O‘zME – O‘zbekiston Respublikasining birinchi universal milliy ensiklopediyasi. «O‘zbekiston milliy ensiklopediyasi» Davlat ilmiy nashriyoti tomonidan nashr etildi. Mazkur nashrni tayyorlashga O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Islom Karimovning tashabbusi va sa’y-harakatlari b-n kirishilgan. 1996-yil 4-sentyabrda O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi «O‘zbekiston Respublikasi Qomusini nashr etish to‘g‘risida» qaror qabul qildi. Shu qaror asosida universal ensiklopediyaning soha so‘zliklarini tuzishga kirishildi, mezonlar ishlab chiqildi. Vazirlar Mahkamasining 1997-yil 20-martda «O‘zbekiston milliy ensiklopediyasi Davlat ilmiy nashriyotini tashkil etish to‘g‘risida» 154-qarori qabul qilingach, bu ishni amalga oshirish uchun barcha shart-sharoitlar yuzaga keldi. Qarorda 12 jildli universal O‘zMEning ilmiy-nazariy va g‘oyaviy-siyosiy yo‘nalishi belgilab berildi. Shu qaror asosida «O‘zbekiston milliy ensiklopediyasi» Davlat ilmiy nashriyoti tuzildi. O‘zMEning mazmun va mundarijasini belgilashda jahon qomuschiligi an’analaridan va mamlakatimizda orttirilgan ijobiy tajribalaridan foydalanildi (O‘zME maqsadi va vazifalari uning 1-jildi muqaddimasida bayon qilingan).

- O'ZBEKISTON MILLIY ENSIKLOPEDIYASINING RASMIY SAYTIGA HUSH KELIBSIZ!
  • Tekst: kichikroq
  • Tekst: standart
  • Tekst: katta

Yangi noyob kitob!
Maqolani o'qishdi: 2054 | 21-03-2010, 19:45 |

 Кошифий Ҳусайн Воиз, Ахлоқий Муҳсиний (“Яхши хулқлар”). Нашрга тайёрловчилар: А.Мадраҳимов, М.Аминов, ўзбек тилида, 30,0 н.т., 1000 нусха.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти жаҳонга машҳур илмий марказлардан биридир. Институтнинг қўлёзмалар хазинасида 25621 жилд қўлёзма, 39107 жилд тошбосма ва минглаб тарихий ҳужжатлар сақланади. Энг қадимги қўлёзма VIII асрга тегишли. Давр жиҳатдан энг сўнггилари ХХ аср ўрталарига тўғри келади. Қўлёзмалар хазинасида сақланаётган асарлар ўзбек, араб, форс, ҳинд, урду тилларида ёзилган. Мазкур асарлар ўрта асрлар илм-фани ва адабиётининг барча соҳаларини қамраб олади. Улар орасида Имом Бухорий, Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий, Абу Наср Форобий, Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Нажмиддин Умар Насафий, Маҳмуд Замахшарий, Бурҳониддин Марғилоний, Мирзо Улуғбек, Қозизода Румий, Али Қушчи, Алишер Навоий, Абдураҳмон Жомий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби буюк сиймоларнинг асарлари мавжуд.

Институтда йиғилган ва сақланаётган асарлар тўплами дунёдаги энг бой қўлёзмалар хазинаси сифатида тан олиниб, 2000 йилда дунё халқлари маданий меросини муҳофаза қилиш ва ривожлантириш муаммоларини ҳал этишга хизмат қилувчи ЮНЕСКО «Жаҳон мероси» рўйхатига киритилди.

