ПЕДАГОГИКА ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ, 1– 2-жилд. Ушбу энциклопедия педагогика ва халқ таълими бўйича илмий-оммабоп нашр бўлиб, таълим-тарбия тарихи, назарияси ва амалиёти бўйича маълумотларни ўз ичига олган. Шунингдек, энциклопедияга педагогика фани ва унинг муаммолари, соҳаларига доир мақолалар киритилган. Ҳар бир мақолада дидактика, таълим методикаси, мактаб ва синфдан ташқари ишлар, дефектология, педагогика ҳамда болалар психологияси масалаларига эътибор қаратилган.
Yearly archives for 2016
ЎЗБЕК ТИЛИНИНГ ИЗОҲЛИ ЛУҒАТИ, 5 жилдл...
ЎЗБЕК ТИЛИНИНГ ИЗОҲЛИ ЛУҒАТИ, 5 жилдли. Луғат ҳозирги ўзбек адабий тилида кенг истеъмолда бўлган 80 мингдан ортиқ сўз ва сўз бирикмаларини, фан, техника, санъат ва маданият соҳаларига оид терминларни, бир неча шевада қўлланадиган сўзларни, баъзи тарихий ва эскирган атамаларни ўз ичига олади. Луғатда берилган сўзларнинг амалда қўлланиши ХХ аср ўзбек адабиёти ва матбуотидан олинган мисоллар […]
РУСЧА-ЎЗБЕКЧА ЛУҒАТ, 2 жилдли.
РУСЧА-ЎЗБЕКЧА ЛУҒАТ, 2 жилдли. Икки жилдли катта ҳажмдаги Русча-ўзбекча луғат нашриётимизда сўнгги бор 1983–1984 йилларда нашр этилган эди. Албатта, бу нашр шу турдаги луғатлар ичида ўз даврида энг мукаммали ҳисобланган. Ўтган йиллар мобайнида рус тилида ҳам, ўзбек тилида ҳам катта ўзгаришлар рўй берди, адабий ва илмий тилда янги-янги сўзлар пайдо бўлди. Бундан ташқари ўзбек тилига […]
MING BIR SO‘ZNI BILAMAN
MING BIR SO‘ZNI BILAMAN Болалар учун расмли изоҳли луғат Kelajakda Vatanning ko‘rar ko‘zi, ishongan tog‘i bo‘lish uchun har bir farzand o‘zini anglab yetishi kerak. O‘zini o‘zi anglash esa o‘z ona tilini mukammal bilishdan boshlanadi. Bizning ona tilimiz shunday go‘zal, shunday boy va imkoniyatlari katta tilki, so‘zlarimiz ma’nosini tushungan holda, o‘z o‘rnida ishlatilsa, tinglagan odam shavq-u […]
СЕЛЕКЦИЯ ГИБРИДНОЙ КУКУРУЗЫ ДЛЯ ОРОША...
СЕЛЕКЦИЯ ГИБРИДНОЙ КУКУРУЗЫ ДЛЯ ОРОШАЕМЫХ УСЛОВИЙ УЗБЕКИСТАНА Монография представляет интерес для селекционеров, семеноводов, преподавателей и учащихся вузов и специализированных колледжей, а также специалистов сельского хозяйства и руководителей фермерских хозяйств. В ней отражены главные направления исследований: в селекции среднепоздних и среднеранних гибридов кукурузы, в селекции на качество белка, а также исследования по созданию засухоустойчивых гибридов
ИСЛОМ ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ
ИСЛОМ ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ «Ислом энциклопедияси»да ислом динининг моҳияти, унинг тарихи ва ривожланиш босқичлари, ислом дини билан боғлиқ муҳим сана ва воқеалар, ислом динининг мусулмон халқлари турмуш тарзи ва маданиятига таъсири, ислом дини фалсафаси ва маданияти ривожига муносиб ҳисса қўшган буюк муҳаддис, фақиҳ, муфассир, мутасаввиф алломалар ҳаёти ва ижоди, муқаддас масканлар, юртимиз ҳамда дунёдаги энг машҳур масжид […]
ИШ ЮРИТИШ
Амалий қўлланма Ушбу қўлланмада ташкилот ва муассасаларнинг иш юритиш фаолиятида энг кўп қўлланадиган ҳужжатлар, уларни тузиш тартиб-қоидалари масалаларига тўхталинди, улар тегишли намуналар билан кўрсатилди, иш юритишга оид луғат берилди. Қўлланма, биринчи навбатда, ташкилотлар раҳбарлари ва ходимларига, бошқарув фаолиятида бевосита ҳужжат устида ишловчилар, котиб-референтлар, кадр хизмати ходимларига мўлжалланган, шунингдек, ундан бухгалтерлар, адлия маслаҳатчилари, аудитор, менежерлар ҳам […]
ХОТИН-ҚИЗЛАР ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ
ХОТИН-ҚИЗЛАР ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ Ушбу китоб аёлларга бағишланган. Унда қиз боланинг дунёга келишидан бошлаб, уни тарбиялаб ўстириш, балоғат ёшига етгунига қадар ички ва ташқи дунёсида юз берадиган ўзгаришлар, қиз болани оила қуришга тайёрлаш, эр-хотинлик муносабатлари, рўзғор ташвишлари, оналик бахти, оиланинг ахлоқий-руҳий муҳити, муҳаббат ва вафо каби масалалар ўрин олган. Унинг ижодкорлари бекаму кўст, рисоладагидек аёл бўлишлик учун […]
КЕКСАЛАР ВА ҚАРИЯЛАРДА ТЎҒРИ ОВҚАТЛАН...
Ш. Қурбонов, А. Ш. Қурбонов, О. Р. Каримов КЕКСАЛАР ВА ҚАРИЯЛАРДА ТЎҒРИ ОВҚАТЛАНИШ Инсоннинг кексайиши, қариши табиий жараёндир. Бунда танадаги барча аъзо ва тизимларнинг функционал имкониятлари камайиб боради. Бу жараённи имкон қадар кечиктириш кўп жиҳатдан овқатланишга боғлиқ. Мазкур китоб кексалар ва қарияларнинг турли касалликлардан ҳимояланиб узоқ умр кўришларида муҳим омил ҳисобланган тўғри ва соғлом овқатланиш […]
ДУНЁ КЕКСАЛАРИ: КЕКСАЛАР ДУНЁСИ
Л. Раҳматов ДУНЁ КЕКСАЛАРИ: КЕКСАЛАР ДУНЁСИ Ҳар қайси давлат ва жамиятда ёши улуғ одамларга кўрсатиладиган эътибор ва ғамхўрлик унинг маданий даражасини белгилайди. 2015 йил – «Кексаларни эъзозлаш йили» муносабати билан чоп этилаётган халқаро журналист Лазиз Раҳматовнинг «Дунё кексалари: кексалар дунёси» номли таҳлилий рисоласида жаҳоннинг кўплаб давлатларида мўътабар ота-оналарга муносабат, оила қадриятларида уларнинг ўрни ва аҳамияти, […]