Январь 2017

"Китоб олами"

«Китоб олами» маънавий-маърифий савдо мажмуасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида мажмуада ҳафта давомида энг кўп сотилган китоблар (бестселлер) рўйхати эълон қилинди. Айтиш жоизки, мажмуа томонидан бу турдаги рейтинг тез-тез эълон қилиб турилади. Демак, ноябр ойининг ўтган ҳафтасида китобсеварлар Азим Суюннинг «Танланган асарлари»ни катта қизиқиш билан ўқиганлар. Шунингдек, «Бухоро амирининг хазинаси сирлари», «Амир Темур ёқутини қидириб» асарларига ҳам талаб катта бўлган. Энг кўп сотилган китоблар рўйхатининг тўлиқ кўриниши эса қуйидагича: 1. «Танланган асарлар»

СОҒЛОМ ОНА ВА БОЛА

Соғлом она ва бола Мазкур қўлланмада мазмунан бугуннинг энг муҳим масалалари таҳлил қилинади; дунёнинг 13 давлатидаги оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш муаммолари, ёшларга муносабат, оилалардаги ўзига хосликлар аниқ мисоллар, қизиқарли маълумотлар, теран кузатувлар асосида мухтасар келтирилади; ижтимоий кўмак кўрсатиш, тиббий ва ҳуқуқий ёрдам тизими, халқаро ва нодавлат ноти­жорат ташкилотлари томонидан соҳада олиб борилаётган ишлар атрофлича баён этилади.

Азиз юртдошлар!

Азиз юртдошлар! Сизни ва оила – аъзоларингизни кириб келаётган Янги – 2017 йил билан самимий қутлаймиз! Янги йилда бутун эзгу орзулар, мақсадлару режаларнинг гўзал рўёби барчамизга насиб айласин! Юртимиз осмонини мусаффолик, тинчлик, дастурхонларимизни эса тўкин-сочинлик асло тарк этмасин! Ҳурмат ва эҳтиром ила, «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти жамоаси

АВЛИЁ СЕРГИЙ

Авлиё Сергий Буюк рус ёзувчиси Л. Н. Толстойнинг «Авлиё Сергий» қиссаси ўзига хослиги билан адабиётшунослар ва китобхонларнинг диққат-эътиборига сазовор асарларидан биридир. Асар қаҳрамонининг ҳаёт тарзи кўп жиҳатдан ёзувчининг инсон умри, унинг ишончи, эътиқоди борасидаги қарашларини акс эттиради. Инсоннинг маънавий-руҳий комилликка интилиш йўлидаги машаққатларини, зиддиятли ички руҳий кечинмаларини тасвирлар экан, ёзувчи ўзининг ҳам бу борадаги фалсафий қарашларини баён этади. Ушбу қисса илк маротаба ёзувчининг вафотидан сўнг 1911 йилда «Л. Н. Толстойнинг сўнгги

CУИҚАСД

CУИҚАСД Мазкур роман «Аёзи чўзилган баҳор» ва «Ажал билан юзма-юз» китобларининг мантиқий давомидир. Мустақилликнинг даст­лабки ўн йиллигида мамлакатимизда содир этилган даҳшатли воқеа­лар қиш аёзининг ҳамон давом этганидан дарак беради. Икки дақиқа! Бу сониялар жуда кўп нарсаларни ўзгартириб юборарди, агарки ғанимларнинг Президент учун олдиндан тайёрланган суиқасди амалга ошганида. Бомба портлади, бироқ Оллоҳ суйган бандасини хор қилиш ёки ҳаёт­дан маҳрум этиш одамзоднинг қўлида эмас. Эл-юрт ишқида ёнган юраклар мангуликка дахлдордир.