Китобда аёл кишининг бўйида бўлгандан тортиб, то кўзи ёригунига қадар унинг организмида содир бўладиган ўзгаришлар содда ва равон тилда баён этилади. Шунингдек, бу ерда ёруғ дунёга келган меҳмон – чақалоқни қандай парваришлаш, кийинтириш ва бола тарбияси билан боғлиқ кўпгина масалалар баён этилган бўлиб, булар чақалоқни парвариш қилишда ёш оналар учун дастуриламал вазифасини бажаради. Мазкур китоб ҳаётида илк бор фарзанд кўришдек зўр қувонч арафасида турган ва эсон-омон қутулиб олиб, жигаргўшасини бағрига босишга муяссар бўлган оналарга мўлжалланган.
Read MoreҚИЗАЛОҚЛАР, ҚИЗЛАР, АЁЛЛАР
Мазкур китобда аёлларнинг гўдаклигидан бошлаб, бутун умри давомида соғлом бўлишидаги жисмоний машқларнинг аҳамияти ҳақида ҳикоя қилинади. Қиз болани соғлом қилиб ўстириш, унинг қадди-қомати чиройли ва бенуқсон бўлиши учун қайси жисмоний машқлар ёрдам беради? Уни бўлғусида оналикка қандай тайёрлаш керак? Ёши улғайиб борганда ортиқча вазн йиғмаслиги учун нималар қилиш зарур? Узоқ йилларгача жисмонан соғлом бўлиб, ҳормай-толмай ишлаб юриш учун нималарни билиш ва унга қандай амал қилиш фойдали? Китоб муаллифлари – спорт журналисти ва даволаш методисти ана шулар ҳақида ҳикоя қилади.
Read MoreКЕЛИННОМА
Сизга тақдим этилаётган ушбу китоб турмушга чиқиш остонасида турган қизларимиз, келинларимиз, умуман, ҳар бир оиланинг гултожи саналган аёлларимиз учун. Китобда ўзбек аёлларига хос бўлган – зукколик, дилбарлик, фидойилик, ҳаётга ва оилага муҳаббат каби гўзал фазилатларнинг шаклланишида энг масъулиятли давр – келинлик даврининг қирралари очиб берилади.
Read MoreҚИММАТБАҲО ЖАВОҲИРЛАР ҲАҚИДА БИЛИМЛАР КИТОБИ
Ушбу китоб Абу Райҳон Беруний қаламига мансуб «Минералогия» китобининг ўзбек тилига қилинган илк таржимасидир. Бу нашр Абу Райҳон Берунийнинг кўп жилдлик асарлари туркумини тўлдиради. Минераллар таснифи, уларнинг физик, кимёвий хусусиятлари, пайдо бўлиш назариясига ҳамда ишлов бериш технологияси каби масалаларга бағишланган шоҳ асарда Беруний минералларни таърифлаш билан бирга, уларнинг солиштирма оғирлигини физика ва минералогия тарихида биринчи марта тартибли равишда аниқлаб, маъданшуносликнинг амалий ишларига жорий қилди. Бундан ташқари, Беруний минераллар ва маъданларнинг ўз давридаги нарх-навоси, баъзиларининг дориворлик хусусиятлари, қимматбаҳо тошлар ва металлар билан боғлиқ инонч, ирим-сиримлар, қизиқарли этнографик маълумотларни баён этганки, булар…
Read More«BOLALAR ENSIKLOPEDIYASI»