Республикамиз мустақилликка эришгандан сўнг халқимиз маданий ва маънавий меросини ўрганиш давлат сиёсати даражасига кўтарилгани боис, Шарқшунослик институти хазинасидаги ноёб ва нодир асарлар қўлёзмаларини ўрганиш ва нашр этиш муҳим аҳамият касб этади. Сўнгги йилларда институт олимлари “Тарих” (тузувчилар Д.Юсупова, Р.Жалилова), “Медицина” (тузувчилар Ҳ.Ҳикматуллаев, С.Каримова) ва “Аниқ фанлар” (тузувчи А.Вилданова) га оид фиҳристлари (асар қўлёзмаларининг тавсифи)ни рус тилида чоп этди. Бундан ташқари институт мажмуасидаги расмли ва зийнатли қўлёзмалар ЮНЕСКО иштирокидаги уч жилдлик “Шарқ миниатюралари” каталогида (2001–2004; тузувчилар А.Мадраимов, Ш.Мусаев, Э.Исмоилова) инглиз тилида нашр этилди. Немис олимлари билан ҳамкорликда “ХVII – ХХ асрлар. Тасаввуфга оид асарлар қисқа каталоги” (2000, рус ва инглиз тилида) ва “Тасаввуфга оид асарлар каталоги” (2002, немис тилида) босиб чиқарилди. Эрон олимлари билан ҳамкорликда “Тарих”га оид каталоглар туркуми форс тилида, япон олимлари билан ҳамкорликда “Хива қозилик ҳужжатлари” япон тилида нашрга тайёрланиб чоп этилди.

Қўлёзмаларни тавсифлаш иши бугунги кунда ҳам давом эттирилиб, бир гуруҳ олимларимиз хазинадаги барча асарларни қамраб олувчи умумий фиҳристнинг электрон шакли устида ишламоқдалар. Институт фондидаги қўлёзма асарларнинг электрон каталогини яратиш нафақат мамлакатимиздаги, балки дунёнинг барча давлатларидаги мутахассислар учун катта қулайликлар яратиб, институтдаги ноёб хазинани жаҳон шарқшунослик илмига интеграциясини таъминлайди, деган умиддамиз.

Шарқшунослик институти хазинасида ажойиб зийнатли ва катта илмий қийматга эга ноёб асарлар қўлёзмалари мавжуд бўлиб, улар қисман ўрганилган, холос. Фақат биргина Шарафуддин Али Яздийнинг “Зафарнома” асари қўлёзмасининг (тартиб рақами № 4472) факсимиле нашри 1972 йили ўша давр матбаа даражасида нашр этилган эди. Айрим расмли қўлёзмалар безаклари Ў.Сулаймон, Ф.Сулаймонова, Э.Исмоилова, Е.Полякова ва бошқалар томонидан альбомларда қисман эълон қилинган.

«Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти Фанлар академиясининг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти билан ҳамкорликда институт хазинасидаги ноёб қўлёзмаларни нашр этишга киришди. Бу режанинг амалга оширишдаги дастлабки қадам институт фондидаги Ҳусайн Воиз Кошифийнинг «Ахлоқи муҳсиний» асари қўлёзмасини ўрганиб, факсимиле ва таржимасини нашр этишдан бошланди.

Ҳусайн Воиз Кошифий (асл исми Камолиддин) (1442/46–1505) – мутафаккир-илоҳиётчи олим, адиб, ўз даврида воизлик санъатининг йирик намоёндаси. Нишопур ва Машҳадда (1455–68), кейинчалик Ҳиротда (1468 йилдан) яшаган. Асарларини форс тилида ёзган. Алишер Навоий билан ижодий ҳамкорлик қилган, унга бағишлаб «Мавоҳиби олия» («Олий туҳфалар») асарини ёзган. Фалсафа, ахлоқ, тилшунослик, сиёсат, дин тарихи, воизлик, шеър санъати каби фанларга оид 40 дан ортиқ асар муаллифи. Алишер Навоийнинг «Мажолис ун-нафоис» асарида Кошифий ҳақида қуйидагиларни ўқиймиз: «Мавлоно Ҳусайн Воиз – «Кошифий» тахаллус қилур, Сабзаворлиқдур. Йигирма йилға яқин борким, шаҳрдадур ва Мавлоно Зуфунун ва рангин ва пуркор воқеъ булубтур. Оз фан бўлғайким, даҳли бўлмағай. Хусусан, ваъз, иншо ва нужумки, анинг ҳаққидур ва ҳар қайсида мутаййин ва машҳур ишлари бор...»

