Кирилл алифбосида. 2000 нусха.
Ўтган асрнинг сўнгги йилларида Европада пайдо бўлиб, кенг қулоч ёйган ва кўпчиликда катта қизиқиш уйғотган драблл жанридаги асарлар республикамизда шу вақтга қадар жамланиб, китоб ҳолида чоп этилмаган. Бундай тўплам китобхонлар орасида жуда катта қизиқиш уйғотиши шак-шубҳасиздир. Драблл – ҳикоянинг энг кичик шакли бўлиб, катта асарларда бериладиган воқеалар тизими, сюжет, тугун ва б.ларнинг барчасини шу кичик ҳажмга сиғдира олиш билан характерланади ва ана шуниси билан ўқувчини ҳайратлантиради.
Мазкур китобда европалик, америкалик энг машҳур ёзувчиларнинг драбллари билан бир қаторда бундай жанрга қўл урган ва маълум даражада муваффақиятга эришган турк, озарбайжон ва ўзбек ҳикоянавислари асарлари ҳам ўқувчилар эътиборига ҳавола қилинади.
Тўплам кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган.
Жамоа. “ХХI АСР: МУҲАББАТ ҲАҚИДА 21 ҲИКОЯ”
Кирилл алифбосида. ???? босма табоқ. 2000 нусха.
ХХ аср ўзбек насрида ишқий мавзуни бадиий талқин этган романлар, қиссалар кўп. Айни дамда/, адабиётимиз хазинасида айнан муҳаббат мавзусида ёзилган, бугунги ва келгуси авлодлар ҳам ўқиб завқланадиган сара ҳикоялар ҳам мавжуд. Уларни ўқиган одам юрагининг энг тоза туйғуларга, бетакрор орзуларга ошно тутинган дамларини эслайди. Ҳаёт гулшанида муҳаббатнинг муаттар ифорларидан мастона юрган йўлларига хаёлан қайтади. Юрак бир энтикади, дард бир қўзийди, кўзлар бир чақнайди; хаёл ойнасида ёшлик, ишқ-муҳаббат, орзу-ҳавас, садоқат каби улуғвор фазилатларнинг суврати акс этади…
Ушбу китоб ўқувчиларга воқелиги висолдек лаззатли, баъзан ҳижронли ва изтиробли йигирма бир муҳаббат ҳикоясини тақдим этади.
Жалил МАММАДҚУЛИЗОДА (таржимон Усмон Қўчқор). “ДОНОБОШ ҚИШЛОҒИ АҲВОЛОТЛАРИ”
Кирилл алифбосида. 1000 нусхада.
Жалил Маммадқулизода ўз насрий ва драматик асарлари билан Озарбайжон адабиётида танқидий реализмни янги мақомга кўтарган, унга сатирик йўналиш бахш этган буюк санъаткорлардан биридир. У шундай бир мактаб яратдики, кейин етишиб чиққан ижодкорлар ҳақли равишда Жалил Маммадқулизодадан ўз устозлари деб ҳисоблашади.
Ушбу китобдан ёзувчининг кўплаб тилларга таржима қилинган энг сара асарлари жой олди.
Лев Толстой. “АВЛИЁ СЕРГИЙ”
Кирилл алифбосида 2000 нусха