Aziz bolajonlar! Siz mamlakatimizning baxtiyor farzandlarisiz. Bolaligingiz, yoshligingiz mustaqillik davrida o’tmoqda. Yurtimiz egasi, xalqimiz kelajagisiz. Demak, yoshlikdan bilimdon, tadbirkor, uddaburon bo’lib kamolga yetishingiz lozim. Buning uchun Sizda barcha imkoniyatlar mavjud. Bilim olishga, kasb-hunar egallashga istak bo’lsa, bas. Insoniyat XXI asrda yashamoqda. Bu asrda davlatimiz yuksak taraqqiy etgan mamlakatlar qatoridan joy olishi lozim. Buning uchun diyorimiz odamlari yetuk bo’lishi kerak. Prezidentimiz Islom Karimov ta’kidlaganlaridek, kelajakda O’zbekiston yuksak taraqqiy etgan iqtisodi bilangina emas, balki bilimdon, ma’naviy jihatdan yetuk farzandlari bilan ham jahonni qoyil qilishi lozim. Qo’lingizdagi kitob ana shunday farzandlarni tarbiyalab yetishtirishga…
Read MoreИШ ЮРИТИШ
Ушбу қўлланмада ташкилот ва муассасаларнинг иш юритиш фаолиятида энг кўп қўлланадиган ҳужжатлар, уларни тузиш тартиб-қоидалари масалаларига тўхталинди, улар тегишли намуналар билан кўрсатилди, иш юритишга оид луғат берилди. Қўлланма, биринчи навбатда ташкилотлар раҳбарлари ва ходимларига, бошқарув фаолиятида бевосита ҳужжат устида ишловчилар, котиб-референтлар, кадр хизмати ходимларига мўлжалланган, шунингдек, ундан бухгалтерлар, адлия маслаҳатчилари, аудитор, менежерлар ҳам фойдаланишлари мумкин.
Read MoreRUSCHA-O‘ZBEKCHA LUG‘AT
Lug‘atga rus tili nuqtai nazaridan zarur hisoblangan va eng ko‘p qo‘llanadigan 5000 so‘z, muhim ibora va turg‘un birikmalar kiritilgan. Lug‘at rus tilini o‘rganuvchi keng kitobxonlar ommasiga, umumiy o‘rta ta’lim maktablari, akademik litsey va kasb-hunar kolleji o‘quvchilariga mo‘ljallangan.
Read MoreBuyuk ajdodlarimiz
Ushbu kitob Turon, Movarounnahr zaminida yashab o‘tgan, “ulug‘ bobolarimiz”, “buyuk ajdodlarimiz” deb sharaflab, g‘ururlanib tilga olib kelingan mo‘tabar zotlar haqida yozilgan. Bular orasida uzoq davr tillarda doston bo‘lib kelgan xalq qahramonlari, chet el bosqinchilariga qarshi mardonavor kurashgan zabardast sarkardalar, jahonshumul ahamiyatga molik davlat va din arboblari, umuminsoniyat tamadduniga ulkan hissa qo‘shgan buyuk mutafakkir-olimlar bor. Kitob o‘sib kelayotgan yoshlarga – barkamol avlodga, umuman, buyuk siymolarimiz haqida ma’lumot olishni istagan keng kitobxonlar ommasiga mo‘ljallangan.
Read MoreYER VA EL
Qo‘lingizdagi kitobda: Yer qayerda joylashganligi bilan qiziqib ko‘rganmisiz? Yer paydo bo‘lgandan bugungacha bo‘lgan taraqqiyot bosqichlari haqidachi? Sizningcha Yer yuzida qanday xalqlar yashaydi? Yer yuzida nechta qit’a bor? Siz-chi, qaysi qit’ada yashaysiz? «Yer va el» sizning savollaringizga javob beradi.
Read MoreTEXNIKA DUNYOSI
Qo‘lingizdagi kitobda: Nimalarni ixtiro qilishni istaysiz? Inson ilk bor qachon parvoz qilgan? Kosmosga sayohat qilish orzuingiz bormi? Sizningcha avtomobil qachon ixtiro qilingan? «Texnika dunyosi» siz qiziqqan savollarga javob beradi.