 

Ҳусайн Воиз Кошифий тўғрисида тарихчи Ғиёсиддин Хондамир эса шундай ёзади: «Мавлоно маъқул ва махсус илмларнинг барчасидан тўла нафланган ва баҳраманддир. Ҳозирги вақтда (диний илмга оид асарларни) шарҳ(и)да Хуросон диёрида ул жанобга тенг келадиган киши топилмайди. Тангри каломининг (Қуръони карим) тафсири ҳамда ҳазрати рисолатпаноҳ пайғамбар ҳадисларининг маъниларини минбардан туриб ғоятда покиза ва маъноли қилиб тушинтиради... Ул жаноб нужум илмида ҳам зўр маҳоратга эга эди, чунончи унинг таъбирлари қазо ўқи сингари бехато бўларди. Унинг балоғатоётлик ҳамда фасоҳат сифатлик китоблари кўп ва беҳисоб бўлиб, уларнинг кўпи олимақом амир Алишернинг атоқли номи билан зийнатланган. Амир Алишернинг иноят ва илтифоти ул жанобнинг ҳол саҳифасига ҳаммавақт тушиб туради...»

 

Ҳусайн Воиз Кошифий «Ахлоқи мухсиний» асарини 1495 йили ёзган. Асар Султон Ҳусайн мирзонинг ўғли, темурий шаҳзода, Марв ҳукмдори Абулмуҳсин мирзога (1472–1507/08) бағишланган. Бинобарин китобнинг номи асл мазмуни («Яхши хулқлар»)дан ташқари «Муҳсинийнинг ахлоқи» маъносини ҳам англатади.

Бу асар 40 бобдан иборат. Бошланғич бобларда ибодат, дуо, ихлос ва бошқа тушунча, атамалар баёни, кейингиларида эса подшоҳ ва юксак мартабали давлат арбобларининг вазифалари, ахлоқ-одоби, мулозимлари билан муносабати жуда кўплаб тарихий шахслар тўғрисидаги маълумотлар асосида ёритилган. Китобда бошқа ахлоққа оид машҳур асарларга иқтибос ва ҳаволалар мавжуд. Шунинг учун Кошифий ўзини мусанниф, яъни асар тузувчиси деб атайди.

 

Китобда мусанниф аввал ахлоққа оид бирор сўз ва тушунчани изоҳлаб, кейин унга ўқувчи амал қилиши учун нақлий ва ақлий далиллар келтиради. Нақлий далил деганда, «Қуръон» оятлари, «Ҳадис», «Хабар», ривоятлардан келтирилган фикрлар тушунилади. Ақлий далил эса бирор ахлоқий қоидага амал қилишнинг мантиқий асосланган хулосаларини англатади. Бунинг учун асарда тузувчи фикр-мулоҳазалари Абулқосим Фирдавсий, Низомий Ганжавий, Жалолиддин Румий ва бошқа мутафаккирлар асарларидан лавҳалар билан асосланган.

Асардаги тарихий қиссалар қамрови давр жиҳатидан жуда катта. Уларда қадимги юнон донишмандлари, исломгача бўлган Эрон, турк ҳукмдорлари, араб халифалари ва бошқаларнинг ибратли сўзлари ва ишлари тўғрисида ҳикоя қилинади. Аммо биз уларни айни тарихий воқеа деб тан олишимиз қийин. Албатта, машҳур тарихий шахслар номлари келтирилиши ўрта аср шароитида китобхон учун оддий бир ҳолдир. Аммо Нўширвон ҳузурида уч ҳукмрон: Рум қайсари, Хитой ҳоқони, Ҳиндистон ройисининг бир вақтда бўлиши бугунги ўқувчига бир мунча эриш туюлади. Булар қисса ижодкорининг ҳаёлий маҳсулидир.

