


| Nashriyotning 2010 yil nashr rejasi |
1. Жамоа. Русча-ўзбекча луғат, 2 жилдли, 1-жилд, 160 н.т., 5000 нусха.
Икки жилдли катта ҳажмдаги Русча-ўзбекча луғат нашриётимизда сўнгги бор 1983-1984 йилларда нашр этилган эди. Албатта, бу нашр шу турдаги луғатлар ичида ўз даврида энг мукаммали ҳисобланган. Ўтган йиллар мобайнида рус тилида ҳам, ўзбек тилида ҳам катта ўзгаришлар рўй берди, адабий ва илмий тилда янги-янги сўзлар пайдо бўлди. Бундан ташқари ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши муносабати билан сўзлар таржимаси ва изоҳида ҳам янгича ёндошув юзага келди. Шуларни ҳисобга олиб нашриёт Ўзбекистон ФА Тил ва адабиёт институти билан ҳамкорликда луғатнинг ҳозирги кун талабига жавоб берадиган янги нашрини тайёрлади. 1-жилди А-О ҳарфлари билан бошланувчи сўзларни ўз ичига олади. Луғат кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган.
2. Жамоа. Русча-ўзбекча луғат, 2 жилдли, 2-жилд, 160 н.т., 5000 нусха.
Икки жилдли катта ҳажмдаги Русча-ўзбекча луғат нашриётимизда сўнгги бор 1983-1984 йилларда нашр этилган эди. Албатта, бу нашр шу турдаги луғатлар ичида ўз даврида энг мукаммали ҳиобланган. Ўтган йиллар мобайнида рус тилида ҳам, ўзбек тилида ҳам катта ўзгаришлар рўй берди, адабий ва илмий тилда янги-янги сўзлар пайдо бўлди. Бундан ташқари ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши муносабати билан сўзлар таржимаси ва изоҳида янгича ёндошув юзага келди. Шуларни ҳисобга олиб нашриёт Ўзбекистон ФА Тил ва адабиёт институти билан ҳамкорликда луғатнинг ҳозирги кун талабига жавоб берадиган янги нашрини таёрлади. 2-жилд П-Я ҳарфлари билан бошланувчи сўзларни ўз ичига олади. Луғат кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган.
3. Жамоа. Тошкент маҳаллалари, ўзбек тилида, кирилл алифбосида, 30,0 н.т., 3000 нусха.
Тошкент шаҳарсозлик тизимида шаҳар маҳаллаларининг роли беқиёс. Китобда шаҳарнинг энг йирик тарихий маҳаллалари қаторида бугунги кунда фаолият юритаётган 474 та маҳалла – фуқаролар йиғини ҳақида батафсил маълумот берилади. Китобхон, жумладан, ундан ҳар бир маҳалланинг манзили, чегаралари, ташкил топган даври, тарихи, аҳолиси, маҳалла ҳудудидаги турли маиший-маданий, савдо, саноат корхоналар бор-йўқлиги, маҳалла ҳудудидан чиққан машҳур инсонлар, бугунги кунда маҳаллаларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, ёшлар тарбияси, хотин-қизлар билан олиб борилаётган турли тадбирлар ҳақида ўзига керакли маълумотларни олади. Китоб шаҳримиз тарихи билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
4. Жамоа. Фалсафа луғати, кирилл алифбосида, ўзбек тилида, 28,4 н.т., 2000 нусха.
Ушбу луғат фалсафа йўналишидаги фанларда, ижтимоий-сиёсий ва илмий-оммавий адабиётларда ишлатиладиган ҳамда маънавий ҳаётда кенг қўлланилаётган айрим илмий, фалсафий атама, тушунча, оқим, йўналиш, назария, таълимотларни изоҳлайди.
5. Тўхлиев ва б. Иқтисодиёт атамалари изоҳли луғати, ўзбек тилида, кирилл алифбосида, 15,0 н.т., 3000 нусха.
