ДУНЁ КЕКСАЛАРИ: КЕКСАЛАР ДУНЁСИ
Ҳар қайси давлат ва жамиятда ёши улуғ одамларга кўрсатиладиган эътибор ва ғамхўрлик унинг маданий даражасини белгилайди.
2015 йил – «Кексаларни эъзозлаш йили» муносабати билан чоп этилаётган халқаро журналист Лазиз Раҳматовнинг «Дунё кексалари: кексалар дунёси» номли таҳлилий рисоласида жаҳоннинг кўплаб давлатларида мўътабар ота-оналарга муносабат, оила қадриятларида уларнинг ўрни ва аҳамияти, халқаро пенсия таъминоти тизими ва қарияларни ижтимоий ҳимоялашнинг халқаро тажрибаси, амалдаги қонунчилик, фахрийлар билан ишлаш муаммолари ва бошқа ўзига хос жиҳатлар қисқа ва лўнда ёритиб берилади.