"Ёруғлуғ". Манавият масалалари |
Maqolani o'qishdi: 406 | 14-12-2011, 12:09 | | ||||||||||
"Ёруғлуғ" ҳақида Халқимизда "Ўнта бўлса ўрни бошқа, қирқта бўлса, қилиғи " деган мақол бор. Шу ҳикматдан келиб чиқиб сўз юритсак, таниқли ёзувчи, драматург ва публицист Абдуқаҳҳор Иброҳимовнинг ҳам адабиётимиз, санъатимиз, маданиятимиз ва фаиимизда ижодий ва илмий меҳнати эвазига эгаллаган ўз муносиб ўрни ва мавқеи бор. Бунга унинг роман, қисса ва ҳикоялари, драматик асарлари, илмий-бадиий, адабий-фалсафий рисолалари ва мақолалари замин бўлган. Абдуқаҳҳорнинг ўзбек адабиёти, санъати, маданияти ва фанида эгаллаган ўрни ва мавқеи тенгдош ҳамкасблари тутган ўрин ва мавқелардан ўзига хослиги билан ажралиб туради. Энг аввало унинг асарлари равон ўқилади, мутолаа асносида берилиб кетасиз. Бу сўз санътини эгаллаганлик ва маҳорат самарасидир. Абдуқаҳҳорнинг асарлари мазмунан теран, фикран салмоқли, уларии ўқиб, нимадир оласиз, ўйга толасиз, завқланасиз, ҳушёр ҳам тортасиз. Абдуқаҳҳор қамрови кенг ва чуқур ижодкор, мушоҳадали адиб ва олим. Унинг бир қатор китоблари, жумладан, "Бизким, ўзбеклар..." асари олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳайъатининг қарорига биноан ўқув қўлланма сифатида фойдаланилаётгани ҳам шу фикримизни тасдиқлаб турибди. Уни ҳам адиб, ҳам олим десак арзийди. Абдуқаҳҳорнинг мулоҳаза, муҳокама ва мушоҳада доираси кенг ва чуқур, атрофлича фикр юритади, қомусий билимлар эгаси. У ўз тарихимизни, яъни Турон, Туркистон ва Ўзбекистон ўтмиши, истиқлол давримизнинг тарихини ўрганиб чиққан, булар ҳақида кўп ёзган ва ёзмоқда. Шу билан бирга у миллий истиқлолни қўлга киритишда ўз қалами ва жамоатчилик ишлари билан фаол қатнашган замондошларимиздан бири. Уайниқса, ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши учун қаттиқ курашган ватанпарвар зиёлиларимиздандир. Истиқлол йилларида Абдуқаҳҳорҳожи Иброҳимовнинг қулфи дили янада очилиб кетди: жуда фаол ижод қилмоқда, ўнлаб китоблар ҳамда кўплаб мақолалар ва рисолалар нашр эттирди. Шунингдек, исломий мавзуда ҳам фаол қалам тебратмоқда, бу асарларида муқаддас ислом динимиз тарихи ва моҳиятини бир муллойи боамал даражасида билишини намойиш этмоқда, танловларда ғолиб ҳам бўлди. Мен унинг ёзганларини ўқиганимда, бу асарларни гўё олти юз — етти юз яшар нуроний одам ёзган бўлса керак, деган фикрга бораман. Негаки, унда донишмандлик, файласуфларча мулоҳаза ва мушоҳада юритиш ва теран хулоса чиқариш фазилатлари бор. Унинг "Ёруғлуғ" номли адабий-фалсафий китобини ўқиб, мен ана шундай хулосага келдим. "Еруғлуғ" китоби, энг аввало номи билан ҳам гўзал. Зиёлининг ёруғ жаҳонга, инсонларнинг қалби ва онгига ҳадя этган ёғдусидир, дилларни имон нури билан чароғон этгувчи асардир бу. Ҳурматли китобхон, бу асар билан бир танишиб кўринг, сиз ҳам шундай хулосага келасиз, албатта, кўпни кўрган, анча-мунча нарсаларни ёзган ваўқиган 86 яшар шоирнинг сўзлари самимий эканига ишонч ҳосил қиласиз. Мен бунга аминман. Абдуқаҳҳор Иброҳимов янада ижодий етилибди, камолот сари борибди, "Ёруғлуғ" китоби шундан гувоҳлик бериб турибди. Бу асар мазмунан теранлиги баробарида шаклан тўғри тузилган, боблар шундай жойлаштирилганки, ўкиганингиз сари