Read MoreO‘SIMLIK OLAMI
Qo‘lingizdagi kitobda: Go‘sht bilan oziqlanadigan qanday o‘simliklar borligini bilasizmi? Eni inson bo‘yi bilan teng keladigan gullarni-chi? Siz sevib iste’mol qiladigan kartoshkaning vatani qayer? «Tirik tosh» deb nomlanadigan o‘simliklar haqida eshitganmisiz? Bularning barchasini «O‘simliklar olami»dan bilib oling!
Read MoreKOINOT
Qo‘lingizdagi kitobda: Koinot qanday paydo bo‘lgan? Siz nima deb o‘ylaysiz, taqdirimiz yulduzlarga bog‘liqmi? Yer yuradimi yoki Quyoshmi? Nima uchun yil fasllari o‘zgaradi? Barcha savollaringizning javobi «Koinotda».
Read MoreЎЗБЕКИСТОН ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ «УСТОЗИ» 60 ЁШДА!
«Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий ншариёти Ўқув адабиётлар ва тезкор нашрлар бўлими муҳаррири, 1-тоифа илмий муҳаррир Анвар Зулпихаров 8 июль куни олтмиш ёшга тўлди. Нашриёт раҳбар ва ходимлари Анвар ака Зулпихаровни муборак олтмиш ёши билан қутлаб, тадбир ташкиллаштирилди. Тадбир якунида юбилярга зарбоф тўн ва бошқа совғалар дақдим этилди.
Read MoreНАШРИЁТИМИЗ ХОДИМЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИЛАР
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти ходимлари – Дизайн ва компьютер оператори УМИД САПАЕВ ҳамда Бухгальтерия ва таҳлил бўлими бўлими бош бухгальтери Марина ПОЛОЗОВА Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан ҳамда соҳадаги самарали меҳнатлари учун ФАХРИЙ ЁРЛИҚ билан тақдирланишди.
Read MoreKITOB BAYRAMI 2017
Toshkent shahrida “Adabiyotga e`tibor – ma`naviyatga, kelajakka e`tibor” shiori ostida kitob bayrami bo`lib o`tdi. O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyevning 2017-yil 12-yanvardagi “Kitob mahsulotlarini chop etish va tarqatish tizimini rivojlantirish, kitob mutolaasi va kitobxonlik madaniyatini oshirish hamda targ`ibot qilish bo`yicha komissiya tuzish to`g`risida”gi farmoyishi ijrosi doirasida tashkil etilgan tadbirda davlat va jamoat tashkilotlari vakillari, yozuvchi va shoirlar, olimlar, noshirlar, yoshlar ishtirok etdi. Ko`rgazma va kitob savdolarida yurtimiz nashriyotlarida chop etilgan badiiy, siyosiy, ilmiy-ommabop adabiyotlar, darslik va qo`llanmalar taqdim etildi. «O‘zbekiston milliy ensiklopediyasi» davlat ilmiy nashriyoti ensiklopediya, lug‘at va ma’lumotnomalar, shuningdek badiy…
Read More9 Май Хотира ва қадирлаш куни муносабати билан «Ўзбекистон миллий энциклопедияси»
«Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриётида тадбир ўтказилди. Унда меҳнат фаҳрийлари ҳамда нашриёт жамоаси чиройли дастурхон атрофида ўтганларни хотирлашда. Тадбирдан фоторепортаж.
