Китобда аёл кишининг бўйида бўлгандан тортиб, то кўзи ёригунига қадар унинг организмида содир бўладиган ўзгаришлар содда ва равон тилда баён этилади. Шунингдек, бу ерда ёруғ дунёга келган меҳмон – чақалоқни қандай парваришлаш, кийинтириш ва бола тарбияси билан боғлиқ кўпгина масалалар баён этилган бўлиб, булар чақалоқни парвариш қилишда ёш оналар учун дастуриламал вазифасини бажаради. Мазкур китоб ҳаётида илк бор фарзанд кўришдек зўр қувонч арафасида турган ва эсон-омон қутулиб олиб, жигаргўшасини бағрига босишга муяссар бўлган оналарга мўлжалланган.