Китобда аёл кишининг бўйида бўлгандан тортиб, то кўзи ёригунига қадар унинг организмида содир бўладиган ўзгаришлар содда ва равон тилда баён этилади. Шунингдек, бу ерда ёруғ дунёга келган меҳмон – чақалоқни қандай парваришлаш, кийинтириш ва бола тарбияси билан боғлиқ кўпгина масалалар баён этилган бўлиб, булар чақалоқни парвариш қилишда ёш оналар учун дастуриламал вазифасини бажаради. Мазкур китоб ҳаётида илк бор фарзанд кўришдек зўр қувонч арафасида турган ва эсон-омон қутулиб олиб, жигаргўшасини бағрига босишга муяссар бўлган оналарга мўлжалланган.
Read MoreMuallif: premium_admin
ҚИЗАЛОҚЛАР, ҚИЗЛАР, АЁЛЛАР
Мазкур китобда аёлларнинг гўдаклигидан бошлаб, бутун умри давомида соғлом бўлишидаги жисмоний машқларнинг аҳамияти ҳақида ҳикоя қилинади. Қиз болани соғлом қилиб ўстириш, унинг қадди-қомати чиройли ва бенуқсон бўлиши учун қайси жисмоний машқлар ёрдам беради? Уни бўлғусида оналикка қандай тайёрлаш керак? Ёши улғайиб борганда ортиқча вазн йиғмаслиги учун нималар қилиш зарур? Узоқ йилларгача жисмонан соғлом бўлиб, ҳормай-толмай ишлаб юриш учун нималарни билиш ва унга қандай амал қилиш фойдали? Китоб муаллифлари – спорт журналисти ва даволаш методисти ана шулар ҳақида ҳикоя қилади.
Read MoreКЕЛИННОМА
Сизга тақдим этилаётган ушбу китоб турмушга чиқиш остонасида турган қизларимиз, келинларимиз, умуман, ҳар бир оиланинг гултожи саналган аёлларимиз учун. Китобда ўзбек аёлларига хос бўлган – зукколик, дилбарлик, фидойилик, ҳаётга ва оилага муҳаббат каби гўзал фазилатларнинг шаклланишида энг масъулиятли давр – келинлик даврининг қирралари очиб берилади.
Read MoreҚИММАТБАҲО ЖАВОҲИРЛАР ҲАҚИДА БИЛИМЛАР КИТОБИ
Ушбу китоб Абу Райҳон Беруний қаламига мансуб «Минералогия» китобининг ўзбек тилига қилинган илк таржимасидир. Бу нашр Абу Райҳон Берунийнинг кўп жилдлик асарлари туркумини тўлдиради. Минераллар таснифи, уларнинг физик, кимёвий хусусиятлари, пайдо бўлиш назариясига ҳамда ишлов бериш технологияси каби масалаларга бағишланган шоҳ асарда Беруний минералларни таърифлаш билан бирга, уларнинг солиштирма оғирлигини физика ва минералогия тарихида биринчи марта тартибли равишда аниқлаб, маъданшуносликнинг амалий ишларига жорий қилди. Бундан ташқари, Беруний минераллар ва маъданларнинг ўз давридаги нарх-навоси, баъзиларининг дориворлик хусусиятлари, қимматбаҳо тошлар ва металлар билан боғлиқ инонч, ирим-сиримлар, қизиқарли этнографик маълумотларни баён этганки, булар…
Read More«BOLALAR ENSIKLOPEDIYASI»
Aziz bolajonlar! Siz mamlakatimizning baxtiyor farzandlarisiz. Bolaligingiz, yoshligingiz mustaqillik davrida o’tmoqda. Yurtimiz egasi, xalqimiz kelajagisiz. Demak, yoshlikdan bilimdon, tadbirkor, uddaburon bo’lib kamolga yetishingiz lozim. Buning uchun Sizda barcha imkoniyatlar mavjud. Bilim olishga, kasb-hunar egallashga istak bo’lsa, bas. Insoniyat XXI asrda yashamoqda. Bu asrda davlatimiz yuksak taraqqiy etgan mamlakatlar qatoridan joy olishi lozim. Buning uchun diyorimiz odamlari yetuk bo’lishi kerak. Prezidentimiz Islom Karimov ta’kidlaganlaridek, kelajakda O’zbekiston yuksak taraqqiy etgan iqtisodi bilangina emas, balki bilimdon, ma’naviy jihatdan yetuk farzandlari bilan ham jahonni qoyil qilishi lozim. Qo’lingizdagi kitob ana shunday farzandlarni tarbiyalab yetishtirishga…
Read MoreИШ ЮРИТИШ
Ушбу қўлланмада ташкилот ва муассасаларнинг иш юритиш фаолиятида энг кўп қўлланадиган ҳужжатлар, уларни тузиш тартиб-қоидалари масалаларига тўхталинди, улар тегишли намуналар билан кўрсатилди, иш юритишга оид луғат берилди. Қўлланма, биринчи навбатда ташкилотлар раҳбарлари ва ходимларига, бошқарув фаолиятида бевосита ҳужжат устида ишловчилар, котиб-референтлар, кадр хизмати ходимларига мўлжалланган, шунингдек, ундан бухгалтерлар, адлия маслаҳатчилари, аудитор, менежерлар ҳам фойдаланишлари мумкин.
Read MoreRUSCHA-O‘ZBEKCHA LUG‘AT
Lug‘atga rus tili nuqtai nazaridan zarur hisoblangan va eng ko‘p qo‘llanadigan 5000 so‘z, muhim ibora va turg‘un birikmalar kiritilgan. Lug‘at rus tilini o‘rganuvchi keng kitobxonlar ommasiga, umumiy o‘rta ta’lim maktablari, akademik litsey va kasb-hunar kolleji o‘quvchilariga mo‘ljallangan.
Read MoreBuyuk ajdodlarimiz
Ushbu kitob Turon, Movarounnahr zaminida yashab o‘tgan, “ulug‘ bobolarimiz”, “buyuk ajdodlarimiz” deb sharaflab, g‘ururlanib tilga olib kelingan mo‘tabar zotlar haqida yozilgan. Bular orasida uzoq davr tillarda doston bo‘lib kelgan xalq qahramonlari, chet el bosqinchilariga qarshi mardonavor kurashgan zabardast sarkardalar, jahonshumul ahamiyatga molik davlat va din arboblari, umuminsoniyat tamadduniga ulkan hissa qo‘shgan buyuk mutafakkir-olimlar bor. Kitob o‘sib kelayotgan yoshlarga – barkamol avlodga, umuman, buyuk siymolarimiz haqida ma’lumot olishni istagan keng kitobxonlar ommasiga mo‘ljallangan.
Read MoreYER VA EL
Qo‘lingizdagi kitobda: Yer qayerda joylashganligi bilan qiziqib ko‘rganmisiz? Yer paydo bo‘lgandan bugungacha bo‘lgan taraqqiyot bosqichlari haqidachi? Sizningcha Yer yuzida qanday xalqlar yashaydi? Yer yuzida nechta qit’a bor? Siz-chi, qaysi qit’ada yashaysiz? «Yer va el» sizning savollaringizga javob beradi.
Read MoreTEXNIKA DUNYOSI
Qo‘lingizdagi kitobda: Nimalarni ixtiro qilishni istaysiz? Inson ilk bor qachon parvoz qilgan? Kosmosga sayohat qilish orzuingiz bormi? Sizningcha avtomobil qachon ixtiro qilingan? «Texnika dunyosi» siz qiziqqan savollarga javob beradi.
Read More