қизиқишингиз ортиб боради, бирор саҳифани "ташлаб" ёки "сакраб" ўтолмайсиз, боблар бир-бири билан мантиқан "михлаб" ташлангаи. Бунинг устига муаллифнинг вақти-вақти билан ўқувчига "ҳурматли китобхон " дея мурожаат қила бориши ҳам китобхонни дардлашишга чорлайди. Ватан, халқ, маданият, маърифат, руҳоният ва фалсафа мавзуларига тегишли ушбу "Ёруғлуғ" китобида муаллиф ватан ва тарихий Ватан нима деган саволларга жавоб беради, Ватан туйғуси, Ватан соғинчи, Ватан қайғуси ҳақида баҳс юритади, маданият, маърифат, маънавият, руҳоният ва фалсафа мавзуларига тўхталиб ўтади, диний-фалсафий мушоҳадаларини баҳам кўради, келажаги янада буюк мамлакатимиз ва юртимиз юраги бўлмиш Тошкентни мадҳ этади. Бир сўз билан айтганда, бу китобнинг мавзу қамрови кенг бўлиб, қомусийнома бир тўпламдир. Бинобарин, ушбу китоб сиёсатшунос, тарихчи, жамиятшунос, исломшунос, шарқшунос, файласуф ва тилчи, элшунос, қадимшунос, ҳуқуқшунос ва шу каби гуманитар фанлари билан шуғулланувчи олимлар, ходимлар ва талабаларга бир қўлланма бўлиши баробарида кенг китобхонлар оммасига манзур ва мақбул бўлишига ишонамиз. Хулоса қилиб айтганда, муаллиф Абдуқаҳҳор Иброҳимов таъкидлаб ўтганидек, "Ёруғлуғ - ёғду, нур дегани. Эркинлик дегани, бахт-саодатли, фаровон ва хотиржам ҳаёт дегани. Ёруғлуғ борлиқни зиёлантирса, маънавият қалбларни чароғон этади". Мен "Ёруғлуғ"нинг қалбларимизни маънавият зиёси билан янада ёруғлантиришига аминман. Шукрулло, Ўзбекистон халқ шоири, Алишер Навоий номидаги Давлат мукофотининг совриндори. 2006 йил, 21 шонь
|
||||||||||
|
|
2012 yil, " O'zbekiston milliy ensiklopediyasi" Davlat ilmiy nashriyotining tadbirlar rejasi
Hurmatli mehmon sizga O'zME nashrlaridan biri maqul kelgan bo'lsa siz saytimizdan harid qilish formasini to'ldirishingiz mumkin! va biz sizga tez orada javob beramiz!
|
||||||
---|---|---|---|---|---|---|
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
|
|
|
||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Avstriyada taqdimot
Yaqinda Venada bo’lib o’tgan “Ferien Messe Wien - 2013” xalqaro sayyohlik yarmarkasida Avstriya va dunyoning 100 dan ortiq mamlakatida faoliyat ko’rsatadigan sayyohlik kompaniyalari, ...
Mintaqamiz suv-ekologiya muammolari Berlinda muhokama qilindi
O’zbekiston Respublikasining Germaniya Federativ Respublikasidagi elchixonasida “O’rta Osiyo atrof-muhitining muhofazasi bo’yicha loyihalar: mintaqaning suv muammolari” mavzuiga bag’ishlangan ...
O‘zbekiston Respublikasi Markaziy bankining axboroti
O‘zbekiston Respublikasi Markaziy banki xorijiy va milliy tajribani chuqur tahlil etib, 2013-yilning 1-fevralidan boshlab respublika aholisiga chet el valyutasini sotishning takomillashtirilgan ...
Oliy Majlis Qonunchilik palatasida
29-yanvar kuni O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasining navbatdagi majlisi bo‘lib o‘tdi.
O’zbek zamini ne'matlari Berlindagi “Yashil haftalik”da namoyish etildi
Ma'lumki, Berlin “Yashil haftalik” xalqaro qishloq xo’jaligi yarmarkasi an'ana tusini olgan va u ko’p yillardan buyon har yili yanvar oyining so’nggi o’n kunligida o’tkaziladi. 1926 ...
Yangiliklar «Жахон» axborot agentligi tomonidan taqdim etilgan