Бу асардаги айрим лавҳалар бошқа асарларда, хусусан бой ва камбағал қўшни воқеаси Саййид Қосимий достонида, ҳаё тўғрисидаги «Ануширвон ва малика» қиссаси Алишер Навоийнинг «Ҳайрат ул-аброр» достонида учрайди, лекин Кошифий бу воқеаларни ўз асарида айнан қайтармасдан, янгича талқинда, содда ва тушунарли тилда келтиргани эътиборга сазовор.

Асарда Кошифий подшоҳларнинг ижтимоий ҳаётдаги ўрнига тўхтаб, жамиятда тинчликни барқарор қилиш ва хулқ-атворни назорат қилиш жиҳатидан улар пайғамбарлардан кейин турадилар ёки ёнма-ён бўладилар, деб таъкидлайди. Жамиятдаги одамларни табиатан шаҳрий – маданиятга мойил бўлади деб, ахлоқ қонун-қоидаларининг инсонлар ўзаро муносабатидаги аҳамиятига жуда катта баҳо беради ва агар ахлоқ бўлмаса кучлилар кучсизларни оғир аҳволга солиб қўйишини кўрсатади.

 

«Ахлоқи муҳсиний» асари XV асрда яратилган ахлоққа оид ҳам илмий, ҳам бадиий хусусиятга эга китобдир. Шунинг учун тузувчи унга кўплаб шеърий намуналар, ибратли қисса ва ривоятларни киритган. Умуман китобнинг мазмун-мундарижаси, унда илгари сурилган илғор ғоялар бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Булар жамиятимиз кишиларининг шарқона ахлоқий тасаввурини бойитади. Бу ўринда яна шуни унутмаслик керакки, ҳар бир мавзуга ўша давр дунёқарашидан келиб чиқиб ёндошилган. Шундай экан, бугунги ўқувчи уларга танқидий муносабатда бўлиши зарур, деб ўйлаймиз.

«Ахлоқи муҳсиний» китоби Алишер Навоий раҳнамолигида фаолият кўрсатган Ҳирот сарой кутубхонасида тайёрланган бўлиб, ўша даврнинг моҳир хаттоти Мир Али Ҳиравий томонидан 1501 йили настаълиқ хатида кўчирилган. Қўлёзма юксак дид билан ҳошияга нафис нақшлар ишлаб бадиий безатилган. Китобда асар воқеаларига монанд, юксак бадиий савияда миниатюралар ишланган. Ҳирот миниатюра мактаби услубида тайёрланган бу расмлар ўта ҳаётийлиги, бадиий-тасвирий услубининг нафислиги ва мукаммаллиги, бой колорити, ранглар уйғунлиги билан Беҳзод мўйқаламини эслатади.

 

“Ахлоқи муҳсиний” китоби Шарқда жуда машҳур асарлардан бири ҳисобланган. Ҳиндистоннинг Канпур, Бомбей ва бошқа шаҳарларида кўп марта тошбосма усулда чоп қилинган. Унинг ХVI – XX асрларда Шарқнинг турли шаҳарларида яратилган 50 дан зиёд ноёб қўлёзмалари институт хазинасида сақланмоқда.

 

«Ахлоқи муҳсиний» 1858 йили Муҳаммад Ризо Огаҳий томонидан ўзбек тилига таржима қилиниб, тошбосма усулда босилган. Мана шу тошбосма нашр матнини тарих фанлари доктори Маҳмуд Ҳасанов ва тарих фанлари номзоди Асадали Ҳакимжонов аввал кирилл алифбосига табдил қилган эдилар. Ушбу нашр учун М.Ҳасанов асар муқаддимасини янгидан таржима қилди ва аввалги таржима табдили матнини бугунги китобхон тушуниши учун қайта ишлаб чиқди. Бунда унга А.Мадраимов ёрдам берди. Ўзбекча таржимадаги тушуниши қийин бўлган баъзи сўзларга изоҳ берилди. Асар ичидаги шеърлар, ўз даври бадиятини сақлаб қолиш мақсадида, таржима қилинмай берилди, айрим холлардагина мазмуни келтирилди. Таржима матни орасидаги Қуръони карим оятлари таҳрир жараёнида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Абдулазиз Мансур томонидан Қуръони карим маънолари таржималарига мослаштирилиб, сураларнинг номлари ва оятларнинг рақамлари билан берилди.

