“БУЮК ТЕРМИЗИЙЛАР” КИТОБИ НАШР ЭТИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг 2-бандидан келиб чиқиб: “ислом динининг, Қуръони Карим ва ҳадис илмининг асл моҳиятини, ҳадисшунослик мактабининг илмий-маънавий асосларини, Имом Термизий ҳамда термизий алломалар, юртимизда етишиб чиққан мутафаккир зотлар меросини ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб этиш” мақсадида Термизда яшаб ижод этган 50 ка яқин улуғ зотлар, улар қолдирган улкан маънавий-маърифий мерос ҳақида қимматли маълумотлар жамланган “Буюк термизийлар” (мусанниф Мирза Кенжабек) тазкираси “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриётида чоп этилди.
МУҲАРРИР ЛОЛА МУҲУТОВА ЎЗБЕКИСТОН БЎЙЛАБ САФАРДА
«Ўзбекистон ҳунармандчилиги ва амалий санъати» энциклопедиясининг 2-жилдини тайёрлаш жараёнида муҳаррир Лола Муҳутова республикамизнинг 12 вилоятида ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб, халқ амалий санъати усталари билан учрашиб қайтди.
Мазкур энциклопедия учун керакли бўлган маълумотлар ва иллюстрацияларни жамлаш, яъни Республика миқёсидаги тарихчи олимлар, таниқли музейшунослар, санъатшунослар ва халқ усталари билан учрашиб, ўзбек халқ амалий санъати ва ҳунармандчилигига оид қимматли манбаларни тўплади. Шунингдек, юртимизда мустақиллик йилларида қад кўтарган маданий иншоотлар ва уларни безатишда иштирок этган усталар билан учрашувлар уюштирди. Сафар давомида унга Республика “Ҳунарманд” уюшмаси вилоят бошқармалари аъзолари ҳамроҳлик қилди. Л. Муҳутова, шунингдек, ҳунармандчилик мактаблари (кандакорлик, дўппидўзлик, каштадўзлик, ёғоч ўймакорлиги, кулоллик, ганч ўймакорлиги, зардўзлик, тош ўймакорлиги, пичоқчилик, гиламдўзлик) фаолияти билан ҳам танишди.
20 аср: муҳаббат ҳақида 20 ҳикоядан намуна
(Чўлпон расми, таржимаи ҳоли, ҳикояси)
ҲАШАР
Драббллар (парча)