Read More«ИСЛОМ» ЭНЦИКЛОПЕДИЯ КИТОБИ НАШР ЭТИЛДИ
Сўнгги йилларда дин, хусусан, ислом дини ва унинг инсоният тарихий тараққиётидаги ўрни масаласига қизиқишнинг кескин даражада ортгани унинг ана шундай кенг қамровли мазмун-моҳияти билан бевосита боғлиқдир. Бу қизиқиш айни пайтда жаҳон динлари ичида энг ёши бўлишига қарамай исломнинг унга эътиқод қилувчи халқлар, ушбу дин тарқалган мамлакатлар ҳаётининг турли соҳаларига кўрсатаётган серқирра таъсири билан ҳам белгиланади. Ўлкамиз азалдан инсоният маданияти, шу жумладан, ислом маданияти ривожида муҳим ўринни эгаллаб келган. Тарихга назар ташласак, ислом динининг моҳиятини англаш, талқин қилиш ва унга ёндашувлар турли даврларда турлича бўлган. Хусусан, истибдод йилларида бу мерос деярли…
Read MoreМЕЙЛИЖОН САДИРОВ 60 ЁШГА ТЎЛДИ
МЕЙЛИЖОН САДИРОВ 60 ЁШГА ТЎЛДИ 15 март куни «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти Ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи Мейлижон Садиров 60 ёшга тўлди. Худди шу куни нашриёт томонидан жонкуяр ходимнинг юбилей санасига бағишлаб тадбир ташкил этилди. Сўзга чиққанлар Мейлижон акани табрикларкан, унинг жонкуярлиги, талабчанлиги ва масъулияти борасида алоҳида тўхталиб ўтдилар. Тадбирда барча ходимлар иштирокида юбилярга эсдалик совғалари топширилди.
Read More“БУЮК ТЕРМИЗИЙЛАР” КИТОБИ НАШР ЭТИЛДИ
“БУЮК ТЕРМИЗИЙЛАР” КИТОБИ НАШР ЭТИЛДИ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг 2-бандидан келиб чиқиб: “ислом динининг, Қуръони Карим ва ҳадис илмининг асл моҳиятини, ҳадисшунослик мактабининг илмий-маънавий асосларини, Имом Термизий ҳамда термизий алломалар, юртимизда етишиб чиққан мутафаккир зотлар меросини ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб этиш” мақсадида Термизда яшаб ижод этган 50 ка яқин улуғ зотлар, улар қолдирган улкан маънавий-маърифий мерос ҳақида қимматли маълумотлар жамланган “Буюк термизийлар” (мусанниф Мирза Кенжабек) тазкираси “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриётида чоп этилди. МУҲАРРИР…
Read MoreКИТОБХОНЛАРГА «СУИҚАСД» ТАҚДИМ ЭТИЛДИ
25 январь куни Ўзбекистон миллий матбуот марказида «Ўзбекистон милллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти томонидан чоп этилган ёзувчи Акбар Мирзо қаламига мансуб «Суиқасд» романининг тақдимоти бўлиб ўтди. Ижодкорлар асарларида тараннум этган Истиқлолни замонамизнинг яна бир қаҳрамони 1991 йил августида эълон қилди. Бу кунни умумхалқ байрами сифатида нишонлаб келамиз. Минг йиллар бўйи орзулаб келинган Мустақиллигимизни эълон қилган киши мамлакатимизнинг, халқимизнинг, замонамизнинг чинакам қаҳрамонига айланди. Зеро, Мустақилликни қўлга киритиш машаққати билан уни сақлашнинг, авайлаб-асрашнинг ўртасида улкан тафовут бор. Шундай буюк масъулиятни ўз зиммасига олиб, бу тарихий вазифани бекаму кўст бажариб келган Мустақиллигимиз меъмори,…
Read MoreBOLAKAY NIDOSI
Afrikalik yozuvchi Jeyms Ngugi bir-biridan qiziqarli sarguzashtlarga boy ushbu romanida oq tanli mustamlakachi Xaulends, qora tanli zamindor Jakoba hamda kambag‘al kishi Ngoto oilasi misolida o‘z yerlari uchun vaqtida jon koyitmagan, qayg‘urmagan keksa keniyaliklar ustidan kuladi, bunday beparvolik, noahillik va sustkashlik orqasida mislsiz fojialar yotganini ro‘yi rost yorqin manzaralarda ko‘rsatadi.
Read More«СУИҚАСД»
Мазкур роман «Аёзи чўзилган баҳор» ва «Ажал билан юзма-юз» китобларининг мантиқий давомидир. Мустақилликнинг дастлабки ўн йиллигида мамлакатимизда содир этилган даҳшатли воқеалар қиш аёзининг ҳамон давом этганидан дарак беради. Икки дақиқа! Бу сониялар жуда кўп нарсаларни ўзгартириб юборарди, агарки ғанимларнинг Президент учун олдиндан тайёрланган суиқасди амалга ошганида. Бомба портлади, бироқ Оллоҳ суйган бандасини хор қилиш ёки ҳаётдан маҳрум этиш одамзоднинг қўлида эмас. Эл-юрт ишқида ёнган юраклар мангуликка дахлдордир.
Read More«ЎЗБЕК ТИЛИНИНГ ИЗОХЛИ ЛУҒАТИ »
Луғат ҳозирги ўзбек адабий тилида кенг истеъмолда бўлган 80 мингга яқин сўз ва сўз бирикмаларини, фан, техника, санъат ва маданият соҳаларига оид терминларни, бир неча шевада қўлланадиган сўзларни, баъзи тарихий ва эскирган атамаларни ўз ичига олади. Луғатда берилган сўзларнинг амалда қўлланиши ХХ аср ўзбек адабиёти ва матбуотидан олинган мисоллар билан далилланган. Луғат ўзбек тилшунослиги ва туркийшунослик бўйича мутахассислар, таржимонлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари, олий таълим муассасаларининг ўқитувчилари ва талабалари, шунингдек, кенг ўқувчилар оммаси учун мўлжалланган.
Read More«ПЕДАГОГИКА» ЭНЦИКЛОПЕДИЯ
Ушбу энциклопедия педагогика ва халқ таълими бўйича илмий-оммабоп нашр бўлиб, таълим-тарбия тарихи, назарияси ва амалиётига доир маълумотларни ўз ичига олади. Шунингдек, энциклопедияга педагогика фани ва унинг муаммолари, йўналишларига оид мақолалар киритилади. Ҳар бир мақолада дидактика, таълим методикаси, мактаб ва синфдан ташқари ишлар, дефектология, педагогика ҳамда болалар психологияси масалаларига эътибор қаратилади. Энциклопедия саҳифаларида Ўзбекистонда халқ таълимининг ҳозирги ҳолати, мамлакатимиз ва хориж педагоглари, маърифатпарварлари тўғрисидаги маълумотлар, Ўзбекистонда олий ва ўрта махсус таълим тизими, олий ўқув юртлари, ўрта таълим ҳақидаги материаллар ҳам имкон қадар кенгроқ ёритилади. Қолаверса, «Педагогика» энциклопедияси педагогика фани, таълим-тарбия, педагогик…
Read More«TO‘G‘RI OVQATLANISH QOIDALARI»
Inson salomatligini ta’minlash va turli xil kasalliklardan himoyalanishda sog‘lom turmush tarzining asosiy omillaridan biri to‘g‘ri (ratsional) ovqatlanishdir. Kitobda to‘g‘ri ovqatlanish qoidalari zamonaviy fiziologiya, biokimyo, ekologiya hamda tibbiyot yutuqlariga suyangan holda bayon qilingan. Unda, dastavval, hazm a’zolarining qisqacha funksiyalari, makro- va mikronutriyentlarning o‘ziga xos xususiyatlari, manbalari, ularni iste’mol qilish me’yorlari, ushbu oziq moddalarining tanqisligida va ularni keragidan ziyod iste’mol qilinganida kelib chiqadigan salbiy oqibatlar batafsil yoritilgan. Shuningdek, yilning har xil fasllarida, mamlakatimiz iqlim sharoitida turli kasb egalarining hamda yosh bolalar, o‘quvchilar, talabalar, homilador va emizikli onalar, keksalarning to‘g‘ri ovqatlanish tamoyillari bayon…
Read More