 

Биз Шарқшунослик институти хазинасидаги бебаҳо маданий ва маънавий дурдоналарни халқимизга, кенг илмий жамоатчиликка етказишда Ўзбекистондаги ва хориждаги олим, тадқиқотчи, ноширлар билан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз.  

 

Баҳром Абдуҳалимов

Ўзбекистон Республикаси ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти директори, тарих фанлари доктори

 

 

Ushbu kitob tez kunda nashrdan chiqadi

buyurtmalar qabul qilinadi



Maqolaga linklar:





2012 yil rejasi

2012 yil, " O'zbekiston milliy ensiklopediyasi" Davlat ilmiy nashriyotining tadbirlar rejasi

To'liq ko'rish

Harid qilmoqchiman!

Yangi noyob kitob!

Hurmatli mehmon sizga O'zME nashrlaridan biri maqul kelgan bo'lsa siz saytimizdan harid qilish formasini to'ldirishingiz mumkin! va biz sizga tez orada javob beramiz!

Harid qilish shaklini to'ldirish

Oy yangiliklari

«    Февраль 2013    »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
 
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
 

foydali saytlar

  • > O'zbekiston matbuot va axborot agentligi
  • > «Жахон» axborot agentligi
  • > O'zbekiston milliy axborot agentligi
  • > O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi konunchilik palatasi
  • > O'zbekiston Respublikasining prezidentining matbuot xizmati
  • > O'zbekiston milliy teleradiokompaniyasi


"O'zME"

O'zbekiston milliy ensiklopediyasi to'grisida  batafsil bilmoqchimisiz?  1 - 12 jildlar to'grisida batafsil!

Batafsil 

O'zbekiston milliy ensiklopediyasi haqida hujatli film!

Yuklab olish

Yangiliklar

Avstriyada taqdimot
Yaqinda Venada bo’lib o’tgan “Ferien Messe Wien - 2013” xalqaro sayyohlik yarmarkasida Avstriya va dunyoning 100 dan ortiq mamlakatida faoliyat ko’rsatadigan sayyohlik kompaniyalari, ...

Mintaqamiz suv-ekologiya muammolari Berlinda muhokama qilindi
O’zbekiston Respublikasining Germaniya Federativ Respublikasidagi  elchixonasida “O’rta Osiyo atrof-muhitining muhofazasi bo’yicha loyihalar: mintaqaning suv muammolari” mavzuiga bag’ishlangan ...

O‘zbekiston Respublikasi Markaziy bankining axboroti
O‘zbekiston Respublikasi Markaziy banki xorijiy va milliy tajribani chuqur tahlil etib, 2013-yilning 1-fevralidan boshlab respublika aholisiga chet el valyutasini sotishning takomillashtirilgan ...

Oliy Majlis Qonunchilik palatasida
29-yanvar kuni O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasining navbatdagi majlisi bo‘lib o‘tdi.

O’zbek zamini ne'matlari Berlindagi “Yashil haftalik”da namoyish etildi
Ma'lumki, Berlin “Yashil haftalik” xalqaro qishloq xo’jaligi yarmarkasi an'ana tusini olgan va u ko’p yillardan buyon har yili yanvar oyining so’nggi o’n kunligida o’tkaziladi. 1926 ...

Yangiliklar «Жахон» axborot agentligi tomonidan taqdim etilgan

Reyting