Ушбу луғатда иқтисодиёт фани, миллий иқтисодиёт амалиёти соҳасида кенг қўлланадиган атама ва терминлар танлаб олинган. Унда, айниқса, бозор иқтисодиётига ўтиш муносабати билан кейинги йилларда юзага келган тушунчалар изоҳига урғу берилган. Луғат талабалар, илмий ходимлар, тадбиркорлар, хў жалик ходимлари, шунингдек, кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
6. Ҳ.Неъматов. Селекция ва уруғчилик, энциклопедик маълумотнома, ўзбек тилида, кирилл алифбосида, 30,0 н.т., 1000 нусха.
Ушбу маълумотномада Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалик экинларида мўл-кўл ҳосил олиш, сифатли уруғликлар тайёрлаш жараёни, тарихи, ҳажми, сифати, авлодлари ҳақида назарий ҳамда 800 га яқин шу соҳада хизмат қилиб келаётган шахслар хусусида маълумотлар берилади. Шунингдек, китобдан ипак қурти, оралиқ ва такрорий экинлар, қора моллар, қўй-эчкилар, кийиклар, йўқолиб бораётган ноёб зотли ҳайвонлар ҳамда ўсимликлар дунёсининг уруғлари тўғрисидаги мақолалар ҳам ўрин эгаллайди.
7. Жамоа. Тарих энциклопедияси, ўзбек тилида, лотин алифбосида, 50,0 н.т., 3000 нусха.
Ушбу энциклопедия тарих, археология, этнография, меъморчилик, маданият тарихига оид 5000 дан зиёд умумбашарий, маҳаллий термин ва атмаларни ўз ичига олади. Унда Ватанимиз ҳудудида ўтмишда ўтган барча салтанатлар, шоҳлар, саркардалар, буюк алломалар ҳақида ихчам мақолалар берилади. Китобхон бу нашр орқали мамлакамиз ҳудудида жойлашган археологик, меъморий ёдгорликлар, урф-одат, миллий маросимларимиз ҳақида ҳам маълумотга эга бўлади. Кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
8. Жамоа. Хотин-қизлар энциклопедияси, 4-нашри, ўзбек тилида, кирилл алифбосида, 30,0 н.т., 3000 нусха.
Ушбу китоб аёлларга бағишланган. Унда қиз болани дунёга келишидан бошлаб, уни тарбиялаб ўстириш, балоғат ёшига етгунга қадар ички ва ташқи дунёсида юз берадиган ўзгаришлар, қиз болани оила қуришга тарбиялаш, эр-хотинлик муносабатлари, оналик бахти, оиланинг ахлоқий-руҳий муҳити, муҳаббат ва вафо каби масалалар ўрин оган. Унинг ижодкорлари рисоладагидек она бўлишлик учун самимий маслаҳатлар, тавсиялар берадилар.
9. М.Аминов, А.Мадвалиев ва б. Иш юритиш, 3-нашри, ўзбек тилида, кирилл алифбосида, 25,0 н.т., 3000 нусха.
Ушбу қўлланма 2000-2003 йилларда чоп этилган “Иш юритиш” амалий қўлланмасининг қайта ишланган ва тўлдирилган нашри ҳисобланади. Унда ташкилот ва муассасалар фаолиятида кенг қўлланиладиган ҳужжатлар, уларни тузиш тартиб-қоидалари баён қилиниб, тегишли ҳужжатларнинг намуналари берилган, иш юритиш бўйича қисқача луғат илова қилинган.
II. БОЛАЛАР АДАБИЁТИ
10. Жамоа. Менинг биринчи энциклопедиям: Ўсимликлар дунёси, ўзбек тилида, лотин алифбосида, 20,0 н.т., 3000 нусха.
“Менинг биринчи энциклопедиям” туркумидаги ушбу китоб мактаб ёшидаги болалар учун биринчи энциклопедия ҳисобланади. Китоб ўсимликлар дунёси билан таништиради. Энциклопедия болаларбоп содда тилда ёзилган. Кўплаб рангли расмлар билан безатилган.
11. Ҳ.Ҳасанов, О.Бўриев, Сайёҳ олимлар, ўзбек тилида, лотин алифбосида, 20,0 н.т., 4000 нусха.
Ушбу китоб таниқли географ олим Ҳамидулла Ҳасанов қаламига мансуб. Унда марказий осиёлик сайёҳлар ва географ олимларнинг жаҳон фани ва маданияти хазинасига қимматли ҳисса қўшганлиги, уларнинг ҳаёти, ижодий фаолиятлари ва сайёҳатлари оммабоп тилда, очерк тарзида баён қилинган.
III. МЕРОС ВА МАНБА
12. Кошифий Ҳусайн Воиз, Ахлоқий Муҳсиний (“Яхши хулқлар”). Нашрга тайёрловчи А.Мадраҳимов, ўзбек тилида, 30,0 н.т., 2000 нусха.
Ушбу асар ўрта асрнинг машҳур мутафаккир-илоҳиётчи олими меросидан намунадир. Асар 40 бобдан иборат бўлиб, унда таълим-тарбия, бола тарбияси, адолат, сабр, ҳаё, покизалик, ростгўйлик каби масалалар кенг ёритилган. Ахлоқ ҳақидаги энг машҳур асарлардан бўлган ушбу китоб Ҳусайн Бойқаронинг ўғли Абулмуҳсин Мирзога бағишланган. “Ахлоқий муҳсиний” Ҳирот китобат санъатининг шоҳ асаридир. Китобда Беҳзод мўйқаламига мансуб 23 та ноёб расм мавжуд. Қўлёзмани хаттот Мир Али Ҳиравий форс тилида тайёрлаган. Китоб ҳошиясига “Туҳфат ус-саловат” асари матни битилган. “Ахлоқий муҳсиний” Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институти фондида сақланаётган 1501 йилдаги қўлёзмасидан шарқшунос олимлар Маҳмуд Ҳасаний ва Асадулла Ҳакимжонов ўзбек тилига таржима қилишди. Нашриёт асар ниҳоятда санъаткорона тайёрлангани учун унинг факсимилесини ҳам беришни маъқул кўрди. Ушбу нашр китобат санъати, умуман маданий меросимиз билан қизиқувчан кенг китобхонларга мўлжалланган.
13. Жамоа. Буюк аждодларимиз, ўзбек тилида, лотин алифбосида, 24,0 н.т., 3000 нусха.
Шарқ мамлакатлари... Шарқ фалсафаси... Шарқ мўъжизаси... Жаҳон цивилизациясининг бугунги тараққиётига тамал тошини қўйган буюк Шарқ юзлаб даҳоларни етиштиргани ҳеч кимга сир эмас. Бу даҳоларнинг кўпчилиги ҳақида тўлиқ ёки қисман маълумотга эгамиз. Лекин яна бир қанча буюк мутафаккир ва донишмандларимиз борки, улар тўғрисида ҳатто тасаввурга ҳам эга эмасмиз. Ушбу китоб худди шу йўналишга хизмат қилиб, IX асрдан ХХ аср бошигача Марказий Осиёда яшаб ижод этган кўплаб аждодларимиз – машҳур олимлар, файласуфлар, шоирлар, муҳаддислар ҳаёти ҳақида қисқача маълумот бериб, уларнинг қиёфасини намоён этиши билан маданият ва илм-фан оламига муҳим ҳисса бўлиб қўшилади. Китоб олий ўқув юртлари талабаларига ва маданий меросимизга қизиққан кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
14. Абу Райҳон Беруний. Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар (“Ал-осор ал-Боқия ан ал-қурун ал-ҳолия”), 2-нашри. Нашрга тайёрловчи С.Каримова, ўзбек тилида, 50 н.т., 2000 нусха.
Берунийнинг ушбу йирик энциклопедик асарида Ўрта Осиё халқлари, яҳудий, юнон ва бошқа халқларининг ижтимоий, маданий ва илмий ҳаётининг тарихи урф-одатлари ва бошқа жиҳатлари, шунингдек, Ўрта Осиёнинг араблар томонидан истило қилиниши ҳақида тўлиқ маълумотлар берилган. Унда олимнинг табиий фанларнинг турли соҳаларига оид кашфиётлари ўз ифодасини топган. Асар ХIХ асрнинг 2-ярми – ХХ аср мобайнида немис, инглиз, рус тилларига таржима қилинган. Ўзбекча таржимаси 1968 йилда Тошкентда Беруний “Танланган асарлари” туркуми (1-жилд) Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институти томонидан нашр этилган. Бугунги кунда ушбу асарга эҳтиёж ниҳоятда катта. Асар илмий ходимларга, тадқиқотчиларга, умуман маданий ва илмий меросимиз билан қизиқувчиларга муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Ундан кенг китобхонлар ҳам фойдаланишлари мумкин.
15. Ибн Ҳавқал, Мовароуннаҳр. Нашрга тайёрловчи Ш.С.Камолиддинов, ўзбек тилида, 10 н.т., 3000 нусха.
Китоб Х асрда Бағдодда яшаб ижод қилган араб географ олими қаламига мансубдир. У ўзигача бўлган араб сайёҳлари асарларини қунт билан ўрганиб, сайёҳатга чиқади ва “Китоб ал-масолик вал-мамолик” (“Йўллар ва мамлакатлар китоби”)ни ёзади. Ушбу нашрда муаллифнинг мазкур асардаги Ўрта Осиё тарихий географияси ва шаҳарларининг тарихий топографиясига оид бўлган “Мовароуннаҳр” қисмининг ўзбекча таржимаси берилган. Таржима М. Де Гуйе томонидан тайёрланиб, “Араб географлари кутубхонаси” туркумида нашр этилган танқидий матни асосида амалга оширилган. Китобда илмий изоҳлар, кўрсаткичлар келтирилган. Китоб Ўзбекистон тарихи билан қизиқувчиларига муҳим манба бўлиб хизмат қилади.
16. Наршахи, История Бухары (“Бухоро тарихи”). Рус тилида. Нашрга тайёрловчи Ш.Камолитдинов, 30,0 н.т., 3000 нусха.
Китоб 36 бобдан иборат бўлиб, асосан, Бухоро воҳасининг тарихи акс этган. Бир неча боб Бухоронинг барпо этилиши, қадимги номлари, қадимги подшоҳ ларига бағишланган. Махсус бир боб Бухоро атрофидаги шаҳар ва қишлоқларнинг тавсифига оиддир. Асарда жойларнинг тарихи, аҳолиси ва унинг машғулоти ҳамда ташқи шаҳарлар билан муеосабатлари ҳикоя қилинади. Бухоро аҳолисининг ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаётида содир бўлган муҳим тарихий воқеалар баён қилинади. Китобда Ўрта Осиёда араб халифалигининг ўрнатилиши, ислом динининг ёйилиши, Муқанна, Абу Муслим ва б. бошчилигидаги халқ қўзғолонлари батфсил ёритилади. Асарда Бухоронинг тарихий топографияси, шаҳар дарвозалари. Мудофаа деворларининг қурилиши, арк ва шаҳристоннинг бино қилиниши ҳикоя қилинади. Асар 1897 йил рус тилига (Н.Ликошин) таржима қилинган. Ўзбек тилида 1966 йил ва 1993 йилларда нашр этилган. Китоб охирида илмий изоҳлар, исмлар ва георафик кўрсаткичлар келтирилади. Китобдан кўплаб безаклар ўрин олган. Китоб Ўрта Осиё тарихини ўрганишда нодир манба ҳисобланади.
IV. ТИББИЁТГА ОИД АДАБИЁТЛАР
17. “Саломатлик”. Энциклопедия. Тузатилган 2-нашри, ўзбек тилида, кирилл алифбосида, 80,0 н.т., 5000 нусха.
Ушбу энциклопедияда соғлиқни сақлаш ва мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, соғлом насл ҳақида қайғуриш, шунингдек, одамлардаги соғ ва носоғ ҳолатлар, турли касалликлар ҳамда уларнинг олдини олиш, болаларни парвариш қилиш, уларни жисмоний ва руҳий жиҳатдан соғлом қилиб тарбиялаш, шахсий ва жинсий гигиена, тўсатдан хавф туҳилган ҳолатларда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва бошқа масалалар ёритилган. Энциклопедиядан назарий тиббиёт ҳамда халқ табобатларига оид мақолалар ҳам ўрин олади. Китоб кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
18. М.Асадуллаев, С.Н.Асланова. Пропедевтика нервных болезней, на русском языке, 15,0 уч.изд.л., тираж 1000 экз.
Предлагаемый учебник является первым учебным пособием по пропедевтике нервных болезней. В нем дана история неврологии с момента её возникновения до наших дней. А также приведены клинические данные нервных болезней в Узбекистане. Освещены современные вопросы неврологии. Учебник предназначен для студентов медицинских институтов, а также может быть использован врачами широкого профиля.
19. Э.И.Мусабоев, А.Қ.Байжонов. ОИВ инфекцияси ва унинг касб орқали юқиш профилактикаси, ўзбек тилида, кирилл алифбосида, 2,7 н.т., 3000 нусха.
Қўлланма ўрта тиббиёт ходимлари ва тиббиёт коллежлари ўқувчилари учун мўлжалланган бўлиб, унда ОИВ инфекцияси (этнологияси, эпидемиологияси, патогенези, лабораторик ташхиси, даволаш профилактикаси) ва унинг касб орқали юқиш профилактикасига оид масалалар ёритилган.
20. Р.Арзиқулов. Репродуктив саломатлик валеологияси, ўзбек тилида, кирилл алифбосида, 8,0 н.т., 1000 нусха.
Китобда репродуктив саломатлик муаммолари, соғлом оилани шакллантириш, оиланинг соғлом ва фаровон бўлишига қаратилган ҳукумат қарорлари ўз ифодасини топган. Оиланинг соғлом бўлиши учун фарзандлар туғилиши оралиғидаги муддатларга риоя қилиш, исталмаган ҳомиладорликдан сақланиш, яъни контрацептивлардан фойдаланиш усуллари, болаларнинг бенуқсон бўлиб туғилиши, ген – зурриёдимизнинг соғлигини сақлаш, шунингдек, жинсий йўл билан юқадиган касалликлар, репродуктив тизим аъзоларининг рак олди ва рак касалликларидан сақланиш учун нималарга эътибор бериш зарурлиги ҳақида гап кетади.
21. Г.Шахмурова. Спорт анатомияси, ўқув қўлланма, ўзбек тилида, 14,0 н.т., 1300 нусха. Ушбу қўлланма педагогик касб-ҳунар коллежлари учун мўлжалланган бўлиб, унда одам таянч-ҳаракат органлари, мускуллари, ички органлари, сезги органлари, юрак-қон ва нерв системалари ҳақидаги ўқувчилар учун зарур бўлган маълумотлар ёритилиб, мавзуларга тегишли суратлар берилган.
22. И.Қ.Мусабоев ва бошқалар. Юқумли касалликлар эпидемиологияси ва паразитологияси, ўқув қўлланма, ўзбек тилида, 31,5 н.т., 3000 нусха.
Ушбу қўлланма тиббиёт коллежлари талабаларига мўлжалланган бўлиб, унда юқумли касалликлар, умумий эпидемиология ва тиббий паразитология масалалари ёритилган. У умумий ва махсус қисмлардан иборат.
23. М.Болиев. Лотин тили ва тиббиёт терминологияси, ўқув қўлланма, ўзбек тилида , 14,0 н.т., 3000 нусха.
Касбни эгаллаш касб тилини ўрганиш, шу билан бирга тушунчалар ва уларни ифодаловчи атамалар тизимини ўзлаштириш билан амалга оширилади. Ушбу қўлланма тиббиёт коллежлари талабаларига мўлжалланган бўлиб, лотин тили ва тиббиёт терминологиясини ўрганишда асосий манба ҳисобланади.
V. БАДИИЙ АДАБИЁТ “Ўқувчининг китоб жавони” туркумида
“Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг лотин ёзувида нашр этилган бадиий, ижтимоий-сиёсий ва маърифий адабиётларга бўлган чанқоқлигини қондириш мақсадида 2004 йилдан “Ўқувчинининг китоб жавони” туркумида ўзбек адиблари ва мутафаккирларининг бадиий юксак, илмий-тарихий аҳамиятга молик асарларини чоп этмоқда. 2010 йилда нашриёт туркумни қуйидаги китоблар билан давом эттиради:
24. Абдулла Қаҳҳор, А.П.Чехов. Ҳикоялар, ўзбек тилида, 15,0 н.т., 3000 нусха. 25. Шукур Холмирзаев. Қисса ва ҳикоялар, ўзбек тилида, 15,0 н.т., 3000 нусха.
VI. ДАРСЛИК ВА ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМАЛАРИ Мактаб дарсликлари
26. О.Ҳасанбоева. “Одобнома”. 1-синф учун, ўзбек тилида (лотин алифбосида), 4.68 н.т., 420002 нусха. 27. О.Ҳасанбоева. “Одобнома”. 1-синф учун, қозоқ тилида, 4,68 н.т., 7768 нусха. 28. О.Ҳасанбоева. “Одобнома”. 1-синф учун, қирғиз тилида, 4,68 н.т., 997 нусха. 29. О.Ҳасанбоева. “Одобнома”. 1-синф учун, тожик тилида, 4,68 н.т., 8814 нусха. 30. О.Ҳасанбоева. “Одобнома”. 1-синф учун, туркман тилида, 4,68 н.т., 1082 нусха. 31. О.Ҳасанбоева. “Одобнома”. 1-синф учун, қорақалпоқ тилида, 4,68 н.т., 9411 нусха. 32. Э.Сариков ва б. “Иқтисодий билим асослари”. 8-синф учун, ўзбек тилида, 9,0 н.т., 520768 нусха. 33. Э.Сариков ва б. “Иқтисодий билим асослари”. 8-синф учун, рус тилида, 9,0 н.т., 32940 нусха. 34. Э.Сариков ва б. “Иқтисодий билим асослари”. 8-синф учун, қорақалпоқ тилида, 9,0 н.т., 10996 нусха. 35. Э.Сариков ва б. “Иқтисодий билим асослари”. 8-синф учун, қозоқ тилида, 9,0 н.т., 8196 нусха. 36. Э.Сариков ва б. “Иқтисодий билим асослари”. 8-синф учун, тожик тилида, 9,0 н.т., 9053 нусха. 37. Э.Сариков ва б. “Иқтисодий билим асослари”. 8-синф учун, қирғиз тилида, 9,0 н.т., 1089 нусха. 38. Э.Сариков ва б. “Иқтисодий билим асослари”. 8-синф учун, туркман тилида, 9,0 н.т., 1013 нусха. 38. Э.Сариков ва б. “Иқтисодий билим асослари”. 9-синф учун, ўзбек тилида, 9,0 н.т., 548365 нусха. 39. Э.Сариков ва б. “Иқтисодий билим асослари”. 9-синф учун, рус тилида, 9,0 н.т., 30417 нусха. 40. Э.Сариков ва б. “Иқтисодий билим асослари”. 9-синф учун, қорақалпоқ тилида, 9,0 н.т., 10684 нусха. 41. Э.Сариков ва б. “Иқтисодий билим асослари”. 9-синф учун, қозоқ тилида, 9,0 н.т., 8533 нусха. 42. Э.Сариков ва б. “Иқтисодий билим асослари”. 9-синф учун, тожик тилида, 9,0 н.т., 9327 нусха. 43. Э.Сариков ва б. “Иқтисодий билим асослари”. 9-синф учун, қирғиз тилида, 9,0 н.т., 1188 нусха. 44. Э.Сариков ва б. “Иқтисодий билим асослари”. 9-синф учун, туркман тилида, 9,0 н.т., 955 нусха. 45. И. Асқаров ва б. “Кимё”. 9-синф учун, ўзбек тилида, 12,0 н.т., 548365 нусха. 46. И.Асқаров ва б. “Кимё”. 9-синф учун, рус тилида, 12,0 н.т., 30417 нусха. 47. И.Асқаров ва б. “Кимё”. 9-синф учун, қорақалпоқ тилида, 12,0 н.т., 10684 нусха. 48. И. Асқаров ва б. “Кимё”. 9-синф учун, қозоқ тилида, 12,0 н.т., 8533 нусха. 49. И.Асқаров ва б. “Кимё”. 9-синф учун, тожик тилида, 12,0 н.т., 9327 нусха. 50. И.Асқаров ва б. “Кимё ”. 9-синф учун, қирғиз тилида, 12,0 н.т., 1188 нусха. 51. И.Асқаров ва б. “Кимё”. 9-синф учун, туркман тилида, 12,0 н.т., 955 нусха. 52. Б.Ҳайдаров ва б. “Геометрия”. 9-синф учун, ўзбек тилида, 10,0 н.т., 548365 нусха. 53. Б.