РУСЧА-ЎЗБЕКЧА ЛУҒАТ, 2 жилдли.
Икки жилдли катта ҳажмдаги Русча-ўзбекча луғат нашриётимизда сўнгги бор 1983–1984 йилларда нашр этилган эди. Албатта, бу нашр шу турдаги луғатлар ичида ўз даврида энг мукаммали ҳисобланган. Ўтган йиллар мобайнида рус тилида ҳам, ўзбек тилида ҳам катта ўзгаришлар рўй берди, адабий ва илмий тилда янги-янги сўзлар пайдо бўлди. Бундан ташқари ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши муносабати билан сўзлар таржимаси ва изоҳида ҳам янгича ёндашув юзага келди. Шуларни ҳисобга олиб нашриёт ўзбекистон ФА Тил ва адабиёт институти билан ҳамкорликда луғатнинг ҳозирги кун талабига жавоб берадиган янги нашрини тайёрлади.
Луғатнинг 1-жилди А–О ҳарфлари билан бошланувчи сўзларни ўз ичига олади. 2-жилд П–Я ҳарфлари билан бошланувчи сўзларни ўз ичига олади. Луғат кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган.