КИТОБХОНЛАРГА «СУИҚАСД» ТАҚДИМ ЭТИЛДИ

КИТОБХОНЛАРГА «СУИҚАСД» ТАҚДИМ ЭТИЛДИ

25 январь куни Ўзбекистон миллий матбуот марказида «Ўзбекистон милллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти томонидан чоп этилган ёзувчи Акбар Мирзо қаламига мансуб «Суиқасд» романининг тақдимоти бўлиб ўтди. Ижодкорлар асарларида тараннум этган Истиқлолни замонамизнинг яна бир қаҳрамони 1991 йил августида эълон қилди. Бу кунни умумхалқ байрами сифатида нишонлаб келамиз. Минг йиллар бўйи орзулаб келинган Мустақиллигимизни эълон қилган киши мамлакатимизнинг, халқимизнинг, замонамизнинг чинакам қаҳрамонига айланди. Зеро, Мустақилликни қўлга киритиш машаққати билан уни сақлашнинг, авайлаб-асрашнинг ўртасида улкан тафовут бор. Шундай буюк масъулиятни ўз зиммасига олиб, бу тарихий вазифани бекаму кўст бажариб келган Мустақиллигимиз меъмори,…

Read More

BOLAKAY NIDOSI

BOLAKAY NIDOSI

Afrikalik yozuvchi Jeyms Ngugi bir-biridan qiziqarli sarguzashtlarga boy ushbu romanida oq tanli mustamlakachi Xaulends, qora tanli zamindor Jakoba hamda kambag‘al kishi Ngoto oilasi misolida o‘z yerlari uchun vaqtida jon ko­yitmagan, qayg‘urmagan keksa keniyaliklar ustidan kuladi, bunday beparvolik, noahillik va sustkashlik orqasida mislsiz fojialar yotganini ro‘yi rost yorqin manzaralarda ko‘rsatadi.

Read More

«СУИҚАСД»

«СУИҚАСД»

Мазкур роман «Аёзи чўзилган баҳор» ва «Ажал билан юзма-юз» китобларининг мантиқий давомидир. Мустақилликнинг даст­лабки ўн йиллигида мамлакатимизда содир этилган даҳшатли воқеа­лар қиш аёзининг ҳамон давом этганидан дарак беради. Икки дақиқа! Бу сониялар жуда кўп нарсаларни ўзгартириб юборарди, агарки ғанимларнинг Президент учун олдиндан тайёрланган суиқасди амалга ошганида. Бомба портлади, бироқ Оллоҳ суйган бандасини хор қилиш ёки ҳаёт­дан маҳрум этиш одамзоднинг қўлида эмас. Эл-юрт ишқида ёнган юраклар мангуликка дахлдордир.

Read More

«BOLALAR ENSIKLOPEDIYASI»

«BOLALAR ENSIKLOPEDIYASI»

Aziz bolajonlar! Siz mamlakatimizning baxtiyor farzandlarisiz. Bolaligingiz, yoshligingiz mustaqillik davrida o’tmoqda. Yurtimiz egasi, xalqimiz kelajagisiz. Demak, yoshlikdan bilimdon, tadbirkor, uddaburon bo’lib kamolga yetishingiz lozim. Buning uchun Sizda barcha imkoniyatlar mavjud. Bilim olishga, kasb-hunar egallashga istak bo’lsa, bas. Insoniyat XXI asrda yashamoqda. Bu asrda davlatimiz yuksak taraqqiy etgan mamlakatlar qatoridan joy olishi lozim. Buning uchun diyorimiz odamlari yetuk bo’lishi kerak. Prezidentimiz Islom Karimov ta’kidlaganlaridek, kelajakda O’zbekiston yuksak taraqqiy etgan iqtisodi bilangina emas, balki bilimdon, ma’naviy jihatdan yetuk farzandlari bilan ham jahonni qoyil qilishi lozim. Qo’lingizdagi kitob ana shunday farzandlarni tarbiyalab yetishtirishga…

Read More

«ЎЗБЕК ТИЛИНИНГ ИЗОХЛИ ЛУҒАТИ »

«ЎЗБЕК ТИЛИНИНГ ИЗОХЛИ ЛУҒАТИ »

Луғат ҳозирги ўзбек адабий тилида кенг истеъмолда бўлган 80 мингга яқин сўз ва сўз бирикмаларини, фан, техника, санъат ва маданият соҳаларига оид терминларни, бир неча шевада қўлланадиган сўзларни, баъзи тарихий ва эскирган атамаларни ўз ичига олади. Луғатда берилган сўзларнинг амалда қўлланиши ХХ аср ўзбек адабиёти ва матбуотидан олинган мисоллар билан далилланган. Луғат ўзбек тилшунослиги ва туркийшунослик бўйича мутахассислар, таржимонлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари, олий таълим муассасаларининг ўқитувчилари ва талабалари, шунингдек, кенг ўқувчилар оммаси учун мўлжалланган.

Read More

«ИСЛОМ» ЭНЦИКЛОПЕДИЯ

«ИСЛОМ» ЭНЦИКЛОПЕДИЯ

Сўнгги йилларда дин, хусусан, ислом дини ва унинг инсоният тарихий тараққиётидаги ўрни масаласига қизиқишнинг кескин даражада ортгани унинг ана шундай кенг қамровли мазмун-моҳияти билан бевосита боғлиқдир. Бу қизиқиш айни пайтда жаҳон динлари ичида энг ёши бўлишига қарамай исломнинг унга эътиқод қилувчи халқлар, ушбу дин тарқалган мамлакатлар ҳаётининг турли соҳаларига кўрсатаётган серқирра таъсири билан ҳам белгиланади. Ўлкамиз азалдан инсоният маданияти, шу жумладан, ислом маданияти ривожида муҳим ўринни эгаллаб келган. Тарихга назар ташласак, ислом динининг моҳиятини англаш, талқин қилиш ва унга ёндашувлар турли даврларда турлича бўлган. Хусусан, истибдод йилларида бу мерос деярли…

Read More

«ПЕДАГОГИКА» ЭНЦИКЛОПЕДИЯ

«ПЕДАГОГИКА» ЭНЦИКЛОПЕДИЯ

Ушбу энциклопедия педагогика ва халқ таълими бўйича илмий-оммабоп нашр бўлиб, таълим-тарбия тарихи, назарияси ва амалиётига доир маълумотларни ўз ичига олади. Шунингдек, энциклопедияга педагогика фани ва унинг муаммолари, йўналишларига оид мақолалар киритилади. Ҳар бир мақолада дидактика, таълим методикаси, мактаб ва синфдан ташқари ишлар, дефектология, педагогика ҳамда болалар психологияси масалаларига эътибор қаратилади. Энциклопедия саҳифаларида Ўзбекистонда халқ таълимининг ҳозирги ҳолати, мамлакатимиз ва хориж педагоглари, маърифат­парварлари тўғрисидаги маълумотлар, Ўзбекистонда олий ва ўрта махсус таълим тизими, олий ўқув юртлари, ўрта таълим ҳақидаги материаллар ҳам имкон қадар кенгроқ ёритилади. Қолаверса, «Педагогика» энциклопедияси педагогика фани, таъ­лим-тарбия, педагогик…

Read More

«TO‘G‘RI OVQATLANISH QOIDALARI»

«TO‘G‘RI OVQATLANISH QOIDALARI»

Inson salomatligini ta’minlash va turli xil kasalliklardan himoyalanishda sog‘lom turmush tarzining asosiy omillaridan biri to‘g‘ri (ratsional) ovqatlanishdir. Kitobda to‘g‘ri ovqatlanish qoidalari zamonaviy fiziologiya, biokimyo, ekologiya hamda tibbiyot yutuqlariga suyangan holda bayon qilingan. Unda, dastavval, hazm a’zolarining qisqacha funksiyalari, makro- va mikronutriyentlarning o‘ziga xos xususiyatlari, manbalari, ularni iste’mol qilish me’yorlari, ushbu oziq moddalarining tanqisligida va ularni keragidan ziyod iste’mol qilinganida kelib chiqadigan salbiy oqibatlar batafsil yoritilgan. Shuningdek, yilning har xil fasllarida, mamlakatimiz iqlim sharoitida turli kasb egalarining hamda yosh bolalar, o‘quvchilar, talabalar, homilador va emizikli onalar, keksalarning to‘g‘ri ovqatlanish tamoyillari bayon…

Read More