Rahbariyat

«ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ» ДИН РАҲБАРИЯТИ

ДИРЕКТОР

Маҳкамов Қаҳрамон Мирфозилович

Тел.: (+99871) 244-34-38

Маҳкамов Қаҳрамон Мирфозилович 1970 йилнинг 2 июнида Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати ўзбек. 2001 йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – матбаа ишлаб чиқариш технологияси, магистр. 2010 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши Академиясида теҳсил олган. 2000– 2004 йилларда «Ношир» масъулияти чекланган жамияти директори; 2004–2008 йилларда «Шарқ» нашриёт-матбаа акциёдорлик компаниясида катта уста, цех бошлиғи; 2008–2013 йилларда Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодиёт уйи директорининг ишлаб чиқариш масалалари бўйича лавозимларда ишлаган. 2013 йил 18 декабрдан бошлаб «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти директори лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

ДИРЕКТОР ЎРИНБОСАРИ

Абдиев Ҳабибхон Эгамшукурович

Тел.: (+99871) 244-60-75

Абдиев Ҳабибхон Эгамшукурович 1968 йилнинг 6 декабрида Сурхондарё вилоятининг Музрабод туманида туғилган. Миллати ўзбек. 1992 йилда Тошкент давлат университетининг журналистика факультетини тамомлаган. 1990–1993 йилларда «Гулистон» журналида мусаҳҳиҳ, мухбир; 1993 йил «Нафосат» журналида бўлим муҳаррири; 1993–1995 йилларда «Гулистон» журналида бўлим муҳаррири, 1995—1996 йилларда «Кўзгу» газетаси бўлим мудири; 1996–1997 йилларда Қомуслар Бош таҳририяти Ижтимоий фанлар муҳарририятида 2-тоифа илмий мутахассис бўлиб ишлаган. 1997—2014 йилларда «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриётида 1-тоифа илмий муҳаррири, етакчи илмий муҳаррири, масъул муҳаррир-таҳририят мудири лавозимларда ишлаган. 2014 йили Чўлпон номидаги нашриёт-матбаа ижодиёт уйи бош муҳаррир лавозимида фаолият юритди. 2014 йилдан ҳозирги лавозимида ишлаб келмоқда.

ИҚТИСОДИЙ МАСАЛАЛАР БЎЙИЧА ДИРЕКТОР ЎРИНБОСАРИ

Турдиев Шерзод Абдурахманович

Тел.: (+99871) 244-07-47

Турдиев Шерзод Абдурахманович 1978 йилнинг 17 июлида Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати ўзбек. 2008 йилда Тошкент давлат аграр университетини иқтисодиёт (қишлоқ хўжалигида) мутахассислиги бўйича тамомлаган. 2004–2013 йилларда АТБ «Капиталбанк»да турли лавозимларда фаолият юритиб келган. 2014 йилдан бошлаб «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриётида иқтисод бўйича директор ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда.