«ПЕДАГОГИКА» ЭНЦИКЛОПЕДИЯ

Ушбу энциклопедия педагогика ва халқ таълими бўйича илмий-оммабоп нашр бўлиб, таълим-тарбия тарихи, назарияси ва амалиётига доир маълумотларни ўз ичига олади. Шунингдек, энциклопедияга педагогика фани ва унинг муаммолари, йўналишларига оид мақолалар киритилади. Ҳар бир мақолада дидактика, таълим методикаси, мактаб ва синфдан ташқари ишлар, дефектология, педагогика ҳамда болалар психологияси масалаларига эътибор қаратилади.
Энциклопедия саҳифаларида Ўзбекистонда халқ таълимининг ҳозирги ҳолати, мамлакатимиз ва хориж педагоглари, маърифат­парварлари тўғрисидаги маълумотлар, Ўзбекистонда олий ва ўрта махсус таълим тизими, олий ўқув юртлари, ўрта таълим ҳақидаги материаллар ҳам имкон қадар кенгроқ ёритилади.
Қолаверса, «Педагогика» энциклопедияси педагогика фани, таъ­лим-тарбия, педагогик психология, педагогик антропология, фал­сафий педагогика, ижтимоий педагогика, педагогик диагностика, статистик педагогикага оид маълумотларни мухтасар тарзда ифода­лаб, инсоният тамаддунининг муҳим ютуқлари ҳақидаги билимлар мажмуини ўз ичига олади. Педагогика ва таълим-тарбияга оид илмий маълумотлар энциклопедиянинг асосий қисмини ташкил қилади.
Ўзбек халқининг маданий-маърифий ҳаётида катта воқеа бўлган педагогик атамалар мазмунини модернизациялаш ва унификация-лашда мазкур 3 жилдли «Педагогика» энциклопедиясининг ярати­лиши алоҳида аҳамиятга эга. Ушбу энциклопедиянинг мазмун ва мундарижасини белгилашда жаҳон қомусчилиги анъаналаридан, бу соҳада мамлакатимизда қўлга киритилган тажрибалардан фойда­ланишга ҳаракат қилинди.
Энциклопедия Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти мутахассис олимлари билан ҳамкорликда тайёрланмоқда.

Related posts

Leave a Comment