Ҳайдаров ва б. “Геометрия”. 9-синф учун, рус тилида, 10,0 н.т., 30417 нусха. 54. Б.Ҳайдаров ва б. “Геометрия”. 9-синф учун, қорақалпоқ тилида, 10,0 н.т., 10684 нусха. 55. Б.Ҳайдаров ва б. “Геометрия”. 9-синф учун, қозоқ тилида, 10,0 н.т., 8533 нусха. 56. Б.Ҳайдаров ва б. “Геометрия”. 9-синф учун, тожик тилида, 10,0 н.т., 9327 нусха. 57. Б.Ҳайдаров ва б. “Геометрия”. 9-синф учун, қирғиз тилида, 10,0 н.т., 1188 нусха. 58. Б.Ҳайдаров ва б. “Геометрия”. 9-синф учун, туркман тилида, 10,0 н.т., 955 нусха.
Режадаги адабиётлар бўйича буюртмаларни қуйидаги манзилларга юборишингизни сўраймиз: 100129, Тошкент шахри, Навоий кўчаси, 30-уй, “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриётига, тел,: 244-34-38, 244-07-47, 244-60-75. 100129, Тошкент ш, Навоий кўчаси, 30-уй, “Ўздавкитобсавдотаъминот” xиссадорлик жамиятига, тел.: 244-19-91. 100129, Тошкент ш, Навоий кўчаси, 30-уй, “Ўзкитобсавдо” Давлат акциядорлик компаниясига, тел.: 244-06-32
Буюртмаларингизни кутиб қоламиз. |
| Реклама |
Kontekst kodi |

2010 yil O'zbekiston Respublikasida "Barkamol avlod yili" deb e'lon qilininshi munosabati bilan " O'zbekiston milliy ensiklopediyasi" Davlat ilmiy nashriyotining tadbirlar rejasi

Hurmatli mehmon sizga O'zME nashrlaridan biri maqul kelgan bo'lsa siz saytimizdan harid qilish formasini to'ldirishingiz mumkin! va biz sizga tez orada javob beramiz!
| Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
|---|---|---|---|---|---|---|


Prezident Islom Karimovning O‘zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 19 yilligiga bag‘ishlang2an tantanali marosimdagi tabrik so‘zi
Haqiqatan ham barchamiz uchun eng ulug‘, eng aziz bo‘lgan ana shu
bayram bilan siz azizlarni, sizning timsolingizda butun xalqimizni chin
qalbimdan tabriklash men uchun katta baxtdir.
Prezident Islom Karimovning O‘zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 19 yilligiga bag‘ishlangan tantanali marosimdagi tabrik so‘zi
Haqiqatan ham barchamiz uchun eng ulug‘, eng aziz bo‘lgan ana shu
bayram bilan siz azizlarni, sizning timsolingizda butun xalqimizni chin
qalbimdan tabriklash men uchun katta baxtdir.
Samimiy qutlovlar
O’zbekiston Respublikasi PrezidentiIslom Karimov Janobi Oliylariga.
O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senatining uchinchi yalpi majlisi to‘g‘risida axborot
Shu yil 28-29 avgust kunlari Toshkent shahrida O‘zbekiston Respublikasi
Oliy Majlisi Senatining uchinchi yalpi majlisi bo‘lib o‘tdi. Majlisda
Vazirlar Mahkamasining taklif etilgan a’zolari, vazirlik ...
Samimiy qutlovlar
O’zbekiston Respublikasi Prezidenti Islom Karimov Janobi Oliylariga
Yangiliklar «Жахон» axborot agentligi tomonidan taqdim etilgan